O‘zbekistоn respublikasi


Download 0.87 Mb.
bet3/10
Sana15.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1480248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Биология маруза 2013 Шокирова

Витализм (лотинчадан виталис — ҳаётий, ҳаёт, тирик) организмда моддий бўлмаган ҳаётий куч борлиги тўғрисида идеалистик оқим. Бу оқим қадимги дунёдаги барча табиий жисмларнинг жонланиши тўғрисидаги анимистик тасаwурларга асосланган. Витализм элементлари антик дунёнинг атоқли файласуфлари Платоннинг психея — руҳнинг ўлмаслиги (абадийлиги), Ахистотелнинг энтелехия — тирик табиатдаги ҳоаисаларни бошқариб турадиган, моддий бўлмаган куч мавжудлиги тўғрисидаги тасаwурларида учрайди.
Уйғониш давридан сўнг витализм ўз ўрнини тирик ва нотирик табиатни бир-биридан кескин фарқ қилиши тўғрисидаги дуалистик таълимотга бўшатиб берди. Я.Б.Ван Гелмон „архейлар" — тана органларини бошқариб турадиган руҳий куч тўғрисидаги таълимотни яратди. Бу ғояни 18 - асрда Г.Штал яна ҳам ривожлантириб, руҳ организмлар ҳаётини бошқариши, унинг тузилишини мувофиқлаштириб туришини башорат қилади. 19-аср бошида виталистик таълимот франсуз материалистларининг содда механик тушунчаларига қарши аск-садо сифатида яна пайдо бўлади. Ҳаётнинг моддий бўлмаган асосини Г-Р.Треваринус ҳаётий куч (вис виталус — витализм шундан олинган) деб атайди. И.Мюллер тирик мавжудотларнинг бир бутунлиги ва улар туфли қисмларининг ўзаро мувофиқлиги улардаги ижодий куч билан богииқлиги тўғрисидаги ғояни илгари сурган.
18 - асрга келиб, неовитализм деб аталувчи оқим пайдо бўлади. Неовитализм асосчиларидан бири Х.Дриш ҳаётнинг моҳиятини ташкил этадиган энтелехия мавжудлиги вақт ёки майдон билан боғлиқ эмаслиги тўғрисидаги ғояни илгари суради. Билиб бўлмас ҳаётий омиллар: „ҳаётий нергия", „ҳаётий интилиш", „доминанта" мавжудлиги тўғрисидаги фикрлар ошқа натуралистларнинг асарларида ҳам учрайди. Виталистлар тирик табиатни нотирик табиатдан ажратиб қўйиб, ҳаётий ҳодисаларни абсолютлаштиради; уни моддий бўлмаган куч орқали тушунтиришга уринишади.
Виталистлар тарихий методни инкор қилишади, тириклик ва онгни идеалистик нуқтаи назардан талқин қилишади. Эволюсион таълимот ғалабасидан сўнг витализм тарафдорлари ҳар хил антидарвинистик консепсияда туриб, эволюси-яни танқид остига олишга ҳаракат қилишмоқда.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling