O‘zbekistоn respublikasi


Download 0.87 Mb.
bet4/10
Sana15.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1480248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Биология маруза 2013 Шокирова

Креасионизм (лотинча креатио — яратиш) — турларнинг оъзгармаслиги, организмлами олий яратувчи томонидан хилма-хил қилиб яратилганлиги тўғрисидаги консепсия.
Креасионизм ХВИИИ аср охири ХИХ асрнинг бошида турларнинг тасодифан ўзгариб қолиши, айрим органлами тасодифан мос келиб қолиши туфайли мураккаб тузилган организмларнинг ҳосил бўлиши тўғрисидаги содда ма-териализмга жавобан пайдо бўлган.
Креасионизм тарафдорлари фикрича турлар ҳақиқатдан ҳам табиатда майжуд бўлиб, ўзгармайди. Уламинг ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгариши чекланган. К.Линней фикрича, турлар яратувчи томонидан қанча яра-тилган бўлса, шунча сақланиб қолган. Қадимги геологик ва ҳозирги турлар ўртасидаги фарқни тушунтириш учун креасионистлардан Ж.Кюве талофатлар ғоясини илгари сурган. Бу таълимотга биноан Ер юзидаги ўсимлик ва ҳайвонлар бир неча марта батамом қирилиб кетиб, қайтадан вужудга келган; ҳар сафар олдинги даврга нисбатан мураккаброқ формалар пайдо бўлган.
Биологияда эволюсион таълимот ғалабасидан сўнг креасионизм ўз мавқеини йўқотди ва ўз ғояларини ўзгартириб, янги шароитга мослашишга уринмоқда. Эволюсия ғояларини илгари бутунлай инкор этган замонавий креасионизм энди телеология нуқтаи-назаридан эволюсия ғояларини ўзлаштириб олишга, унга мослашишга уринмоқда. Улар турларнинг ўзгаришини ва одамни маймунсимон аждодлардан пайдо бўлишини инкор этишмайди; лекин ақл-идрок ва руҳни унга „Худо ато этган"деб тушунтиришади.
Преформизм (лотинча праеформо — олдиндан ҳосил қиламан) —жинсий ҳужайраларда муртакнинг ривожланиши ва ундан ҳосил бо ъладиган организе хусусиятларини олдиндан белгилаб берадиган моддий структураларнинг бо ълиши тўғрисидаги таълимот. Преформистик қарашлар тарихан узоқ давр мобайнида шаклланган. Дастлабки микроскопистлар (Я.Сваммердам, М.Малпиг1ъ А.Левенгук ва бошқалар) фикрича тухум (овизм) ёки уруғ ҳужайраоа (анималкулизм) барча органлари батамом шаклланган муртак мавжуо. Ривожланиш даврида муртак қисмлари фақат йириклашиб боради. Тухум ёки уруғ ҳужайрани биринчи ўринга қўйишга биноан преформистлар овистлар ва анималкулистларга ажратилади. Преформизм ғоявий жиҳатдан тирик организмларни Худонинг ўзи яратганлиги тўғрисидаги креасионизмга яқин келади. Кейинчалик префористик қарашларни — ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлжс тўғрисидаги ва бошқа механистик ғояларнинг мухолифлари (А.Галле ж Ш.Бонне, Л.Спаллансани ва бошқалар) ривожлантиришди.
ХИХ асрнинг 2 - ярмида уруғланиш ва ҳужайра бўлиниши (митоз) ноҳиятини очиб берилиши ҳужайра ядросидаги хромосомаларнинг индивидуаллиги, уларнинг белгиларни ирсийланиши ва уруғланишидаги аҳамиятининг очиб берилиши билан преформистик қарашлар қайтадан пайдо бўла бошлади. Ривожланишни фақат ташқи шароит таъсири (ектогенез) ёки и ноддий бўлмаган омил билан боғлиқлиги (витализм) тўғрисидаги эпигенетик ғоялар асоссиз эканлиги исботланди. ХИХ асрнинг охирида пайдо бўлган бужайраларядросидажойлашган хромосомаларнинг индивидуаллиги, уларнинг и руғланиш ва белгиларнинг ирсийланиши жараёнидаги аҳамияти тўғрисидаги гипотетик таълимот ҳам преформистик хусусиятга эга эди. ХХ асминг ўрталарида генлар ва ирсий информасиянинг кимёвий табиатининг аниқланиши билан преформистик таълимотнинг кўп асрлик ва қарама-қаршиликка бой тарихи ҳам барҳам топди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling