O‘zbekistоn respublikasi


Download 0.87 Mb.
bet5/10
Sana15.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1480248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Биология маруза 2013 Шокирова

Трансформизм (лотинча трансформо — қайта ҳосил қиламан) табиатшунослар ва философламинг организмлар тарихий ўзгариши (рансформасия) то ъғрисидаги дастлабки эволюсион тасаввури. Трансформизм ХВИИ—ХИХ асрларда кенг тарқалган оқим бўлиб, дунёнинг ўзгариши тўғрисидаги ғояни илгари сурган қадимги дунё ва ўрта аср олимлари ва файласуфлари ғояси асосида пайдо бўлган. Трансфоризм ғояси организмларнинг тарихий ривожланишини акс эттирувчи диний тасаwурларга қарши пайдо бўлган. Трансформистлар (Р.Гук, П.Мопартюи, Ж.Ламетри, Д.Дирро, Ж.Бюффон, Сент-Илер ва бошқалар) организмларнинг эволюсион ўзгаришини эътироф этишган, лекин уни исбот этиша олмаган. Улар эволюсион ўзгаришлар механизмини тушунтиришда ташқи шароитнинг ўзгариши таъсирида организмларнинг мақсадга мувофиқ реаксияси билан Ь иғлиқлигини, орттирилган белгиларнинг наслдан наслга ўтишини тахмин қилишган.
Эпигенез (грекчадан эпи — устида, ёнида ва генесис — кўпайиш, пайдо бўлиш) — организмларнинг янги белгиларини бирин-кетин ҳосил бўУб туриши тўғрисидаги таълимот.
18 - асрнинг 2 – ярмидан бошлаб, организм ривожланишидаги издан чиқишлар ота-она белгиларининг ирсийланиши, органлар регенерасияси тўғрисида далиллар тўпланиб бориши билан организм ривожланишидаги янги белгиларни бирин-кетин ҳосил бўлиши тўғрисидаги таълимот — эпигенез пайдо бўлади. П.Мопербюи, Ж.Б.Бюффон, айниқса К.Волф товуқ тухуми ва ўсимликларда муртакнинг ривожланишини кузатиш асосида бу таълимотни ёқлаб чиқишди. Эпигенез преформизмнинг акси бўлиб, жинсий ҳужайралар ва муртакда организмнинг барча қисмлари тайёр ҳолда бўлишини инкор этади. „Эпигенез" атамасини У.Гарвей (1651) таклиф этган бўлсада, эПигенетик тасаwурлар преформизм сингари антик даврдан маълум эди. Эпигенез консепсияси асосан К.Ф.Волф ишлари туфайли 18 аср ўрталарида Съалаба қозониб, эмбриологиянинг ривожланишига имкон яратди.
ХИХ асрнинг 70—80- йилларида ситология соҳасидаги муваффақиятлар эпигенезни инкор қилувчи, асосан виталистик характердаги ирсийлик консепсияларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. ХХасрда генетиканинг пайдо болиши эса фақат ташқи моддий асосга эга бўлмаган омиллар тўғрисидаги содда тасаwурларга чек қўйди. Унинг ўрнини генетик информасия тўғрисидаги таълимот эгаллади. Бу таълимотга биноан, организм онтогенези генетик -информасия орқали амалга оширилади.
Ҳозирги замон биологияси организмлар ривожланиши даврида генетик информасия нейрогуморал ва гормонал ҳамда муайян ташқи таъсир остида амалга оширилишини кўрсатади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling