O‘zbekistоn respublikasi


Download 0.87 Mb.
bet2/10
Sana15.06.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1480248
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Биология маруза 2013 Шокирова

Тирик организмлар таркибига анорганик табиатдаги кимёвий элементлар киради. Бироқ тирик ва ўлик табиатда уларнинг нисбати ўзгача бўлади. тирик организмларнинг 98 % и углерод, кислород, азот ва водород элементларидан иборат. Тирик организмлар таркибидаги бошқа кимёвий элементларнинг миқдори эса жуда камни ташкил этади.

Моддалар ва энергия алмашинуви.


Тирик организмларнинг муҳим хоссаси озиқ ва ёруғликдан ташқи энергия манбаи сифатида фойдаланишидир. Органик моддалар орқали бир организмдан бошқа организмга энергия берилади. ердаги ҳаёт бошланғич энергияни қуёш нурларидан олади. Шунинг учун у очиқ система деб ҳисобланади. Организмлардаги моддалар алмашинувининг асосини бир – бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлган ассимилясия ва диссимилясия жараёнлари ташкил этади. Организмларнинг турли қисмларида кимёвий таркибнинг барқарорлиги моддалар алмашинуви туфайли таъминланади.
Ўз – ўзини яратиш хоссаси. Ҳар бир организм маълум вақт оралиғида ривожланади, яшайди, сўнгра ўлади. Лекин организмлардаги урчиш туфайли тур барқарорлиги сақланади. Урчиш ирсият билан узвий боғлиқдир. Ирсият туфайли ҳар бир тирик организм ўзига ўхшаш организмларни хосил этади. Ўзгарувчанлик эса ирсиятга қарама-қарши хусусиятдир. Ўзгарувчанлик табиий танланиш учун хилма – хил материал етказиб беради. Улар ўз навбатида янги популясиялар, турлар ва бошқа юксак систематик категорияларни вужудга келтиради.
Ирсийланадиган ўзгарувчанлик асосида ДНК ва РНК молекулаларининг ўзгариши ётади.
Ўсиш ва ривожланиш. Бу барча организмлар учун хос бўлган хусусиятдир. Ўсиш ўз тузилишини сақлаган ҳолда миқдор жиҳатдан кўпайишидир. Ривожланиш эса сифат жиҳатидан янгиланишдир.
Таъсирланиш – тирикликнинг ажралмас хоссасидир. Таъсирланиш натижасида тирик организм ташқи таъсирларга жавоб қайтаради.
Ҳаётнинг тузилиш даражалари. Биология фанининг сўнги ютуқлари туфайли ҳаёт ҳар хил даражада тузилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирги фан ҳаётни молекула, ҳужайра, организм, популясия – тур, биогеосеноз, биосфера даражасида тадқиқ қилади. Ҳар қандай биологик ситема тузилиш жиҳатидан қанчалик муракаб бўлмасин, макромолекулалар – нуклеин кислотлар, оқсиллар, лепидлар ва полисахаридлар ва бошқа органик моддалардан иборат.
Ҳужайра барча организмларнинг тузилиши, функсионал ва ривожланиш бирлиги ҳисобланади. Ҳаёт тузилишиининг ҳужайра даражасида ирсий ахборот бериш, моддалар ва энергия алмашинуви рўй беради ва тирикликни бир бутунлиги таъминланади.
2. Биологиянинг илмий – тадқиқот методлари. Биологиянинг турли соҳаларида қуйидаги илмий – тадқиқот методларидан кенг фойдаланилади.
Кузатиш методи –организмлар ва уларнинг атрофидаги муҳитда рўй берадиган ҳодисаларни тасвирлаш ва таҳлил қилиш имконини беради. Бу метод биология фанининг илк ривожланиш даврида кенг қўлланилган. Ҳозирга даврда ҳам бу метод ўз мавқеини йўқотгани йўқ. У ботаника, зоология, экология ва биологиянинг бошқа кўпгина соҳаларида кенг қўлланилади. Турли систематик гуруҳлар, тирик организм жамоалари, организмлар, уларнинг таркибий қисмларидаги ўхшашлик ва фарқларни таққослаш усули ёрдамида аниқланади. Бу методдан систематика, морфология, анатомия, палентология, эмбриология ва шу сингари фанларда кенг фойдаланилади. Бу метод орқали ҳужайра назарияси, биогенетик қонун, ирсий ўзгарувчанликнинг гомологик қаторлар қонуни кашф этилган.
Систематик гуруҳлар, организм, унинг органлари тарихий жараёнда пайдо бўлиш қонуниятлари тарихий метод ёрдамида аниқланади. Мазкур метод ёрдамида органик дунёнинг эволюсион таълимоти яратилди. Экспериментал метод орқали тирик табиатдаги,организмлардаги воқеа – ҳодисалар бошқа методларга нисбатан чуқур ўрганилади.
Моделлаштириш методи эса бирор воқеа ҳодиса ёки унинг муҳим жиҳатларини модел тарзида қайта тиклаб ўрганишдан иборат. Тасвирли модел математик белгиларга айлантирилади ва маълум вақтдан кейин унда қандай ўзгаришлар, ҳодисалар рўй бериши мумкинлиги электрон ҳисоблаш машинаси ёрдамида аниқланади.
Муаммолар. Бу муаммолар, биринчидан молекулаларнинг тузилиши ва функсиясини аниқлаш; иккинчидан бир ва кўп ҳужайрали организмларнинг ривожланишини тартибга солиш механизмларини билиш; учинчидан организмлар шахсий ривожланишидаги ирсият механизмлар, яъни оқсил биосинтезидан ҳужайра ҳосил бўлгунга қадар табақаланишни ойдинлаштириш; тўртинчидан организмлар тарихий ривожланишини аниқлаш; бешинчидан ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши; олтинчидан инсонларнинг табиатга кўрсатадиган ижобий ва салбий таъсирини билиш; еттинчидан одамнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган баъзи муаммоларни ҳал этишдан иборат.

Тирик табиат ҳақидаги тасаввурлар эрамиздан бир неча минг йил олдин қадимга Миср, Хитой, Ҳиндистонда пайдо бўлган.
Милоддан олдинги ХВИ асрда мисрликлар кўпгина доривор, маданий ўсимлик хилларини билганлар.
Улар донли экинлар, сабзовотлар, мева дарахтларнинг бир неча турларини экиб ўстирганлар. Мисрликлар қорамол, от, эшак, қўй, эчки ва чўчқаларни боққанлар.
Қадимги Ҳиндистон ҳалқлари ҳам милоддан олдинги ХХ - ХВ асрларда кўпгина маданий ўсимликларни экканлар, қорамол, каптар.ит боққанлар ва биринчи марта товуқ, филни хонакалаштирганлар. Қадимги хиндлар табиат беш элементдан: олов,ер, сув, хаво ва эфирдан ташкил топган дейди. Одамдаги шилимшиқ ўт, хаво билан аралашиб қон, гўшт, ёғ, суяк ва мияни ҳосил этган деган фикрда бўлганлар.
Ҳинд ҳалқ ижоди ҳисобланган. Махобхорат милоддан олдин асрларда яратилган. Унда табиатдаги ҳодисалар, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ташқи қиёфалари, табиат экологияси баён этилган.
Кўпгина маданий ўсимликлар, хонаки ҳайвонларнинг келиб чиқиш маркази Хитой ҳисобланади. Миллоддан олдинги 2000 йилларда Хитойда деҳқончилик, чорвачилик бирмунча ривожланган. Тут ипак қурти боқиш эса ундан анчагина олдин амалга ошган. Ҳитойда ҳам биологик билимлар, тиббиёт ва фалсафий қарашлар шаклланган. Қадимги Ҳитой табиатшунос олимлари оламдаги барча нарсалар, шу жумладан ўсимликлар, ҳайвонлар, хатто сув, дарахт, олов, ер ва баъзи нарсаларнинг ўзаро қўшилишидан ҳосил бўлган деган фикрни илгари сурганлар.
Милоддан олдинги ВИ - ИВ асрларда яшаган Юнон ва Рим табиатшнослари организмларнинг табиий равишда вужудга келиши ғоясини эътироф этганлар. Масалан: Фалес барча тириклик сувдан, Анаксимен ҳайвонлар ва одам лойқадан келиб чиққан дейди.
Демокрит атомистик назариясини яратдилар. Бу назарияга кўра барча тирик организмлар атомлардан ташкил топган.
Гиппократ ва унинг шогирдлари тиббиёт назариясининг яратишда биологик билимлардан кенг фойдаланганлар. Унинг ирсият ҳақидаги тасаввурига кўра эркак ва аёлнинг уруғи организм барча қисмидан ҳосил бўлади. Бақувват организмдан кучли, нимжон организмдан кучсиз насл ривожланади.
Қадимги Юнонистондаги табиатшунослик ривожига Аристотел айниқса катта ҳисса қўшди. У ҳайвонлар классификасияси асосини яратди. Солиштирма анатомия, эмбриология соҳасини дастлабки фикрларини баён этди. У «Ҳайвонлар тарихи», «Ҳайвонлар пайдо бўлиши», «Ҳайвон танасининг қисмлари» деган асарларини ёзди. Бу асарларда олим табиатдаги аста – секин ривожланиш тўғрисида баъзи фикрларни илгари сурди. Аристотел ҳайвонларни 500 га яқин турини билган. У ҳайвонларни классификасиялашда уларнинг айрим хоссаларига эмас, кўп белгиларига эътибор бериш кераклигини эътироф этган. У барча ҳайвонларни иккита катта гуруҳга «қонлилар» ва «қонсизларга» бўлди. Бу гуруҳлар ҳозирги «умуртқалилар» ва «умуртқасизлар»га тўғри келади.
Қонлилар 5 та катта авлодга ажратилган. «Катта авлод» тушунчаси ҳозирги пайтдаги «синф» тушунчасига ҳамохангдир.
Аристотел «Қонсизларнинг 130 турини билган. «Ҳайвонларнинг пайдо бўлиши» асарида уқтирилишича эмбрион маълум изчиликда ривожланади. У олдин зоофитлар, кейин умуман ҳайвонлар, сўнгра эса ўз турига хос тузилишига ва ниҳоят, шахсий хоссаларга эга бўлади. Олимларнинг фикрича қонли ҳайвонларнинг барчасида ички органлар ўзаро ўхшаш ва бир хилда жойлашган.
Аристотелнинг шогирларидан бир Теофраст ўсимликларнинг 400 дан ортиқ турини ўрганган. Уларнинг тузилишини, физиологиясини, амалий аҳамиятини тасвирлаб берган. У бир ўсимлик тури бошқа турга айланиши мумкин деган фикрни қувватлаган.
Марказий Осиё ҳалқларининг муқаддас китобларидан бири «Авесто». У милоддан аввал 3000 йилнинг бошларида яратилган. Унда Марказий Осиё ва қўшни мамлакатларнинг табиий ресурслари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, тиббиёт ҳақида маълумотлар келтирилган.
Марказий Осиё олимлари табииёт фанлари, айниқса биологиянинг ривожланишига жуда катта хисса қўшди.
Абу Наср Фаробий (873 - 950) ботаника, зоология, одам анатомияси ва табиатшуносликнинг бошқа соҳаларида фикр юритган. У инсон организми унинг функсияси ҳақида мулоҳаза юритиб, одам организми яхлит система эканлиги, турли касалликлар эса озиқланиш тартибининг ўзгариши билан боғлиқлигини кўрсатади.
Марказий Осиё тибииёт фанининг ривожига абу Райхон Беруний (973 – 1051) катта ҳисса қўшди. Унинг асарларида Марказий Осиё, Эрон Ҳиндистон ва Афғонистонда кенг тарқалган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар, уларнинг фойдали ҳислатлари ҳақида кенг маълумотлар келтирилда. У ҳайвонлар ва ўсимликларнинг йил фаслларига қараб, ўзгаришини таърифлади. Беруний бирорта ҳайвон ёки ўсимлик тури ер юзини бутунлай қоплаб олса, бошқаларнинг кўпайишига ўрин қолмайди. Шунинг учун дехқонлар экинларни ўтоқ қиладилар, асал арилар асални бекорга ейдиган ўз жинсларини ўлдирадилар дейди.
У Қорақум ва Қизилқумда палентологик ишлар олиб борган. ерда тирик организмлар ўзгариши ер тарихи билан узвий боғлиқ эканлигини баён этади.
Абу Али ибн Сино (980 - 1037) ҳам табииёт фанининг турли соҳаларида ижод қилган. У дунёга машхур «Тибқонунлари» асарининг муаллифидир. Унда одам танасидаги организмларнинг тузилиши, функсияси, турли касаллик, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, оддий ва мураккаб дорилар, уларни тайёрлаш ва уларнинг органларга кўрсатадиган таъсири ҳақида маълумотлар келтирилади. Одамдаги баъзи касалликлар (чечак, вабо, сил) кўзга кўринмас организмлар орқали пайдо бўлишини эътироф қилади.
Биология фанининг назарий ва амалий аҳамияти. Юқорида қайд этилган муаммоларни ечиш биология олдида турган асосий вазифадир. Лекин биология фани назарий муаммоларни ечиш билан чекланиб қолмайди. У жуда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган муаммоларни ечишида ҳам фаол иштирок этади. Маълумки, жаҳон аҳолисининги сони йилдан – йилга ортиб бормоқда. Шу туфайли уларни озиқ- овқат, кийим – кечак билан таъминлаш зарур. Бинобарин, сермаҳсул ҳайвон зотлари, ўсимлик навларини етиштириш ҳозирги пайтда ниҳоятда долзарб вазифа ҳисобланади. Бу масала билан селексия фани шуғулланади. Генетика ва эволюсион таълимот селексиянинг назарий асоси ҳисобланади.
Ўсимликлардан мўл ҳосил етиштиришда тупроқ ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, монокултурадан воз кечиш алмашлаб экишни жорий этиш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашда биология методлардан кенг фойдаланишни талаб этилади. Инсонлар учун фойдали табиий шароитда тарқалган ўсимлик ва ҳайвонлардан фойдаланиши, урчиш тезлигини, ҳосил бериш даражасини билиш керак.
Ўрмон хўжалигини юритиш, овчилик, мўйначилик билан шуғулланиш ҳам биология билимларга асосланади. Чунки ҳар бир ҳайвон, ўсимлик турини табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятини билмасдан туриб, ундан фойдаланиш мумкин эмас.
Кейинги пайтларда сув, ҳаво, тупроқ ифлосланиб кетди, улар ўсимликлар, ҳайвонлар, одам ҳаётига хавф туғдирмоқда. Шунга кўра табиат муҳофазаси билан ҳар бир киши шуғулланиши керак деган фикрлар кенг тарқалмоқда. Соғлом авлод етиштириш, табиатни муҳофаза қилиш билан узвий боғлиқдир. Табиат муҳофазаси билан амалда шуғулланиш учун табиатда ҳар бир турнинг биотик ва абиотик алоқалари устида кузатишлар олиб бориш, ундаги сабаб ва оқибатни аниқлаш керак. Бу масалани биология, хусусан экология фанисиз ҳал этиб бўлмайди.



Мустаҳкамлаш учун саволлар.



  1. Биология атамасининг луғавий маъносини тушунтиринг.

  2. Биология фани нима тўғрисида баҳс юритади?

  3. Тирик ва ўлик табиат ўртасидаги ўхшашлик нимадан иборат?

  4. Организмлардаги моддалар ва энергия алмашинуви тўғрисида гапиринг.

  5. Ўз – ўзини яратиш хоссалари нималардан иборат?

  6. Ҳаётнинг тузилиш даражалари бирликлари нималардан иборат?

  7. Биологияда қандай илмий – тадқиқот методларидан фойдаланилади?

  8. Биология фани олдида ечимини кутаётган қандай муаммолар бор?

  9. Биология фанини ўрганишнинг аҳамиятини тушунтиринг?

  10. Биология фанининг ўрганишнинг амалий аҳамияти нималардан иборат?


Адабиётлар (1,3,5)


2 - МАЪРУЗА.
Ч. ДАРВИННИНГ ЭВОЛЮЦИОН ТАЪЛИМОТИ.

РЕЖА.



  1. Ч.Дарвингача эволюсия тўғрисидаги фикрлар. К.Линнейнинг систематика фанига асос солиши.

  2. Дарвин эволюсюион таълимотининг моҳияти.

  3. Ч.Дарвиннинг ҳаёти ва илмий фаолияти.

  4. Дарвиннинг йирик асарлари ва уларнинг қисқача мазмуни.

  5. Дарвинизм ривожланишидаги оқимлар.

  6. Эволюсияни ҳаркатлантирувчи кучларни тажрибада ўрганиш.

  7. Яшаш учун кураш ва унинг шакллари.

  8. Тур ичидаги ва турлараро кураш шакллари.



Таянч иборалари.
Эволюсион назария, организм, эмбриология, макроеволюсия, морфология, генетика, селексия, органик, ўзгарувчанлик, ирсият.


Эволюсион назария.
Эволюсион таълимот тирик мавжудотларнинг ерда ҳаёт пайдо бўганидан то ҳозирги кунгача давом этаётган тарихий тараққиёт қонунларини ўргатувчи фандир. Эволюсион таълимотга биринчи бўлиб улуғ ингилиз олими Ч. Дарвин асос солган.
Дарвинизм органик оламнинг тарихий ривожланишини ва уни идора этишнинг умумий қонуниятларини ўргатувчи фандир. Дарвинизм хақиқий эволюсион таълимотдир.
Эволюсия табиатдаги турли нарса, ҳодисаларга мансуб. Масалан, астрономияда сайёралар ва юлдузлар эволюсияси, геологияда ер эволюсияси, биологияда эса органик олам эволюсияси тўғрисида фикр юритилади. Маълумки, ерда ҳаёт азалдан бўлмай, бундан 2 – 3 миллиард йил муқаддам, жонсиз материядан вужудга келган. Биологик эволюсиянинг содир бўлиш жараёни ва натижаси хилма – хилдир. Биологик эволюсия натижасида популясияларнинг генетик таркиби, мосланишларнинг шаклланиши, турлар вужудга келиши ва нобуд бўлиши, биогеосеноз ҳамда биосферанинг бир бутун ҳолда ўзгариши рўй беради. Бинобарин, ҳозирги замон дарвинизм фани турли даражадаги биологик системаларнинг эволюсияси жараёнини ўрганади.


Эволюсия назариясининг асосий принсиплари.
Эволюсион назарияни тақиқ қилиш иккита принсипга асосланади. Улардан бири тарихий принсип бўлиб, бу принсипга мувофиқ, ўтган даврларда органик оламда содир бўлган воқеа – ҳодисаларни ўрганиш асосида ҳозирги тирик организмларнинг тузилиши, келиб чиқиши аниқланади. Иккинчи принсип актуализм ҳисобланади, мазкур принсипга кўра, ҳозирги тирик организмларнинг турли даражадаги тузилишини ва функсиясини ўрганиш асосида қадимги даврларда органик оламнинг ривожланишида рўй берган ҳодисалар хақида мулохаза юритилади.


Эволюсия жараёнини ўрганиш усуллари.
Эволюсияни тарихий принсипга асосланиб тадқиқ қилиш, таққослаш ва генетик усуллардан кенг фойдаланишни тақозо этади. Одатда, биологиянинг кўп соҳаларида таққослаш усулидан кенг фойдаланилади. Чунончи, анатомия ёрдамида организмлар тузилишидаги ўхшашлик ва фарққа фараб, улар ўртасидаги қон – қариндошлик аниқланади. Худди шунга ўхшаш, таққослаш усули эмбриологияда ҳам қўлланилади ва турли организмлар гуруҳларида онтогенетик ривожланишнинг дастлабки даврларидаги ўхшашлик ва фарққа асосланиб, текширилаётган организмлар дастлаб бир ва ёки ҳар хил тармоқдан тарқалганлиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Таққослаш усули молекуляр биологияда ҳам кенг қўлланилмоқда. Хусусан, бир қанча организмлар турларини, оқсил ва нуклеин кислоталар молекулаларини таққослаб, улар филогенетик жиҳатдан бир – бирига қанчалик яқинлиги аниқланмоқда.
Макроеволюсияни тадқиқ қилишда палеонтология, морфология, биогеография усулларидан ҳам кенг фойдаланилади. Лекин шуни қайд этиш керакки, таққослаш усули органик олам эволюсиясини билишда катта аҳамиятга эга бўлса ҳам, бироқ унинг ёрдамида у ёки бу хил организмларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб бўлмайди. Бу муаммо фақат генетик усул билан аниқланади. Генетик ва популясион – статистик усуллар микроеволюсия жараёнларини аниқлашда айниқса катта аҳамиятга эга эканлиги кейинга вақтда тобора аён бўлмоқда.


Дарвинизмнинг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги.
Дарвинизм методологик асос сифатида биологиянинг хилма – хил далиллари мажмуаси эмас, балки ҳар хил даражадаги, яъни молекула даражасидан то биосфера даражасида бўлган биологик системаларда содир бўладиган воқеа – ҳодисалар ўртасидаги сабабий боғланишларни ўрганадиган фандир. У мазмунига кўра синтетик характерга эга. Шунга биноан, у барча биология фанлари – ботаника, зоология, анатомия, эмбриология, физиология, биогеграфия, биохимия, ситология, гистология, генетика, палеонтология, экология, селексия, чорвачилик, ўсимликшунослик, паразитология, микробиология ва шу каби бошқа фанлар билан узвий боғлиқдир. Дарвинизмнинг муайян фан соҳалари билан боғлиқлиги икки томонламадир. Бир томондан, у хусусий биология фанларини тўпланган далилларни хулосалаб, умумбиология қонунларини яратади. Иккинчи томондан, бу қонунлар биологиянинг анатомия, морфология, эмбриология, ботаника, зоология ва шу каби бошқа соҳалари учун назарий асос бўлиб хизмат қилади.
Дарвинизм ўрганадиган муаммолар. Тирик табиат тарихий ривожланишининг умумий қонунлари дарвинизмнинг текшириш мавзуи ҳисобланади. Ҳаёт материя ҳаракатининг сифат жиҳатдан фарқ қиладиган алоҳида шаклидир. Шунга кўра, унинг пайдо бўлиши ва ривожланишини ўрганиш дарвинизмнинг биринчи муаммоси ҳисобланади.
Эволюсия ердаги барча тирикликнинг тарихий даврда тўхтовсиз равишда ўзгариши натижасидир. У доимий мавжуд шарт – шароит заминида амалга ошади. Эволюсия жараёнининг шарт – шароитини ўрганиш дарвинизм фаннинг иккинчи муаммосидир.
Тирик табиатнинг тарихий ривожланиши уни ҳаракатлантирувчи кучлар аниқлангандагина ижобий ҳал этилади. Дарвин эволюсияни ҳаракатлантирувчи кучлар ўзгарувчилик, ирсият, табиий танлаш эканлигини, шулар туфайли организмлар муҳитга мосланиши, такомиллашишини, янги турлар пайдо бўлиши таъкидлайди. Бинобарин, эволюсияни ҳаракатлантирувчи кучларни атрофлича ўрганиш дарвинизмнинг учинчи муаммоси ҳисобланади.
К.М. Завадский уқтиришича, ҳаётнинг организм, популясия – тур, биосфера даражалари мавжуд. Бироқ эволюсия жараёни, шарт – шароитининг тўлиқ амалга ошириш, унинг натижаси намоён бўлиши кўпроқ популясия – тур даражасида рўй беради. Шунга кўра, турларни ва тур пайдо бўлишини ўрганиш дарвинизмнинг тўртинчи муаммосидир.
Диалектик материализм нуқтаи назаридан қараганда, ривожланиш оддийдан мураккабга, тубан такомиллашгандан юқори даражада такомиллашган шаклга ўтишдан иборат. Бундай прогрессив ривожланиш тирик эволюсиясининг асосий йўналишини ташкил этади. Тирик табиатдаги прогрессив кўриниш қонуниятлари тўғрисидаги масала дарвинизмнинг бешинчи муаммоси ҳисобланади.
Органик олам эволюсиясининг маълум босқичдаги шарт – шароит одам пайдо бўлишида замин бўлиб хизмат қилади. Одам эволюсиясининг факторлари ва механизмларининг ўзига хос томонларини ўрганиш дарвинизмнинг олтинчи муаммосидир.
Органик олам эволюсиясининг умумий қонуниятларини ўрганишдан асосий мақсад ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлардан хўжалик мақсадларида кенг фойдаланишдан иборат. Табиий шаротда инсон манфааларига мос формалар жуда секинлик билан вуждга келади. Шунга кўра, органик оламнинг ривожланишини бошқариш, инсон манфаатларига мос бўлган нав, зот, штаммларни чиқариш ва улардан фойдаланиш, яъни эволюсия жараёнини бошқариш дарвинизмнинг еттинчи муаммоси ҳисобланади.
2.Эволюсион таълимотнинг аҳамияти. Одам хўжалик фаолиятининг ривожланиши билан, эволюсион таълимотнинг аҳамияти янада ортиб боради, чунки табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, экинлар хосилини ва чорва моллари маҳсулотини кўпайтириш, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши энг қулай кураш чора – тадбирларини ишлаб чиқиш, табиий ландшафтларни сақлаб қолиш ва инсон мақсадлари учун ўзгартириш фақат дарвинизм туфайли тўғри, илмий нуқтаи назардан амалга оширилади.
Дарвин таълимоти пайдо бўлишида рол ўйнаган ижтимоий – иқтисодий шарт – шароит ва табиий – илмий ютуқлар.
Дарвиннинг эволюсион таълимоти қандай шароитда вужудга келганлигини тушунтириш учун Англия капитализмининг ХИХ асрнинг биринчи ярмидаги аҳволи билан танишиш керак. ХВИИ асрда ривожланиши учун мавжуд барча тўсиқлар йўқотилди. Англия секин – аста Канада, Ҳиндистон, Австралия, Янги Зеландия, Тасмания. Жанубий Африкани босиб олди. Бу мамлакатлар ҳалқларини эксплуатасия қилиш туфайли Англия капитализми жуда кўп бойлик тўплади ва уни саноат, қишоқ хўжалигини ривожлантиришга сарфлади. 1765 йили механик тўқув станоги, 1769 йили буғ машинаси кашф этилиши ҳамда қўл меҳнатини тобора машиналар ёрдамида бажарилиши туфайли ХИХ асрнинг ўрталарига келиб, Англия индустрлашган йирик мамлакатга айланди. Бу даврда у жаҳон бозорида биринчи ўринни эгаллади, чунки капиталистик ишлаб чиқариш, чўян ва пўлат эритиш, оғир ва енгил саноат соҳаларида катта муваффақиятларга эришилди. Натижада Англия қудратли капиталистик давлатга айланди. Бу даврга келиб, йирик шаҳарлар, саноат марказларининг сони ҳам орта борди. Агар ХИХ аср бошида Англияда аҳоли сони 50000 бўлган шаҳарлар 5 та бўлса, шу асрнинг ўрталарига келиб улар 28 тага етди.
Шаҳар аҳолисининг аста – секин орта бориши туфайли озиқ – овқат, кийим – кечакка бўлган талаб ҳам ошди. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигининг жадал суръатлар билан ривожланишини тақозо этди. Саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдорига эмас, балки сифатига ҳам аҳамият берила бошланди.
Саноатнинг талаби, қишлоқ хўжалик махсулотларини яхшилаш методик селексияни ривожланишни тақозо этди. Бу даврда ўсимликлар селексияси соҳасида Лекутёр, Шейриф в Галлетларнинг муваффақиятлари айниқса диққатга сазовор бўлди. Лекутёр танлаш йўли билан ўсимликларнинг янги навларини чиқариш мумкинлигини биринчи бўлиб тажрибада исботлади. Шейриф, Галлет ҳам юқоридаги фикрнинг тўғрилигини ўз тажрибаларида аниқладилар. Чорвачилик соҳасида ҳам бирмунча ютуқларга эришилди. Амалий селексияга машҳур ингилиз селексионери Р.Беквелл асос солди у танлаш йўли билан қисқа вақт ичида лейчестер қўй зотининг янада сермаҳсул бўлишига эришди. Ака – ука Чарлз ва Роберт Коллинзлар қорамолнинг шоргорн, Дж. Себрайт товуқнинг янги сермаҳсул зотларини чиқардилар. Хўжалик талабларига мос келадиган зот ва навларни танлаш йўли билан чиқариш мумкинлиги қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига оид кўргазмаларда, китоб, журнал саҳифаларида ва клубларда кенг тарғиб қилина бошлади.
Дарвин янги формалар чиқаришда селексиянинг аҳамиятига юқори баҳо бериш билан бирга, қишлоқ хўжалик амалиётини назарий томондан ишлаб чиқишда ҳам ундан эволюсион таълимот яратишда фойдаланди.
3. Ч. Дарвиннинг ҳаёти ва илмий фаолияти.
Чарлз Роберт Дарвин 1809 йил 12 февралда Англиянинг Шрюсбери шаҳарида врач оиласида туғилди. У болалигидаёқ табиатдаги воқеа – ҳодисалар, чунончи, қушлар ҳаётини кузатишга, ўсимликлар ва минераллардан коллексиялар тўплашга қизиқар эди. Дарвинлар уйининг бир томонида хилма – хил манзарали дарахт ва буталар экилган боғ бўлиб, иккинчи томонида дарё оқар эди. Ёш Чарлз бўш вақтларини табиат қучоғида ўтказар, қушлар, ҳашоратларни кузатиб, балиқ тутар ва ов билан шуғулланар эди. У 1871 йили мактабга борган бўлса-да, ўша даврда хукумрон бўлган «классик мактаб» синчков Дарвинда ҳеч қандай қизиқиш уйғотмади. Дарвин 16 ёшга тўлгач, отаси унинг келгусида врач бўлишини кўзлаб, Эдинбург университетининг медисина фаултетига ўқишга киритди. Бироқ университетдаги дарслар ҳам қуруқ «классик» ўқитишга асосланганлиги, айниқса, одам анатомиясидан ўқиладиган лексиялар зерикарли эканлиги, наркозсиз операсиялар қилиниши Дарвинда медисина фанларига нисбатан қизиқиш уйғотмади. Ўғлининг медик бўлиш ҳаваси йўқлигидан хабардор бўлган отаси уни йили Кембриж университетининг илоҳиёт факултетига ўқишга берди. Бу ерда ҳам у худди Эдинбуг университетидаги каби, дарсларга қизиқмаса-да, уни ташлаб кетмади. Чунки университетда илоҳиётга оид дарслар билан бирга табииёт фанлари ҳам ўқитилар эди. Дарвин табиий фанларга қизиқиши жиҳатдан бошқа студентлардан ажралиб тургани сабабли университетдаги йирик табиатшунос олимларнинг диққат – эътиборини ўзига жалб этди. Ботаника профессори Генсло, геология профессори Седжвик Дарвиннинг табииётга оид билимларини ривожлантиришга яқиндан ёрдам бердилар. У тажрибали геолог Седжвик томонидан Шимолий Уелсга уюштирилган геологик экскурсияларда фаол иштирок этди. Дарвин А. Гумболдтнинг Жанубий Америкага қилган сафари хотираларини ўқиб, сафар қилишга кўпроқ қизиқа бошланади.
Дарвин 1831 йили университетни тамомлагандан кейин пастор бўлиб ишлашдан кўпроқ, табиатшуносликка, тадқиқотларга мойиллик сезди. Чунки бу даврга келиб у ботаника, зоология, геология соҳасидаги адабиётлардан яхши хабардор, табиий шароитда бу фанлар бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш методикасини анчагина эгаллаган эди. Бундан хабардор бўлган профессор Генсло уни инглиз ҳарбий доиралари томонидан бутун жаҳон бўйлаб сафарга жўнатилаётган «Бигл» кемасидаги экспедисия составида табиатшунос сифатида иштирок этишига тавсия этди.
«Бигл» кемасида сафар қилиш ва унинг аҳамияти.
«Бигл» кемасидаги сафар 1831 йил 27 декабрдан бошланиб, 1836 йил 2 октябригача, яъни салкам 5 йил давом этди. Бу кема сафарининг асосий вазифаси денгиз ҳариталарини муфассал тузиш мақсадида Жанубий Американинг шарқий ва ғарбий соҳилларини ҳамда унга яқин оролларни суратга олишдан, ер атрофида бир нечта хронометирик ўлчов олишдан иборат эди.
«Бигл» нинг маршрути. 1831 йил 27 декабр Англия қирғоқларидан чиққан «Бигл» кемаси Яшил Бурун оролларида бир оз тўхтагандан сўнг, Жанубий Американинг шарқий қирғоқларига етиб келди. У апрел ойида Рио-де-Жанейрода, сўнгра Монтевидео, Буенос_Айресда бўлиб, Оловли ер томон сузади. Кейин яна шимол томонга қайтиб, 1833 йил августда Байя-Бланкага етиб келади. 1833 йил декабрида Шарқий қирғоқдаги барча ишлар якунлангач, кема Патагония қирғоқлари томон сузади ва Оловли ерни айланиб ўтиб, Жанубий Американинг Ғарбий қирғоғи бўйлаб сузиб ўтади. У Перу ва Чилининг баъзи гаванларида тўхтагач, 1835 йил Галапагосс оролларига етиб келади. У ерда бирмунча вақт бўлгач, тинч океан орқали Янги Зеландия қирғоқларига йўл олади. Кема Австралия бўлгандан сўнг, 1836 йил бошида Ҳинд ва Атлантика океанлари орқали яна Бразилия қирғоқларига етиб келади ва у ердан Англияга қайтади.

Эволюсион назария устида ишлаш.
Турларнинг ўзгариши тўғрисидаги дастлабки ғоя Дарвинда «Бигл» кемасидаги сафар давридаёқ пайдо бўлади. Лекин бу жараён сабабларини аниқлаш масаласи ҳали кўп жиҳатдан муаммо эди. Дарвин Англия қайтгач, хонаки ва табиий шаротидаги ҳайвон, ўсимликларнинг ўзгарувчанлигига доир маълумотларни кўплаб йиға бошлади ва 1837 йилнинг июл ойида ён дафтарига эволюсия бўйича дастлабки мулоҳазаларни ёзди. Шу вақтдан бошлаб, 20 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида у эволюсия ғоясини ривожлантиришга қаратилган маълумотлар, далилларни тўплай бошлади ва уларни пухта ўрганди. Эволюсион назариянинг биринчи хомаки нусхаси 1839 йили тайёр бўлди. Турлар келиб чиқиши назариясининг асосий қоидалари эса 1842 йили ёзилган қисқача очеркида ўз ифодасини топди. 1844 йилга келиб, турларнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги очерк охирига етказилди. Бу даврда сунъий ва табиий танланишларнинг ижодий роли Дарвин эътиборини тобора кўпроқ ўзига жалб этди. Дарвин турларнинг ўзгариши ҳақидаги назарияси жуда муҳим илмий кашфиёт бўлиб, фанда катта қадам эканлигини яхши тушунган ҳолда уни ҳар томонлама асослашга ҳаракат қилганлиги учун ҳам матбуотда эълон қилишга шошилмади. 17 йил давомида янги назариянинг қисқача мазмунидан фақат Дарвинга жуда яқин олимлар – Ляел ва Гукерлар хабардор эдилар, ҳолос.


Дарвиннинг йирик асарлари ва уларнинг қисқача мазмуни.
Дарвиннинг «Турларнинг келиб чиқиши» номли асари аниқ ва мантиқий план асосида ёзилган бўлиб, Ляел таъбири билан айтганда, «бир узун аргумент» дан иборатдан эди. У умуман эволюсион назария, хусусан, табиий танлаш ҳақидаги назариясини исботлашга қаратилган эди. Асар ВИ бобдан иборат бўлиб, хилма – хил ҳайвонлар зоти ва ўсимликлар навини чиқарган инсон амалиётини таҳлил қилишдан бошланарди. Инсон организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлик хоссалари туфайли сунъий танлашда ажойиб натижаларга эришганлиги кўп мисоллар заминида тушунтирилади. Сўнгра табиий шароитдаги танлаш баён этилади. Дарвин ўзгарувчанлик ва ирсият хоссалари табиий шароитда яшайдиган организмларга ҳам мансублигини, лекин бу ерда «яшаш учун кураш» ёки «ҳаёт учун рақобат», «организмларнинг геометрик прогрессия йўли билан кўпайиши» танланиш сабабчиси эканлигини қайд қилади.
Янги назарияга оид қийинчиликлар Дарвиннинг диққат марказида турди. Бу қийинчиликларнинг энг асосийси тур хили қандай қилиб турга айланади, нима сабабдан ҳар хил турлар ўртасида оралиқ формалар учрамайди, деган масаладир. Бу кейинчилик яшаш учун кураш, белгиларнинг ажралиши ва оралиқ формаларнинг қирилиб кетиши ғоялари билан бартараф қилинди. Дарвин баъзи ҳолларда соддадан мураккаб томон ривожланишда оралик формалар учрашини таъкидлади. Янги назария олдидаги қийинчиликлардан яна бири ҳозирги организмларнинг аждодлари орасида изчил палеонтологик қаторлар йўқлиги ва палеонтологик қазилмалардаги етишмовчиликдир. Дарвин бундай етишмовчиликлар табиий эканлигини, чунки қадимги даврда яшаган ҳайвонлар вақт ўтиши билан йўқ бўлиб кетиши шунга кўра, ҳеч бир вақт «геологик солнома» тўла бўлмаслигини қайд қилди.
Асарнинг сўнгги боблари эволюсион назарияни палеонтологик, биогеографик, систематик, қиёсий анатомик ва эмбриологик далиллар билан исботлашга қаратилган. Дарвин турли - туман далиллар, ғоялар заминида табиий танланиш йўли билан турларнинг пайдо бўлишидаги назария креасионистлар назариясига нисбатан кўп афзалликларга эга эканлигини таъкидлайди.
«Турларни келиб чиқиши» асари Дарвин томонидан бажарилган жуда катта меҳнатни бир улушидир. Асарда баён этилган фикларни тўғрилигини исботлаш ва ривожлантириш мақсадида Дарвин кейинчалик ҳам яна кўп асарлар ёзди. Улардан бири 1868 йили нашр этилган «Изменения домашних» животнқх и кулғтурнқх растений (Хонакилаштирилган ҳайвонларнинг ва маданий ўсимликларнинг ўзгарувчанлиги) номли асаридир. Асарда табиий танланиш ҳақидаги назарияни исботлаш мақсадида ҳайвон зотлари, ўсимлик навларини чиқариш тажрибаси, яъни сунъий танлаш масаласи жуда кенг, пухта, илмий тарзда ёритилди.
1871 йили Дарвин «Происхожденние человека и половой отбор» (одам пайдо бўлиши ва жинсий танланиш) деган асарини нашр эттирди. Бу китобни кўп саҳифалари, совет антропологи Я.Я.Рогинский ўқитиришича, Уоллес мақоласидаги фикрлар хусусида мунозара натижаси эди. Уоллес 1864 йили нашр эттирилган мақоласида одам пайдо бўлишида Дарвин қарашлардан кескин фарқ қилган ғояни илгари сурди. Унинг мулоҳазасиги кўра одам аждодларидаги ўзгаришлар табиий танланиш йўли билан вужудга келган бўлса-да, бироқ одам мияси, ақлий қобилиятларнинг ривожланиши билан унинг таъсири тўхтайди, чунки одамдаги туйғулар, онгли ҳаёт қобилияти, аҳлоқни табиий танланиш ёки эволюсион назарияси билан тушунтириб бўлмайди. Уоллеснинг бу соҳадаги фикрлари умуман тўғри. Лекин у мазкур масалани ҳал этишда матерализмдан четлашиб, идеализмга ёндашди ва одамда юқорида қайд этилган ўзгаришлар яратувчи кучининг таъсирида амалга ошган деб қайд этди. Дарвин юқоридаги асарда Уоллес фикрларини нотўғри эканлигини узул - кесил исботлашни мақсад қилиб қўйди. Асарнинг биринчи бобида одам ҳайвонот оламидан келиб чиққанлигини исботловчи қиёсий анатомия, физиология, эмбириология, систематика, палеонтология далиллари келтириладиган ва шулар асосида одам қазилма ҳолдаги тор бурунли маймунларнинг авлод - аждодларидан келиб чиққанлигини қайд қилинади.
Асарнинг кейинги бобларида ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган омиллар-ўзгарувчанлик, ирсият, танланиш одамнинг келиб чиқишида муҳим рол ўйнаганлиги кўрсатиб ўтилади. Асарда одамни ҳайвонот оламида тутган ўрнини белгилаб берилади. Дарвин Оуен ва Уоллесларнинг «одам ўз миясининг ривож топиши ва руҳий ҳолати билан ҳайвонлардан тубдан фарқ қилади ва шунга биноан уни ҳайвонлардан ажратиш керак» деган мулоҳазаларини танқид қилди ва мазкур илмий жиҳатдан ҳал этди.
Дарвинизмнинг ривожланишдаги оқимлари.
Дарвинизм вужудга келган вақтдан то ҳозиргача ўтган даврда органик оламнинг эволюсияси сабабларини тушунтиришда бир-бирига қарама- қарши икки оқим ҳукм суриб келмоқда. Улардан бири эволюсия жараёнини ҳаракатлантирувчи кучлар монофакториал деб тан олади. Бу оқим тарафдорлар адаптив модификасия, мутасия, миграсия ва изолясия, чатиштириш ва преадаптасия каби омиллардан бири эволюсияни ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади, дейдилар. Иккинчи оқим тарафдорлари эса эволюсиянинг асосий омиллари кўп, улар ўзаро боғлиқ, деб уқтирадилар. Эволюсия жараёнини бундай тушуниш дастлаб Дарвин назариясида ўз ифодасини топган. Чунки у ўсимликлар билан ҳайвонларнинг эволюсия жараёнини бир- бирига боғлиқ хилма-хил омиллар: ирсий ўзгарувчанлик, урчишнинг геометрик прогрессияси, яшаш учун кураш, фойдали ирсий ўзгаришларнинг танланиб, сақланиб қолиши, дивергенсия ва қисман, конвергенсия таъсири натижасида амалга оширади, деб эътироф этди.
ХИХ асрнинг иккинчи ярмида эволюсион назариянинг ривожланиши туфайли Дарвин «Турларнинг келиб чиқиши» асарида илгари сурган эволюсия омиллари тушунчасига бирмунча ўзгариш киритилди ва оқибатда эволюсион таълимотнинг уч шохобчаси: классик дарвинизм, ламаркча дарвинизм, неодарвинизм вужудга келди.
Классик дарвинизм таббий танланишни эволюсия жараёнининг асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида тан олди. Шу билан бирга организмларнинг мосланиши, туғма бўлмаган белгиларнинг наслдан-наслга ўтиши ҳам унинг мазмунига киритилди. Дарвин, Гексли, Ковалевский, Мечников, Мюллер, Плате,Тимирязев ва бошқа машҳур олимлар классик дарвинизм намоёндалари эди.
Ламаркча дарвинизмда эса организмларнинг муҳитга бевосита мослашиши ва туғма бўлмаган белгиларини наслдан-наслга ўтиши эволюсия омилларига киритилиб, улар аҳамияти жиҳатдан танлаш принсипига тенглаштирилди. Дарвинизмга ёд бўлган мехеноламаркизм ғояларини эволюсия омиллари қаторига киритишди, бир томондан, Ламаркнинг ташқи муҳит организмга бевосита таъсир кўрсатиб, уни ўзгартиради, деган хато гипотезасига асосланилса, иккинчи томонидан, бу даврда таббий танланишнинг мавжудлигини исботловчи эксперементал далиллар йўк эди. Геккел, Спенсерлар ламаркча дарвинизм оқимининг йирик намоёндалари эди.
Неодарвинизм оқимнинг асосчиси немис олими А.Вейсман эди (1834 - 1914). У ХИХ асрнинг охирига келиб ситология, эмбриология ва генетика сохасидаги ютуқларни жамлаб, хулосалаб, диққатга сазовор бир қанча мулохазалар билан майдонга чиқди. Чунончи, у илгари сурган «муртак плазмасининг мустақиллиги» гипотезасига кўра, ҳар бир организм икки қисмдан: соматик (тана) ва муртак плазмасидан ташкил топган. Ташқи муҳит таъсирида соматик плазма ўзгариши мумкин. Лекин муртак плазмаси бундай таъсирларга берилмайди ва бўғиндан – бўғинга турғун (ўзгармаган) ҳолда ўтади. Бинобарин, Вейсман уқтиришича, муртак плазмаси фақат ташқи муҳитдан эмас, хатто уни химоя қилиб турган тана плазмасидан ҳам мустақилдир. Албатта, муртак плазмасини бундай талқин қилиш ривожланишни автогенез таълимот асосида тушунишдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун Вейсманнинг бу мулоҳазаси қаттиқ танқид қилинди.
Айрим камчиликларга қарамай Вейсманнинг муртак плазмаси тўғрисидаги яъни ядронинг ирсиятдаги роли ҳақидаги фикрлари фаннинг кейинги ривожи билан тасдиқлайди. У сичқонлар устида олиб борган тадқиқотларига асосланиб, туғма бўлмаган белгилар наслдан – наслга ўтади, деб уқтирган Ламарк таълимотининг нотўғрилигини исботлади ва дарвинизмни ламарксизм билан алмаштиришга қарши чиқди ва ўз тадқиқотлари билан Дарвиннинг табиий танланиш эволюсиянинг асосий омили эканлиги ҳақидаги таълимотини маълум даражада ривожлантирди.


Эволюсияни ҳаракатлантирувчи кучларни
тажрибада ўрганиш.
Иккинчи босқич 1900 – 1920 йиллар мобайнида рўй бериб, у эволюсион назариянинг тангликка учраши билан изоҳланади. Ирсият, ўзгарувчанлик, танлаш шу вақтгача эволюсия омиллари сифатида эволюсион назарияни тадқиқ қилиш обекти бўлиб келган эди. Эндиликда улар биологиянинг кейинги шохобчалари бўлмиш – генетика, экология, биосенология каби фанларнинг ҳам текшириш обекти бўлиб қолди. Натижада яна шу масалалар бўйича янги – янги маълумотлар тўпланди. Лекин улар эволюсион таълимотга қарши руҳда талқин қилина бошлади. Хусусан, Г. Мендел томонидан ҳар хил бегили нўхат формаларини чатиштириш соҳасида олинган натижалар дурагай организмларда белгиларнинг қўшилиб кетмаслигини, касб этилган белгилар наслдан-наслга ўтмаслигини кўрсаца ҳам антидарвинистлар белгиларнинг наслдан-наслга турғун берилиш хоссасидан турлар ўзгармас, улар ташқи муҳитнинг ўзгаришига олиб келмайди, деган креасионизм ғоясини тасдиқлаш учун фойдаландилар. Олимлардан Келликер, Ру,Гертвиг, Страсбургер ва бошқалар Мендел очган қонунлар умумий биологик моҳиятга эга, шунга кўра у Дарвин таълимоти ўрнига алмаштирилиши керак, деган фикрни ҳимоя қилдилар.
Генетикларнинг Дарвин таълимотига қарши ҳужуми уч йўналишда борди. Булар мутасионизм, гибридогонез ва преадаптасионизм йўналишларидир.
Хусусан, голланд олими Де – Фриз (1848 - 1933) организмларнинг тўсатдан ўзгариши – мутасия ҳақида назария яратди. Бу назарияга кўра, табиатда турлар йирик мутасиялар туфайли пайдо бўлади ва улар эволюсиянинг ягона сабабчиси ҳисобланади. Мутасион назария Дарвин таълимотидаги яшаш учун кураш, табиий танланиш туфайли мосланишларни, турларнинг вужудга келишини инкор этди. Де-Фриз фикрича, табиий танланиш мутасия йўли билан вужудга келган тайёр турларини сақлашдан, муҳит шароитига мос келмайдиганларни нобуд этишдан иборат, ҳолос. Бошқа голланд олими Я.Лоци янги турлар ҳар хил формаларини чатиштириш, улардаги туғун генларнинг комбинасияланиши оқибатида пайдо бўлади, деган гибридогенез назариясини илгари сурди. Унинг қайд этишича, танлаш номувофиқ комбинасияларини йўқотишдан иборат. Генетикани Дарвин таълимотига қарши қўйишда даниялик олим Иоганнсеннинг ишлари катта ўрин тутди. У ловиянинг соф линияларини ва популясияларида етти бўғин давомида дона ҳажмининг наслдан- наслга ўтишини ўрганди ва тажриба натижаларини хулосалаб, соф линияларда танлаш натижа бермайди, у самарасиз бўлади, натижада унинг генетик структураси ўзгармайди. Шунга кўра эволюсияни ҳаракатлантирувчи куч бўла олмайди, деган эди. Агар жиҳатдан соф линиялар табиатда учрамаслиги эътиборга олинса унинг хулосалари нотўғри эканлигини билиш қийин эмас.


Яшаш учун кураш ва унинг шакллари.
Ирсий ўзгарувчанлик асосидаги сунъий танлаш инсоннинг хўжалик манфаатларига мослашган зот ва навларнинг хосил бўлишига олиб келади. Табиатда организмлар ҳаёт шароитига мослашган бўлади. Дарвин табиатда ҳам мана шу мосланишларни яратувчи танлашиш просеси бормикан деган масалани ўртага ташлайди.
Организмларнинг кўпайиш тезлиги. Дарвин организмларнинг кўпайиш тезлигига эътибор берган.
Ҳайвонларнинг серпуштлиги баъзан кишини ҳайратда қолдирадиган даражага етади. Одамда паразитлик қилиб яшайдиган аскариданинг битта индивиди бир суткада 200 мигта тухум қўяди. Кул ранг каламуш йилига 5 марта болалаб, ҳар гал ўрта ҳисобда 8 тадан бола туғади. Булар ҳам 3 ойлигидан бошлаб урчий бошлайди.
Ўсимликлар ниҳоятда кўп уруғ ҳосил қилади. Бир туп кўкноридан 32 мингтагача уруғ олиш мумкинлигини ҳатто, Ленней ҳисоблаб чиққан эди. Дарвиннинг ҳисобига кўра какку кўз ёши деган ўсимликнинг битта мевасида камида 186300 та уруғ бўлади.
Агар популясиядаги ҳар бир авлоднинг ҳамма индивидлари яшаб қолса ва кўпайса бунда ҳар қандай тур тез орада ер юзидаги ўзи учун яроқли жойларни эгаллаб олган бўлар эди.
Яшаш учун кураш ва унинг шакллари, индивидлар популясияларда турлар эгаллаган муаян ареалнинг яшай олиши мумкин қисмига нисбатан бир неча марта кўп пайдо бўлади. Популясияда пайдо бўладиган индивидлар сони ва улар ҳаёти учун зарур бўлган воситалар ўртасидаги номувофиқлик яшаш учун курашга олиб келиши муқаррар.
«Яшаш учун кураш» ибораси остида турлар ичидаги, турлар ўртасидаги (турлараро) ва анорганик табиатнинг ноқулай шароитлари билан мураккаб ва хилма-хил шароитлар тушунилади; бунда айрим индивид ҳаётинигина эмас, балки унинг серпуштлиги ва ўзини насл билан таъминлашдаги муваффақиятлари ҳам назарда тутилади. Айрим ҳоллардагина яшаш учун кураш тўғридан тўғри жанг маъносида масалан йиртқич ҳайвонларнинг ўлжа талашиб олиб борган жанги маъносида тушунилади.
Дарвин яшаш учун курашни 3 шакл ёки 3 турга яъни тур ичидаги турлар ўртасидаги ва анорганик табиатнинг ноқулай шароитларига қарши курашга ажратади.
Тур ичидаги ва турлараро кураш шакллари.
Тур ичидаги яшаш учун кураш (пойга) ҳар қандай турга мансуб бўлган бир популясия индивидлар орасида боради. 4Курашнинг бу шакли жуда кескиндир чунки бир турга мансуб индивидлар айни бир хил овқатга муҳтож бўлиб, бир ҳил ҳавф - ҳатарга дуч келади. Масалан йиртқичлар ўртасида ўлжа талашиш пойгаси, ўлжалар ўртасида қутулиш учун пойга, тур ичидаги канибализм - йирик индивидлар авлодларининг бир қисмини еб қўйиш (дарё олабуғаси, навага, налим) шулар жумласидандир.
Тур ичидаги пойганинг аниқ манзарасини бир хил ёшдаги нина баргли ўрмонда кўриш мумкин. Шох шаббаси кенг қулоч ёзган энг баланд дарахтлар қуёш нурининг кўп қисмини тутиб олади. Улар жуда кўп қубба (ғурра) ҳосил қилади. Бақувват илдиз системаси ердан сув ва унда эриган минерал моддаларни етказиб бериб, анча заиф қўшни дарахтларга зарар етказади. Ғолиб чиққан дарахтлар бошқа дарахтларнинг ўсиши ва ривожланишини тўхтатиб уларни бутунлай нобуд қилади.
Популясиядаги индивидларнинг муносабати, демак, турлар ичидаги муносабат турли хил, мураккаб ва қарама-қаршиликлардан иборатдир. Пировардида улар популясиялар ва турларнинг сақланиб қолишига кўп жиҳатдан хизмат қилади. Турларнинг бутун популясия учун фойдали бўлган мосланишлари айрим индивидлар учун зарар ва, хатто, уларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Балиқчи қуш колониясининг сони кўп бўлган пайитда бир қисм жўжаларини нобуд қилади. Уларни еб қўяди ёки бошига уриб овқат қустиради, уни эса катта қушлар ейди. Баъзан читтак 1 - 2 та боласини босиб ўлдиради.
Шундай мосланишлар борки улар бир популясиядаги индивидларнинг бир-бирига тўқнаш келмаслигига ёрдам беради. Қўнғир айиқ дарахтларда тирналган ёки ғажилган из қолдириб ўзига овқат излайдиган жойнинг чегарасини белгилайди. Бўри ўзининг шахсий овқатланиш майдонини сийдиги билан белгилайди. Читтак ва қизилиштонлар нарлари жой банд эканлигини сайраб белгилайди. Ҳайвонлар бегона ҳайвонлар эгаллаган майдон чегарасини бузишдан қочади. Бир турга кирадиган ҳайвонлар популясиясида ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни, яъни бирга озиқланиш, авлодларини боқиш ва тарбиялаш (м: асалари оиласида, йилқилар подасида) кабиларни учратиш мумкин. Эпидемиялар «жамоа» бўлиб яшайдиган ҳайвонларнинг кўплаб қирилиб кетишига олиб келади.
Турлараро яшаш учун кураш ҳар-ҳил турга кирувчи популясиялар ўртасида боради. Агар турлар айни бир уруғга мансуб бўлса ва турлар ўхшаш экологик жой эгалласа, одатда, улар орасидаги кураш кескин тус олади. Кулранг ва қора каламуш бир уруғга кирадиган ҳар-хил турлардир. Кулранг каламуш қора каламушларни европадаги аҳоли яшайдиган жойлардан бутунлай сиқиб чиқаради, ҳозир улар ўрмон ва чўлларда учрайди. Кулранг каламуш йирикроқ ва яхши сузади, энг муҳими, урушқоқ, шунинг учун ҳам қора каламушлар билан бўлган жангда у ғолиб келади. Шотландиянинг баъзи жойларида бўз қора ялоқ тез кўпайиши туфайли сайроқи қораялоқ камайиб кетди. Австралияга европадан келтирилган оддий асалари найзаси йўқ маҳаллий асаларининг сиқиб чиқара бошлаган.
Очиқ жойда ўсганда совуқ уриб кетадиган қора қарағай майсалари ёруғсевар дарахтлар - Қарағай, қайин ва тоғтераклар ҳимоясида яҳши ривожланади. Кейинчалик эса ёш қарағайларнинг шох-шаббаси қалин ўсиб, туташиб кетган сари ёруғсевар дарахтларнинг ниҳоллари нобуд бўлади.
Турлар орасидаги яшаш учун курашда бир турдан иккинчи тур бир ёқлама фойдаланади (балиқлар плактонни еб қўяди), ўзига зарар етказмаган ҳолда башқа тур учун қулай шароит яратади (қушлар ва сут эмузувчилар мева ва уруғларни тарқатади), ҳар хил турлар бир-бирига фойдали таъсир этади (гуллар ва уларни чанглантирувчилар).
Биологик пойга яққол намоён бўлганда ҳам дарахтларнинг биргаликда ўсиши фойдалидир. Бу ерда очиқ ерлардан бошқача яъни ўзи учун фойдали иссиқлик, сув ва ҳаво режими вужудга келтирилади: бундай шароитда температура унчалик кескин ўзгармаган ҳолда нисбий намлик анча юқори бўлади, юқори ярусдаги дарахтлар остида сояпарвар буталар, ўтлар йўсинлар, тупроқ , сув ўтлари ўсади.
Абиотик кураш шакллари.
Анорганик табиатнинг ноқулай шароитга қарши курашни ҳамма жойда - ҳаддан ташқари исиқ ёки совуқ, нихоятда қуруқ ёки нам жойга тушиб қолган организмлар ўртасида кўриш мумкин. Чўлдаги ўсимликлар ҳақида гапирилганда улар «қурғоқчиликка қарши курашмоқда» дейилади. Шимолга юрилган ёки тоққа кўтарилган сари ноқулай иқлим шароитида ўсаётган нимжон ва паст бўйли дарахт ҳамда буталар учрайди. Аммо буларни ҳеч қандай бошқа ўсимликлар сиқиб қўймаган.
Организмларнинг ҳаёт учун пойгаси кўпинча биологик кураш деб аталади, чунки бунда фақат ҳайвонлар, ўсимликлар ва микроорганизмлар устида гап бораётгани ва бу нарсанинг одамга ҳеч қандай алоқоси йўқлиги таъкидлаб кўрсатилади. Биологик пойга, одатда, бир вақтда унинг ҳар хил шаклларида намоён бўлади.
Организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатлардан одамни фойдаланиши.
Алмашлаб экиш планлаштирилаётганда экинларнинг тупроқ. сув, зараркуранда ва касалликларга бўлган муносабати ҳисобга олинади ва ҳокозо. Сунъий йўл билан ўрмонлар барпо этишда ҳам худди ана шундай қилинади. Масалан, ҳозирги вақтда микоризаси бўлмаган тупроққа (ерга) микориза (замбуруғ гифалари) солинади. Микориза дарахт илдизларига кириб олиб, унга тупроқдан нам ва озиқ моддалар етказиб беради ва шу билан дарахтниниг (дуб, қайин, бук ва бошқаларнинг) нормал ўсишини таъминлайди.
Балиқларни сунъий йўл билан урчитиш учун аввал сув хавзалари чўртан балиқ, олабуға каби йиртқич балиқлардан ва унча аҳамияти бўлмаган балиқлардан (плотва, колюшка) тозаланади, сўнгра эса у ерга сермахсул балиқлар (зоғорабалиқ, оқбалиқ ва бошқалар) қўйиб юборилади. Шу ҳавзада озиқбоп организмларни кўпайтириш учун шароит яратилади. Овчилик хўжалигини илмий асосда олиб бориш учун гала ва тўдалардаги ҳайвонлар жинсига ва ёшига, озиқли участкалар ва ҳайвонлар биологиясига аҳамият бериб жойлаштира оладиган билимларга эга бўлиш керак.
Йиртқичлар йўқотилаётганда уларнинг ўлжалари орасидан нимжон ва касал индивидларни йўқотиши табиатдаги санитарлик роли ҳисобга олинади.
Канаданинг баъзи районларида бўриларни ялпи йўқотиш буғиларда эпидемия авж олишига ва улар сониниг камайишига олиб келди. Йиртқич қушларни йўқотганда дастлаб ёввойи парандалар (чил, булдируқ) кўпайиб кетади, лекин кейинчалик, уларнинг гижжа ва бошқа касалликлардан ялпи нобуд бўлиши кузатилади.
Одамни ва ҳайвонларни турли юқумли касалликлардан даволаш ва бу касалликларни олдини олиш учун антибиотиклар ва фитонсидлардан фойдаланади. Буларнинг ҳар иккаласи ўсимликлар ишлаб чиқарадиган махсус моддалар бўлиб. Айни шу ўсимликлар учун зарарли бўлган микроорганизмларнинг ҳаётини қуритади. Антибиотикларни кўпгина тубан даражадаги замбруғларни кўпгина гуллик ўсимликлар ишлаб чиқаради ва булар бошқа турлар билан курашишга мосланиш ҳисобланади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Эволюсион назария нима?

  2. Эволюсион назариянинг принсиплари нима?

  3. Эволюсион назариянинг ўрганиш усуллари нималардан иборат.?

  4. Дарвинизмнинг ўрганадиган муаммолари қайсилар?

  5. Ч. Дарвиннинг ҳаёти ва илмий фаолияти?

  6. Неодарвинизм оқими моҳияти қандай?

  7. Дарвин таълимотига қарши хужум қандай йўналишда борди?

  8. Крейсионизм ғояси нимадан иборат?

  9. Мутасион назария Дарвин таълимотига қандай таъсир кўрсатди?

  10. Гибридогенез назария дарвинизмга қандай таъсир этди.





  1. Абиотик кураш шакллари.

  2. Организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатлардан одамнинг фойдаланиши.

  3. Эволтусия ва ирсият. Дарвин даврида тур рушунчаси.

  4. Яшаш учун кураш деганда нимани тушунасиз?

  5. Яшаш учун кураш шакллари неча хил?

  6. Тур ичида яшаш учун кураш қандай боради?

  7. Популясияда турлар сони яшаш учун кураш натижасида қандай ўзгаради?

  8. Турлар орасидаги яшаш учун кураш қандай кечади?

  9. Абиотик омиллар турларга қандай таъсир кўрсатади?

  10. Яшаш учун кураш шаклларидан инсон қандай фойдаланади?

  11. Табиатдаги мосланишлар яшаш учун курашга қандай тасир кўрсатади?

  12. Тур ичидаги пойгани қайси ўсимликларда кўриш мумкин?

  13. Яшаш учун кураш шаклларига мисоллар келтиринг.


3 - МАЪРУЗА


Ч. ДАРВИНДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА ЭВОЛЮЦИОН ТАЪЛИМОТ ТАРАҚҚИЁТИ.


РЕЖА.



  1. Дарвин таълимоти учун кураш. Эволюцион таълимот тарққиёти босқиcлари.

  2. Биологияда прогресс тушунчаси, унинг мезонлари.

3. Билогик прогресснинг турли ёъналишлари. Группали (чекланган) прогресс.
4. Морфофизиологик прогресс (араморофоз).
5. Идиоадаптасия.




Таянч иборалар:
Эволюсия, органик, палентология, организм, прогресс, прокариот, моллюска, регресс, индивид, морфологик, физиологик.


­
Органик оламнинг тарихий ривожланиши билан танишилса, организмлар оддийдан мураккабга, такомиллашмаган формалардан такомиллашган формаларга томон ривожланганлиги намоён бўлади. Бу, айниқса, палеонтология далилларини таҳлил қилганда кўзга яққол ташланади. Архей эрасида ҳаётнинг ҳеч қандай излари учрамаса, протерозой эрасига келиб, умуртқасиз ҳайвонлар ва сувўтларнинг турли даражада ривожланган формалари учрайди. Палеозой эрасида умуртқалилар ривожланиб, ўсимликлар ва ҳайвонлар такомиллашиб, қуруқда яшашга ўтганлиги маълум бўлди. Кейинги эраларда организмларнинг такомиллашиши янада давом этди. Одатда, организмларнинг оддийдан мураккабга томон ривожланиши прогресс термини билан ифодаланади. Бироқ прогресс тушунчаси унинг туб моҳиятини очиб бермайди. Умуман, организмларнинг тузилиш даражасини ифодаловчи мезонлар ҳали яхши ишлаб чиқилмаган. Масалан, тўрт оёқли судралиб юрувчилардан илонларнинг келиб чиқиши прогресс ёки регресс деб ҳисоблаш мумкинми? Шунга кўра, «прогресс» муаммоси Дарвин учун мураккаб, организмларнинг тузилиш даражаси ҳақидаги мулоҳазалар эса нисбатан, чалкаш бўлиб туюлган. Шунинг учун у ўз асарларида жуда «такомиллашган мавжудотлар» иборасини ишлатилмасликка ҳаракат қилган. Чунки кўп ҳолларда организмлар бирор қисмининг прогрессив ўзгариши бошқа қисмининг регрессив ўзгариши билан узвий боғлиқ бўлади. Бу эса прогресс мезонлари ҳақидаги масаланинг мураккаблигига сабаб бўлади. Прогресс ҳақидаги тушунчага дастлаб Дарвин илмий томондан ёндашган олимдир. У прогрессив ривожланишнинг асосий омилларидан бири табиий танланиш бўлиб, у маълум муҳит шароитида организмларнинг такомиллашувига сабаб бўлади, дейди. Дарвин фикрича, организмларнинг рақобат қилиш қобилияти турли органларининг дифференсияланиш ва ихтисослашиш даражаси прогресс мезонларидан бири ҳисобланади. Лекин бу мезонлар прогресс тушунчаси учун етарли эмас. Чунки улар прогрессив эволюсиядаги қарама – қаршиликларни ифодалай олмайди.
Бирор орган тузилишининг мураккаблашуви даражаси эволюсион прогрессни аниқлаш учун ишончсиз мезон ҳисобланади. Чунончи, баъзи бир бошоёқли моллюскалар кўзининг тузилишига нисбатан анчагина мураккаб. Шунга кўра, бошоёқли моллюскалар сут эмизувчиларга қараганда такомиллашган деб айтиб бўлмайди. Бу эса организм гуруҳларининг тузилиши «юқори» даражада эканлигини аниқлаш учун, унинг тўплаган запас ахборот ҳажми, онтогенезнинг автономизасияси, индивидларининг яшаб қолиши, умумий активлигининг ортиши диққат марказида турмоғи кераклигидан далолат беради.
Органик оламда прогрессив ривожланишнинг ҳар хил шакллари мавжуд. Уларга чекланмаган, биологик, морфологик – физиологик прогресслар киради. Прокариотлардан тортиб бир қанча эволюсион жараёнлар туфайли сут эмизувчилар ва ниҳоят одамзотнинг келиб чиққанлиги чекланмаган прогрессга мисол бўлади. Албатта бу тарихий ривожланиш бир қанча органик формаларнинг пайдо бўлиши, алмашинуви орқали амалга ошган. Материя ҳаракат формасининг бундай юқори босқичга ўтиши тирик табиат ривожланишининг биргина шахобчасида амалга ошган. Органик олам тарихий ривожланишнинг бошқа шахобчалари эса ривожланишнинг у ёки бу даражасида тўхтаб қолган.
Ф. Энгелс «Табиат диалектикаси» деган асарида ҳар қандай мосланиш бир вақтнинг ўзида ҳам прогресс ҳам регресс бўлиши мумкин, деб қайд қилган. Бу билан прогресс ва регресс доим ўзаро боғлиқлигини таъкидлайди. Шу билан бир вақтда Энгелс прогресс тушунчаси мосланиш тушунчаси билан узвий боғлиқлигини ҳам кўрсатиб ўтган.
­Органик оламдаги прогресс муаммоси биринчи марта Северсов томонидан мукаммал ўрганилган. У эволюсион назария учун энг қийин бўлган: «Нима учун ҳозирги вақтда тузилиши жуда мураккаб бўлган ҳайвонлар ва ўсимликлар (сут эмизувчилар, қушлар, гулли ўсимликлар) билан бир қаторда, жуда қадим замонда пайдо бўлган тузилиши оддий организмлар (бактериялар, содда организмлар) мавжуд? Нима сабабдан айрим организмлар тарихий ривожланишда такомллашиб кетган – у, бошқалари эса содда тузилишини сақлаб қолган?» деган муаммоларни ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Юқоридаги масалаларни ҳал қилишда, аввало, эволюсия жараёнида рўй берадиган биологик прогресс ва морфологик – физиологик прогресс тушунчалари фарқланиши зарурлигини таъкидлайди. Биологик прогресс деганда, Северсов турнинг авж олиб ривожланишини, кенг тарқалишини, равнақ топишини тушунган, яъни: 1) турга мансуб индивидлар сони ортади; 2) натижада тур кенг тарқалиб, янги ареалларни ишғол қилади; унинг ареали кенгаяди; 3) янги систематик гуруҳлар пайдо бўлади ва интенсив дивергенсия рўй беради. Ҳозирги вақтдаги гулли ўсимликлар, суякли балиқлар, қушлар ва сут эмизувчилар биологик прогрессга мисол бўлади.
Чекланмаган прогрессда органик олам гуруҳларида индивидлар миқдори ҳамма вақт орта бермайди. Кўп ҳолларда «тубан» организмлар миқдор жиҳатдан юқори тузилишга эга организмларга нисбатан кўп сонда бўлади. Юқори тузилишга эга организмлар такомиллашгани учун миқдор жиҳатдан кўп бўлиш ҳисобига эмас, балки индивидлари яшовчанлигининг ортиши ҳисобига гуллаб яшнаган. Бироқ бундай йўл катта гуруҳлар таққосланганда кўзга ташланади. Айрим турларнинг яшаш учун курашдаги муваффақияти кўп ҳолларда популясиядаги индивидлар, тур доирасида популясиялар миқдорининг ортиши, ареалининг кенгайиши билан боғлиқ.
3.Группали (чекланган) прогресс. Ҳар қандай ҳайвон, ўсимлик гуруҳи тузилиш плани бўйича бошқа гуруҳлардан фарқ қилади. Эволюсия жараёнида мазкур гуруҳда тузилишининг такомиллашуви группали (чекланган) прогресс мазмунини ташкил этади. Масалан, архегонийли ўсимликларда группали прогресс онтогенезда гаметофитдан спорофитга ўтишга, ўтказувчи найларнинг ривожланишига, эпидермис «оғизчалари» нинг ривожланишига сабаб бўлган.
Эволюсион прогресснинг юқорида қайд этилган шакллари алоҳида – алоҳида соф ҳолда эмас, биргаликда бир – бирига мураккаб таъсир қилган ҳолда намоён бўлган.
Эволюсия жараёнининг чекланмаган шакли бир текис бўлмай, балки кўп ҳолларда ўзгариш билан давом этган. Унинг ижобий давом этиши, бир томондан организмлардаги ҳар хил органлар системасининг ўзгариши, иккинчи томондан, доимий мураккаблашаётган ва хилма – хил муҳитда группаларнинг яшаб қолиши билан боғлиқ бўлган. Бу эса ўз навбатида группалар ҳаёт тарзининг чуқур ўзгаришига, эволюсия имкониятларининг кенгайишига сабаб бўлган. Биологик регрессда тарихий ривожланиш натижасида у ёки бу систематик гуруҳга мансуб организмлар сони камаяди, ареали тораяди ва улар секин – аста қирила бошлайди. Папоротникларнинг айрим гуруҳларини, ҳайвонлардан бир қанча сувда ҳамда қуруқда яшовчиларни, судралиб юрувчиларни биологик регресс ҳолатида бўлганларга мисол қилиб кўрсатиш мумкин.


Морфологик – физиологик прогресс биологик прогрессдан шу билан фарқ қиладики, бунда организмларнинг тузилиши ва функсияси прогрессив ўзгара боради. Натижада тузилиши тубан формалардан тузилиши мураккаб формалар пайдо бўлади. Северсов фикрича, албатта, морфологик – физиологик прогресс биологик прогрессга олиб келади. Биологик прогресс тўртта: 1) ароморфозлар, яъни морфологик – физиологик прогресс; 2) идиоадаптасия; 3) сеногенез; 4) умумий дегенерасия йўналишида амалга ошади.
Морфологик – физиологик прогресс, яъни ароморфоз. Северсов ароморфоз деганда, организмлар тузилишининг аждодларга нисбатан бир мунча юқорироқ поғонага кўтарилишига сабаб бўладиган универсал ҳарактердаги ўзгаришларни тушунган. Ароморфозлар айрим органларнинг эмас, балки бутун организмнинг такомиллашиши билан характерланади. Оқибатда организмларда функсионал ва структурали ўзгаришлар рўй бериб, улар муҳитнинг шарт – шароитига тўлароқ мос келадиган тузилиш ва функсияларга эга бўлади. Бу эса организм билан муҳит ўртасидаги муносабатларнинг кенгайишига сабаб бўлади. Ароморфоз йўналишдаги ўзгаришлар организмни хилма – хил шароитга мосланишга олиб келади. Бу типдаги ўзгаришлар универсал ҳарактерга эга бўлади. Северсов фаразига кўра, тубан чўтка қанотли балиқлардан умуртқали ҳайвонларнинг прогрессив шохобчаси – ҳаво билан нафас олувчи ва қуруқликда яшовчи умуртқалилар келиб чиққан. Умуртқали ҳайвонларнинг сув муҳитидан қуруқликка чиқишига имкон берган ароморфоз ўзгаришлар жуфт ўпка ҳалтачаларининг ривожланиши, юрак бўлмасида тўсиқ пайдо бўлиши, ўпканинг ҳаво билан нафас олишга мосланишидан иборатдир. Дастлабки амфибия – стегосефалларда оёқлар пайдо бўлиши, нерв системасининг такомиллашиши ҳам ароморфоз усулда амалга ошган.
Умуртқали ҳайвонлар ҳаёт фаолияти учун зарур энергиянинг кўпайишига имкон берган юрак эволюсиясининг ароморфоз йўли билан бўладиган филогенетик ривожланишга мисолдир. Маълумки, юраги икки камерали балиқларда вена қони юрак жабраларга оқиб боради. У ерда оксидланиб, бутун тана бўйлаб тарқалади.
Амфибияларга келиб, юрак бўлмаси иккига бўлинади. Ўнг бўлмага вена қони, чап бўлмага артерия қони тўпланади.артерия ва вена қонлари юрак қоринчасида аралашиб, бутун гавда бўйлаб ҳаракатланади. Қушлар ва сут эмизувчиларда эса юрак қоринчаси ҳам иккига бўлинади. Оқибатда артерия қони билан вена қони юрак қоринчасида аралашмайди ва бар ча органлар озиқ ҳамда кислородга бой қон билан таъминланади. Бу эса моддалар алмашинувининг кўпайишига сабаб бўлади. Тўқима ва органларни кўпроқ энергия билан таъминлашга имкон беради.
Умуртқали ҳайвонларда нафас олиш органларининг эволюсияси газлар алмашинуви сатҳининг ортиши ҳисобига амалга ошган. Северсов рептилиялардан сут эмизувчилар келиб чиқишида прогрессив ўзгариш мия ҳажмининг ортиши, айниқса, мияча ва катта ярим шарлар ҳажмининг ортиши билан боғлиқ, бу мураккабланиш шарциз рефлекслар ҳосил бўлишига олиб келган, деб кўрсатди.
Тахтаджян фикрича, ўсимликларда ўтказувчи найлар системаси, баргларда оғизчалар ва улар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар пайдо бўлиши юксак ўсимликлар қуруқликда яшашига имкон яратган. Чанг найчаларининг ҳосил бўлиши уруғланиш учун сув муҳити зарурлигидан ҳалос этган. Бундай мосланишлар ҳам ароморфоз типидаги ўзгаришлардир. Бинобарин, ароморфоз ўзгаришлар туфайли организмлар кўп шароитга мослашганлиги учун турғун ҳисобланади. Шунга кўра, организмлар тарихий ривожланишида ароморфоз ўзгаришлар вужудга келар экан, улар узоқ вақт сақланади. Ароморфоз белгилар организмлар учун фойдасиз бўлиб қолгандагина, ўзгариши мумкин. Лекин бу эволюсия жараёнида камдан – кам учрайдиган ҳодиса. Масалан, рептилиялардаги гетеродонт тишлар тузилиши такомиллашган ҳозирги жуда кўп сут эмизувчиларда сақланган. Лекин кицимонларда улар редуксияга учраган. Бу улар озиқланишининг турли хусусиятлари билан характерланади.
Прогрессив эволюсия тўғрисида гап борар экан, морфологик – физиологик прогресснинг мезонларини тавсифлаш зарур. Уларсиз морфологик – физиологик прогресс тушунчасига бир хил таъриф бериш мумкин эмас. Ҳозиргача тузилиш ва функсиянинг юқори даражалигини аниқлаш бўйича 40 та мезон ишлаб чиқилган. Уларни учта – системали, энергетик ва ахборот гуруҳларига бўлиш мумкин.
Системали мезон тузилиш ва функсиянинг мураккаблик ва интеграсия даражасини ифодалайди. Организм, тўқима ва органлар табақаланишининг ортиши, кўп томонлама ҳаётий функсиялар билан таъминланиши, гомологик органлар олигомеризасияси шулар жумласига киради.
Энергетик мезон бир бутун организм ва унинг қисмлари функсиясининг самарадорлиги иқтисод қилиниши даражаси тавсифини белгилайди. Масалан, озиқ истеъмол қилиб кўп энергия берувчи организм такомиллашган ҳисобланади. Бу ферментлар сифати, калорияга бой озиқ истеъмол қилиш, атроф муҳитга кам иссиқлик ажратиш билан ифодаланади.
Ахборот мезони ахборот тўплаш даражасини акс эттиради. Бунга умутқали ҳайвонларнинг тобора мураккабланиш эволюсияси натижасида генетик ахборотнинг изчиллик билан ортга бориши мисол бўлади. Чунончи, сут эмизувчилар ДНКси 6%, бош скелецизларда 17%, тўгарак оғизлиларда 38%, бақалар ва тошбақаларнинг баъзи турларида 80% ни ташкил этади. Тузилишнинг такомиллашганлиги ота – она организмлардан олинган (шарциз рефлекс), шунингдек, шахсий ривожланган (шартли рефлекс) туфайли ҳосил бўлган хатти – ҳаракатда намоён бўлади. У юқори сут эмизувчиларда жуда ривожланган.
2. Идиоадаптасия. Биологик прогрессга олиб келадиган иккинчи йўналиш идиоадаптасиядир. Бу ароморфоздан фарқ қилиб, умумий мосланиш эмас, балки хусусий, жузъий мосланишлар пайдо бўлишидан иборат. Лекин бу ўзгаришлар организмларнинг тузилиш даражаси, ҳаёт фаолиятини аждодларга нисбатан юқорига кўтармайди ҳам пасайтирмайди ҳам. Идиоадаптасия йўли билан пайдо бўладиган ўзгаришлар, одатда, организм ҳаёт фаолияти учун иккинчи даражали аҳамиятга эга органлар, қисмларга тааллуқлидир. Идиоадаптасия натижасида организм гарчи тузилиши жиҳатдан ўз аждодлари билан бир даражада турадиган бўлса ҳам, муҳитнинг маълум ўзгаришларига уларга нисбатан яхши мослашади. Ҳар бир ҳайвон ёки ўсимлик турига мансуб организмларда идиоадаптасия бўлиши табиий бир ҳол. Масалан, тошбақалар рептилияларнинг филогенетик томондан энг қадимги шохобчаси бўлиб, катилозаврлардан келиб чиққан ва перм даврига келиб, ҳаёт шароитининг ўзгариши, яшаш учун кураш, табиий танланиш туфайли остки ва устки қалқонларга эга бўлган. Эволюсион ривожланишда тошбақалар хилма – хил шароитга мослашиб, ўзаро фарқ қиладиган гуруҳларни ҳосил қилган. Масалан, қуруқликда яшовчи Тестудъ греаеа, ботқоқда яшовчи Эмус лутариа, чучук сувда яшовчи Cлуммус ва пелегик тошбақалар Шаргисчелън косасининг ранги, қалинлиги, озиқланиши каби белгилари билан бир – биридан фарқ қилади. Улардаги бу ўзгаришларининг ҳаммаси адаптив характерга эга бўлса – да, тузилиш даражасининг бошқа судралиб юрувчиларга нисбатан устун бўлишига имкон бермаган. Шунга ўхшаш, суякли балиқлар ҳар хил турининг вакиллари ҳам танасининг шакли, ранги, сузгичқанотларининг тузилиши ва шакли каби белгилари билан ўзаро фарқ қилади. Масалан, чўртанбалиқ, карп, камбала, денгиз шайтони каби балиқларни олсак, уларнинг ҳаммаси суякли балиқларнинг тузилиш даражаси бўйича бир хил.
Ихтисослашиш идиоадаптасиянинг энг хусусий формаси бўлиб ҳисобланади. Ихтисослашиш организмларнинг ҳар қайси йирик гуруҳларида учрайди. Уларга ялқовлар, чумолихўрлар, гекконлар, ҳамелеонлар ва шу сингари ҳайвонлар ҳозиргача сақланиб келган. Идиоадаптасия ўсимликларда ҳам кенг тарқалган. Четдан чангланиш, уруғ, меваларнинг тарқалишига имкон берадиган турли мосламаларни идиоадаптасия типидаги ўзгаришлар деб таърифлаш мумкин.


Мустаҳкамлаш учун саволлар.



  1. Прогресс деганда нимани тушунасиз?

  2. Ч. Дарвин проргессни қандай тушунтирган?

  3. Прогресснинг шакллари қайсилар?

  4. Чекланмаган прогрессга мисол келтиринг?

  5. Прогресс муаммоси биринчи марта қайси олим томонидан ўрганилди?

  6. Тахтаджян ўсимликлардаги араморфозни қандай таърифлаган?

  7. Араморфозни мезонлари қайсилар?

  8. Идиоадаптасия деганда нимани тушунасиз?

  9. Ҳайвонларда идиоадаптасия ҳодисасини тушунтиринг?

10.Ихтисослашиш нима?
Адабиётлар (1,2,6).
4 – МАЪРУЗА


ХУЖАЙРА БИОЛОГИЯСИ


РЕЖА
1. Хужайра назарияси ва унинг мохияти.
2. Тирикликнинг хужайрасиз ва хужайравий шакиллари.
3. Хужайра таркибий қисмлари ва уларнинг вазифалари.
Хужайра назарияси ва унинг мохияти.
Кўпчилик организмлар, жумладан ўсимликлар жуда майда, кўзга кўринмайдиган ҳужайралардан тузилган. Организмларнинг ҳужайралардан тузилганлиги оптик асбоблар кашф этилганидан кейингина аниқланди. ХВИИ - аср бошларида Голландиялик Г. ва З. Янсонлар микроскоп кашф этдилар ва ўсимлик организмларининг ҳужайра тузилиши аниқланди. 1665 йили инглиз физиги Р.Гук такомиллаштирган микроскоп орқали турли нарсаларни :пўкак, маржон дарахтни ўзаги, укроп ва бошқаларни ўрганиб,тасвирлади. Р.Гук биринчи марта «ҳужайра яъни клетка» атамасини ишлатди. (Клетка «грекча» «Кемъc» сўзидан олинган бўлиб, бўшлиқ демакдир).
Кейинчалик ботаниклар диққатини микроскопик ишларга жалб қилдилар.
1831 йили Р.Браун ҳужайра ядросини ва ядро ҳужайра ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини аниқлади.
Тадқиқотчилардан Пуркине ва унинг шогирдлари ҳужайра ичидаги тириклик массасига аҳамият бердилар ва буни протоплазма деб атади.
1838 йили Шлейден пиёз пўсти ҳужайраларидаги ядрочани аниқлади. Натижада ҳужайра тузилиши назарияси яратилди. Бу назарияни асосчилари ботаник М.Шлейден (1810-1887) ва зоолог Т.Шванн (1811-1882) бўлдилар.
Ҳозирда ҳужайра деб,ядроси бўлган ва ҳужайра қобиғи билан ўралган ситоплазма массасига айтилади.
Ҳужайра ҳақидаги таълимотни ривожлантиришнинг янги тараққиёт босқичи асримизнинг 50 йилларига тўғри келади.
Бу даврда электрон микроскоплар кашф этилди: Ҳозирги ёруғлик микроскоплари 2000 марта катталаштирса электрон микроскоплар эса 100 000 мартагачадир.
Электрон микроскоп кашф этилиши билан молекуляр биология ген инжинерияси каби янги фанлар келиб чиқди.
Ўсимлик ҳужайрасининг тузилиши.
Ўсимлик ҳужайраси ташқи томондан қобиқ билан ўралган, жисм бўлиб, қобиқнинг ичида ҳужайранинг тирик қисми протопласт жойлашган. Унинг асосий таркиби ситоплазма ва ядродир Ўсимлик ҳужайралари пластик парда,ташқарисидан эса пишиқ ва қалин ҳужайра қобиғига эга.
Ситоплазма – мураккаб химиявий таркибга эга бўлган эластик қовушқоқ ва тиниқ жисмдир. Ичидаги органеллалари билан бирга протоплазма дейилади.
Ҳужайра органеллаларига митохондрия, рибосома, Голджи комплекси, эндоплазматик тўр киради (Расм-№1). Ўсимлик ҳужайралари ҳайвон ҳужайраларидан фарқланиб, уларда пластидалар бўлади. Пластидаларда углеводлар,оқсиллар ва мойлар тўпланади.
Ситоплазмани ҳужайра пўстига ёндашиб турган ташқи қавати плазмолемма, вакуол атрофида жойлашган ички қавати- тонопласт: тонопласт билан плазмолемма орасида жойлашган ситоплазманинг асосий қисми мезоплазма дейилади.


Шундай қилиб, ўсимлик ҳужайраси қобиқ, ядро, ситоплазма ва ундаги оргоноидлардан ҳамда вакуолалардан ташкил топган.
Ўсимлик ҳужайрасининг асосий хусусиятлари қуйидагилар:

  1. Ҳар-бир ҳужайрада ташқи қават ҳужайра қобиғининг мавжудлиги.

  2. Доимий вакуолли системанинг бўлиши.

  3. Протопластда пластидаларнинг мавжудлиги.

  4. Эргастик моддалар тўпланади: ҳар - хил озиқ моддалар ва зарарли маҳсулотлар .

  5. Эмбрионал ҳолатда иккиламчи ўзгаришга ўтиш.

  6. Кариокинезда сентриоланинг бўлмаслиги.

Содда тузилишли бир ҳужайрали организмларда (бактерия ва кўк-яшил сув ўтларида) ситоплазманинг органеллаларга ажралиши кузатилмайди, уларда морфологик шаклланган ядро ҳам учрамайди. Шунингдек ядро,ядро шираси ҳосил бўлмайди.
Ядро моддаси ситоплазма билан аралашган бўлади. Бундай тузилган организмлар прокариотлар дейилади. (Юнонча про-олдин, карион-ядро сўзидан олинган) энг қадимги организмлардир. Ҳақиқий ядро ва органеллаларга эга бўлган организмлар эса эукариот организмлардир. Юнонча сўз бўлиб, «Эу-ҳақиқий», «карион» ядро сўзидан олинган).
Ўсимлик ҳужайраларининг шакли ва ўлчами хил- ма-хил. Якка ҳолдаги ҳужайралар шарсимон, овалсимон ва тухумсимон шаклларда бўлади. Кўп ҳужайрали организмларда, одатда ҳужайра кўпқиррали шаклга эга. Юксак ўсимликлардаги хилма-хил шакллардаги ҳужайраларни икки гуруҳга ажратиш мумкин.

  1. Паренхима ҳужайралар- ҳамма томони деярли тенг ёки изодиаметрик. Уларнинг шакли кўпроқ думалоқ, овалсимон, юлдузсимон. Паренхима ҳужайралар тирик юпқа қобиққа эга бўлиб улар ўсимликнинг илдиз,поя ва барг ҳамда гул уруғ ва меваларнинг асосий тўқималарини ташкил этади.

  2. Прозенхима ҳужайралари бўйи энига нисбатан бир неча ўн ёки юз марта ортиқ чўзиқ учлари ўткирлашган, қобиғи эса қалин кўпинча ўлик ҳужайралардан иборат. Бу ҳужайралар асосан ўсимликнинг ўтказувчи ва механик тўқималарини ҳосил қилади.

Б
1-расм

1-расм
аъзи бир ўсимликлар (тарвуз, қовун, помидор ва олма ва бошқалар) меваларнинг эт қисмидаги ҳужайралар паренхима, тола берувчи ўсимликлар (зигир, каноп, ғўза толалари прозенхиматик ҳужайралардир.

(Расм-1а,б)
Ситоплазма, унинг химиявий таркиби.
Ситоплазма ҳужайранинг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, унда турли моддалар тўплаш ,нафас олиш, ўсиш жараёнлари, қўзғалувчан ва ирсий белгилар сақланади. Барча ҳаётий жараёнлар ситоплазмада рўй беради.
Тирик ситоплазмани ўрганишда шу нарса аниқландики,у ёпишқоқ консистенсияга эга бўлган рангсиз ярим суюқ эластик модда экан. Унинг солиштирма оғирлиги 1,04-1,06 га тенг. Сувга нисбатан нурни бироз кучлироқ синдиради, сувда эримайди.
Ситоплазма органик ва анорганик моддалардан тузилган. Органик моддаларга оқсиллар, углеводлар, нуклеин кислоталар ва липидлар киради. Улар аминокислоталардан ташкил топган. макромолекулалар яни полимер бирикмалар ҳисобланади. Ҳужайранинг асосий органик қисми оқсилларга тўғри келади. Улар барча органеллаларнинг тузилиши ва вазифасида қатнашадилар. Химиявий жиҳатидан оддий ва мураккаб оқсилларга ажралади. Оқсиллар ҳужайрада протопласт учун қурилиш материали бўлиб қолмай, балки ферментлар сифатида ҳаёт жараёнида иштирок этади. Яна улар қисқариш, ҳаракат ва баъзида энергия манбаи сифатида иштирок этади.
Нуклеин кислоталар. ДНК ва РНК протопластнинг биополимерлари ҳисобланади. Улар миқдор жиҳатидан унча кўп бўлмасада протопластда оқсил тўплаш учун аҳборот сақлаш ва хабар беришда жуда катта аҳамиятга эга. ДНКнинг асосий миқдори ҳужайра ядросида бўлса,РНК ҳам ядрода ва ситоплазмада мавжуд.
Липидлар ҳам биологик бирикмалар. Улар сувда эримаслиги, органик эритувчиларда эриши билан характерланади. Ўсимлик ҳужайралари протопласти оддий липидлар, полимер липидлар ва мураккаб липидларга эга.
Липидларга фосфолипидлар ва гликолипидлар баъзи бир пигментлар (каротиноидлар) киради. Улар ҳужайра қурилишида иштирок этади. Ҳужайра пардаси таркибига киради.
Углеводлар. Ҳар қандай ҳужайра протопласти таркибига кириб, улар оддий ва мураккаб углеводларга (полисахаридларга) бўлинади. Оддий углеводларга глюкоза, фруктоза ва сахарозалар мисол бўлади. Крахмал ва селлюлоза полисахаридлар ҳисобланади.
Ситоплазманинг анорганик таркибига асосан, С, О, Н, И: булардан ташқари Са, Р, К, С киради. Микро элементлардан ситоплазмада Фе, Мн, На, Cл, Мг, Бр, И, Су ва бошқа элементлар учрайди. Булар орасида тирик ҳужайрада энг кўп учрайдигани сув (60 – 90%). Чунки ҳужайрада борадиган барча реаксиялар сувли эритмада боради. Шундай қилиб ситоплазмада сув 80%,оқсил 12%, нуклеин кислоталар 2%, мойлар 5%, углеводлар 1,2% бўлади.
Ҳужайранинг таркибий қисми.
Электрон микроскоп остида кўриш мумкин бўлган заррачалар ва органеллалар ситоплазмадан ажратилиб қаралганда, унда қолган бир хил гемоген масса ситоплазма матрикси ёки асосий плазма дейилади. Асосий плазма бу ёруғлик микроскопида кўринадиган гиалоплазмадир.
Электрон микроскоп ёрдамида гиалоплазмада жуда нозик каналчаларнинг мураккаб системаси борлиги аниқланди.
Эндоплазматик тўр ҳужайрага сингиб кетган ўзаро боғланган тўқималар ҳосил қилган бўшлиқлар системасидан иборат. Эндоплазматик тўрнинг морфологик ва физиологик жиҳатидан 2 асосий тури ажратилади: донадор ва силлиқ эндоплазматик тўр. Донадор эндоплазматик тўр пардасига рибосомалар ёпишган бўлади. У ҳужайрада муҳим вазифаларни бажаради. Рибосомаларда махсус ферментлар тўпланади. Каналлари орқали ҳужайра ичида ва ҳужайралараро макромолекула ва ионларнинг ҳаракати кузатилади.
Донадор эндоплазматик тўр ҳужайра пардаларини ҳосил қилиш ва ўсиш маркази ҳисобланади. Унинг ёрдамида ҳужайра органеллалари ўртасидаги ўзаро алоқалар амалга ошади. Ҳужайранинг вакуолалари, лизосомалар, микротаначалар ва диктосомалар ҳам донадор эндоплазматик тўрдан келиб чиққан. Силлиқ эндоплазматик тўр унча ривожланмаган бўлиб,баъзи ҳужайраларда учрамаслиги мумкин. У кўпинча эфир мойлари, смолалар ва каучук каби моддаларга эга бўлган ўсимлик ҳужайраларида яхши тараққий этган.
Диктиосомалар: Ўсимлик ҳужайрасида бир неча диктосомалар бўлиб, уларнинг йиғиндиси Голджи аппарати дейилади. Ҳар бир диктиосома мураккаб парда системасидан иборат. У асосан 3 қисмдан тузилган: бир-бирига нисбатан паралел жойлашган ясси систернлар ва уларни боғлаб турувчи (тўр ҳосил қилган) найчалар ҳамда пуфакчалардан ташкил топган. Голджи аппаратининг шакли ҳужайранинг ҳаёти давомида тез-тез ўзгариб туради. Сабаб унда моддаларнинг тўпланиши,ажратиб чиқариш кабилар билан боғлиқ бўлса керак. Диктиосомаларнинг вазифаси,систернларда сув, шакар моддалар, эфир мойлар ва шилимшиқ моддаларни тўплаш ва уларни кейинчалик ҳужайрадан чиқариб юборишдан иборат; у углеводлар тўплаш, ҳужайра қобиғининг шаклланиши вакуолаларни келиб чиқишида муҳим рол ўйнайди.
Рибосомалар. Гиалоплазмада эркин ҳолда ҳамда эндоплазматик тўр ва ядроларнинг ташқи қаватида кўп сонда ёпишган ҳолда учрайди. Рибосома катталиги 20 нм атрофида бўлиб, мураккаб заррача ҳисобланади. Майда оқсил тўпловчи рибосомалар митохондриялар, ҳлоропластлар таркибида учрайди.
Рибосома таркибига: РНК ва оқсиллар киради. у рибосоманинг 50-63% қисмини ташкил этади.
Рибосомаларда ҳужайраларнинг энг мухим хусусияти- оқсил тўплаш амалга оширилади.
Микронайчалар: Унинг диаметри 250 А га тенг ва ичи каналлардан иборат найчалардир. Микронайчаларнинг деворлари оқсил молекулалардан тузилган. Ҳужайраларни бўлиниш вақтида микронайчалардан урчуқ ипи ҳосил бўлади. Бўлиниш охирида эса иплар қайтадан микронайчаларга ажралиб кетади. Эҳтимол микронайчалар зич қобиққа эга бўлмаган ҳужайраларда таянч вазифасини бажарса керак.
Пластидалар. Булар автотроф ўсимликлар ҳужайраси учун хос органелладир. Бактериялар, шилимшиқлар ва замбуруғларнинг ҳужайраларида бўлмайди. Демак фақат яшил ўсимлик ҳужайраларида учрайди. Пластидаларда углеводлар, оқсиллар ва мойларнинг тўплаш жараёнлари боради. Пластидалар таркибидаги бўёвчи модда ва бажарадиган ҳаётий вазифасига кўра 3 турга ажратилади: яшил пластидалар – хлоропластлар, сариқ тўқ сариқ қизил пластидалар- хромопластлар, рангсиз пластидалар – лейкопластлар
Митохондриялар. Улар ёруғлик микроскопида анча майда кўринадиган ҳужайра органоидларидан бири бўлиб, уни ўсимлик ҳужайраларида биринчи бўлиб, Ф. Мевес 1904 йилда аниқлаган. Улар одатда донадор таёқча ёки ипсимон шаклларга эга ва доимо ҳаракатда. Улар микроскопда кузатилганда овалсимон баъзан чўзиқроқ ёки мураккаб шаклларда ҳам учраб туради. Ҳужайрадаги митохондриялар йиғиндиси хондриомалар деб аталади. Митохондрияларнинг ҳужайрадаги асосий вазифаси АДФ дан энергияга бой АТФ ни синтез қилиб, ҳужайрани энергия билан таъминлашдир.


Мустаҳкамлаш учун саволар.


  1. Ботаника сўзининг луғавий маъноси нима ?

  2. Ботаника фани нимани ўргатади ?

  3. Ўсимликлар озиқланишига кўра неча турга бўлинади ?

  4. Автотроф организмлар қандай организмлар ?

  5. Гетеротроф организмлар деб нимага айтилади?

  6. Протоплазма деб нимага айтилади?

  7. Ҳужайра органеллаларини айтинг?

  8. Ўсимлик ҳужайраларининг асосий хусусиятлари қайсилар?

  9. Паренхиматик ва прозенхиматик ҳужайралар қандай тузилган?

  10. Прокариот ва эукариот организмлар тўғрисида гапиринг?

  11. Ситоплазманинг кимёвий тузилишини айтинг?



5 – МАЪРУЗА.


ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ


РЕЖА.



  1. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши тўғрисида Коацерват ва Генетик гипотезалар.

  2. Ҳаётнинг абадийлиги тўғрисидаги гипотеза.

  3. Ҳаётнинг анорганик материалдан пайдо бўлиши ҳақидаги И. Опарин гипотезаси.

  4. Органик брикмаларнинг абиоген синтези

  5. Архей эрасидаги биосфера.

  6. Протерозой эрасида бўғим оёқлиларнинг пайдо бўлиши.

  7. Полеозой эрасида умуртқалиларнинг пайдо бўлиши.





Таянч иборалари:
Организм, органик, оксидланиш,оқсил, очиқ система,стерил, гипотеза, эмбирион, метеорит, спора, микроорганизмлар, анорганик, радиасия, реаксия, химиявий жараёнлар.


1. Ҳаётнинг асосий хоссалари.
Кўп кишилар тирик жисмнинг ҳаракатлана олишини унинг ҳарактерли хоссаси деб биладилар. Тирик жисм ўлгач ҳаракатланмай қўяди. Аммо тирик жисмни ҳаракатлана оалдиган жисм деб таърифлашга ахд қилсак, албатта, янглишган бўлар эдик, чунки, биринчидан, шак-шубхасиз тирик, аммо ҳаракатланмайдиган бир талай жисмлар маълум: масалан, булутлар деярли барча ўсимликлар, иккинчидан, актив ҳаракатлана оладиган, аммо шубхасиз ўлик бўлган бир қанча жисмлар маълум, масалан, одам қўли билан яратилган барча ҳаракатланувчи машина ва механизмлар. Шундай қилиб, тирик жисмни фақат ҳарактлана олишига қараб таърифлаш мумкин эмас.
Тирик организмлар учун характерли деб ҳисобланадиган иккинчи белги уларни нафас олиш хоссасидир. организм ўлгач нафас олишдан тўхтайди. Аммо бу мезон ҳам етарли эмас. чунки. биринчидан, мутлоқо кислород истеъмол қилмайдиган организмлар маълум (ичакда яшайдиган баъзи паразит чувалчанглар. Энг содда организмларни кўпчилиги ва микроплар), иккинчидан, кислородни актив равишда истемол қилиб, карбонат ангидрид гази чиқарадиган ўлик системалар бор (ёнаётган шам, бензин билан ишлайдиган дивигател). Органик моддалар оксидланишидаги ҳар бир реаксияда кислсрод ютилиб, карбонат ангидрид чиқаради.
Тирик жисмларнинг яна бир белгиси-кўпайиш хоссасидир. Дарҳақиқат ўзига ўхшаш насл қолдириш-тирик жисмнинг жуда характерли хоссасидир. Аммо бу белги ҳам ҳаётнинг доимий ва ишончли белгиси бўла олмайди, чунки биринчидан, насл қолдира олмайдиган шак-шубхасиз тирик мавжудодларнинг бир қанчаси маълум. Масалан ишчи асаларилар. хачирлар ёки ахта қилинган ҳайвонлар: иккинчидан, ҳозирги замон техникаси (техникавий кибернетика) ўзига ўхшаш машиналар яратаоладиган машиналарнинг конструксиясини ясаш ва ишлашга қодир.
Биз учта белгини танлаб олдик: бу белгилардан биронтаси ҳам тирик жисмларга тамомила ишлатила олмаслигини кўриб турамиз Энгелс «Анти-Дюринг» деб аталган китобида табиат фани эришган муваффақиятларни кўрсатиб ўтади ва ҳаётнинг классик таърифи бўлиб қолган қуйидаги таърифни беради: «Ҳаёт оқсил жисмларнинг яшаш усулидир ва бу яшаш усули аслида ўша жисмлардаги химиявий таркибий қисмларнинг доимо ўз-ўзидан янгиланиб туришидан иборат». Энгелс ҳаёт белгиларини кўрсатиш билангина кифояланмай, унинг энг мухим хусусиятларини уқтирганлигини кўриб турибмиз. Энгелснинг таърифи 2 қисмдан иборат.биринчи қисмда тирик жисмларга хос бўлган, уларни ўлик жисмлардан кескин ажратадиган белги, яъни оқсил борлиги кўрсатилади.Оқсиллар энг оддий организмлардан тортиб, энг мураккаб ва юксак даражада тузилган организмларгача ҳеч истеъсносиз барча тирик системаларнинг асосий ва доимий қисмидир. «Ҳаёт мавжуд бўлган ҳамма жойда –деб ёзади Энгелс,- унинг оқсил билан боғланганлигини кўрамиз. оқсиллар мавжуд бўлган ҳамма жойда эса ҳаёт ҳодисаларини ҳам истеъсносиз учратамиз.»
Лекин оқсиллар- структураси осон ўзгарадиган моддалар. Тирик ҳолатга ҳам қандай оқсилнинг мавжудлиги эмас (жасад ҳам оқсилдан иборат), балки ўзининг ноёб шаклини, бирламчи, иккиламчи, учламчи структурасини сақлаб қоладиган, табиий хоссалари ўзига хос бўлган оқсилнинг мавжудлиги характерли. Организм ўлганда оқсиллари табиий структурасидан махрум бўлади. макромолекулалар ёзилиб кетади, ва оқсиллар денатурасияланган ҳолга ўтади. Оқсил тирик ҳолатга хос табиий формада туриши учун оқсилнинг табиий формаси барқарор (турғун) бўлишига ёрдам берадиган шарт-шароит бўлиши зарур. Энгелс ўзи берган таърифнинг иккинчи қисмида оқсилниг яшаш усули хақида гапиради. Бу усул моддалар алмашинувидир. тирик системада оқсил табиий ҳолатда сақланиши ва ўзига хос функсияларни бажариш учун зарур шароит моддалар алмашинуви ёрдами билан барпо этилади ва сақлаб турилади.
Тирик жисмнинг янги таърифларида, аввало, физика, математика, химия, кибернетика каби аниқ фанларнинг биологияга кириб бориш натижалари ўз аксини топади. Масалан: тирик жисмнинг деярли ҳамма таърифларида тирик жисм аввало очиқ система эканлиги кўрсатилади. «Очиқ система» тушунчаси физикадан олинган. Ташқаридан энергия ва материя узлуксиз кириб тургандагина барқарор бўладиган динамик (яъни тинч турмайдиган) системалар очиқ системалар деб аталади. Уларнинг ҳаммаси ёнилғи ёки электр энергияси ташқаридан узлуксиз келиб тургандагина ишлайди. Тирик жисм ҳам очиқ система эканлиги шубхасиз, чунки тирик жисмга овқат шаклидаги энергия ва материя ташқи муҳитдан кириб турса, ташландиқлар эса атрофдаги муҳитга чиқиб турса,бу жисм яшайверади. Энг оддий жисмдан тортиб энг мураккаб жисмгача бўлган ҳамма тирик жисмлар очиқ система экан, демак, бу ҳарактеристикани ҳаёт таърифига қўшиш ўринли бўлади, албатта.
Тирик жисмларнинг иккинчи умумий хусусияти- авторегулясия хоссаси, яъни ўз таркибини автоматик равишда сақлаш ва тутиш хоссасидир.
Тирик жисмларнинг учинчи хусусияти - химиявий таркибининг ўзига хослигидир. Ҳаёт учун оқсилнинг аҳамиятини Энгелс кўрсатиб ўтган эди. Оқсилдан ташқари, нуклеин кислоталар ҳам тирик жисмларнинг мухим ва доимий таркибий қисмидир. Модомики шундай экан, ҳаётнинг таърифида, оқсилнинг тирик системалар тузилишидаги ролини кўрсатишдан ташқари, нуклен кислоталарнинг аҳамияти ҳам уқтирилади. Тирик жисмнинг замонавий таърифларидан бирини келтирамиз. «Эрда мавжуд бўлган тирик жисмлар биополимерлардан яъни оқсиллар билан нуклеин кислоталардан тузилган ўз-ўзини бошқарадиган ва ўз-ўзини барпо этадиган очиқ системалардир.
Пастер тажрибаларининг натижалари ҳозирги вақтда ҳаёт ўлик материалдан ўз-ўзича пайдо бўла олмаслигига илм ахлини ишонтирди. Пастернинг ўзи ва кўпгина замондошлари шу маълумотларга асосланиб ўлик материаллардан тирик организм пайдо бўлиши асос эътибори билан, яъни хеч қачон ва хечқандай шароитда мумкин эмас деб хулоса чиқардилар.
2. Ҳаёт абадий деган гепотеза. ерда ҳаёт қандай пайдо бўлаолганлигини барибир тушунтириб бериш учун ҳаёт абадий деган гипотеза таклиф этилди. Гап шундаки, ҳаёт эмбрионлари (ўсимликлар билан микроорганизмларнинг споралари) гўё космик фазога сочилган бўлиб, планетадан планетага кўчиб ўтади. ХИХ аср охирида атоқли олим, электролитик диссосиасия назариясини яратган физик- химик С.Аррениус бу фикрнинг оташин тарафдори бўлиб чиқди. Йирик олим, биогиохимик академик В. И.Вернадский ҳам шу нуқтаи назарга қўшилди. Бу фикрнинг бир қанча тарфдорлари ҳозир ҳам бор. Уларнинг кўрсатишича, ер ва унинг атрофидаги планеталар хеч қачон бир биридан батамом яккаланган эмас. Аксинча, улар ҳамиша ўзаро алоқа боғлаб ва материал айрибошлаб келган. ерга бир суткада ўрта ҳисоб билан 1м метеорит моддаси тушади. Бир суткада янада кўпроқ –250м гача чанг ўтиради. Бир қанча олимларнинг тахминига кўра, ерга метеоритлар ва чанг билан бирга тирик ва яшовчан организмлар : ўсимликларни споралари, чанги, микроорганизмлар ва шунга ўхшашлар ўтиши мумкин. Арениус ҳаётнинг энг майда эмбрионлари космик фазода ёруғлик босими остида секунтига бир неча минг километрга етадиган жуда катта тезлик билан ўта олар эди, деган тахминни баён қилди.
Ҳаёт ерга бошқа планеталардан кўчиб ўтган, деган гепотезага кўпгина эътирозлар билдирилди. Аксари одамларнинг фикрича организмлар космик фазодан ерга ўтаётганда уларни ултра бинафша нурлар (космосда бундай нурларнинг кучи жуда катта) ва космик фазодаги паст температура нобуд қилади тирик организмларнинг ерга метеоритлар билан кела олиши исбот этилган ва, бинобарин, ердаги ҳаёт, эҳтимол, бошқа планеталардан кўчиб келиш йўли билан пайдо бўлган тақдирда, шу бошқа планеталарнинг ўзидаги ҳаёт қандай келиб чиқан, деган савол туғилади. Космология маълумотларга қараганда планеталарнинг вужудга келиш ва ривожланиш тарихи бир бирига ўхшайди . уларнинг ҳаммаси лаққа чўғ стадиясини ўтайди ва бундай шароитда оқсилларнинг, ҳаётнинг мавжудлиги мумкин эмас. Хўш, бу планеталардаги ҳаёт қандай пайдо бўлган? Шундай қилиб, ҳаёт бир планетадан иккинчи планетага ўтган бўлиши мумкин, деган гипотезанинг қабул қилиш билан биз ҳаётнинг келиб чиқиш массаласини ҳал этишдан амалда қочган бўламиз. Бу гипотеза гарчи тўғрига ўхшаб кўринса ҳам биологиянинг тан олмаётганининг сабаби шунда.
3. Ҳаётнинг анорганик материядан пайдо бўлиши хақида академик А.И.Опарин гипотезаси. ердаги ҳаёт анорганик яъни ўлик материядан келиб чиққан деган иккинчи нуқтаи назар кўпроқ диққатга сазовор асосан олим академик А.И.Опарин асарлари билан яратилган шу нуқтаи назарига мувофиқ, ер ва бошқа планетеларни узоқ эволюсия босқичларидан бирида шундай шароит вужудга келдики, бу шароитда ҳаёт пайдо бўлиши мумкин ва хатто муқарар бўлиб қолади.
Бундан тахминан 5млрд. йил олдин космик марказида дайдиб юрган гигант газ - чанг материянинг деяарли 0,99массаси кирган. Қолган қисми қуёшда гравитацион кучлар ёрдамида ушланиб қолган.У қуёш атрофида айланиб юриб зичлашган ва диск шаклига кирган. Газ - чанг дискнинг қуёшга яқин қисми жуда ҳам қизиб кетган . Шу сабабли бу районда газ учиб чиқиб турган ва бу ердаги планеталар (меркурий, венера, ер ва марс) учмайдиган моддалардан - силигатлар, металлар, метал оксидлари, сулфидлар, карбидлардан шакланган. Қуёш радиасияси кучсиз ва доимо совуқ бўлган жуда узоқ планеталарда ҳам газ, ҳам чанг компонентлари сақланиб қолган.
Эр дастлаб совуқ бўлган, лекин кейинчалик ундаги радиоактив элеменлари парчаланиши туфайли у қизий бошлаган ер қарида температура 1000 Сга етган ва ундан ҳам юқори бўлган. Бундай температурада қаттиқ жинслар эриб кетиб, зичлигига кўра: энг оғирлари-пастда, бироз енгиллари-ўртада, энг енгиллари юзада жойлашган.
Эрдаги моддалар унинг муаян ривожланиш босқичида ўзаро химиявий реаксияга киришган, температура кўтарилиши билан реаксиялар тезлиги ортиб борган. Реаксия махсулотлари орасида газлар кўп бўлган. Жуда катта босим остида улар ер юзига отилиб чиққан ва унинг бирламчи атмосферасини ҳосил қилган. Унинг таркиби, эҳтимол ҳаракатдаги ҳозирги вулканлардан ажралаётган газлар таркибига ўхшаш бўлган. Улар таркибида сув буғи (Н2О), углерод (ИЙ)-жрcбл (CО2), углерод (ИИ)-оксид (СО), водород сулфид (Н2С), аммиак (НҲ3), метан (СН4) ва бошқалар кўп бўлади. Молекуляр кислород деяарли йўқ: бу актив элемент турли моддаларни оксидлайди ва ер юзасига чиқмайди. Эркин кислород ер атмосферасида кейинроқ ҳаёт пайдо бўлиб, фотосинтез просесси ривожлангандан кейин хосил бўлган ерни бирламчи атмасферасида моликуляр азот ҳам, эхтимол, бўлмаган. У кейингроқ аммиакнинг кислород билан оксидланиши натижасида ҳосил бўлган.
Радиоактив радиохимиявий ва химиявий жараёнлар жадалиги пасайганда планета совий бошлаган . Лекин унинг юзаси узоқ вақтгача жуда иссиқлигича қолган. ер қарини титратган портлашлар натижасида у кўпинча дўмбайиб еб чиққан турли жойларда кратерлар хосил бўлиб улардан қизиган лави массаси оқиб чиққан,қизиган газлар ажралган. Планета юзасида тоғлар ва чуқурликлар пайдо бўлган.
Эр юзасининг температураси 1000 С дан пасайганда шарос ёмғир ёға бошлаган. Ёмғир минг йиллар мобайнида кечаси-ю кундузи ёққан. ер юзидаги чўкмаларга сув тўлиб, денгиз ва океанлар ҳосил бўлган. Иссиқ денгиз сувида атмосферадан тушган НҲ3, СО2, Ш4, НСН, шунингдек, ернинг юза қатламларидан ювилиб тушадиган тузлар ва бошқа моддалар эриган.
Ўша узоқ ўтмишда Қушё ҳозиргидан равшанроқ ёритган ва унинг нури кучли энергия манбаи бўлган. У замонда тез – тез кучли момақалдироқлар бўлган ва ер юзига гоҳи яшин тушиб турган. Шундай шароитда ибтидоий океанда эриган моддалар ўртасида химиявий реаксиялар муқаррар рўй берган бўлиши керак, бу реаксиялар натижасида органик бирикмалар вужудга кела оларди.
4.Органик бирикмаларнинг абиоген синтези.
Анорганик молекулалардан органик молекулаларнинг нобиологик (абиоген) синтезланиши ерда ҳаёт пайдо бўлиши йўлидаги биринчи босқич бўлди.
Бундан бир неча миллиард йил илгари ерда мавжуд шароитда рўй бера олган химиявий реаксияларни ўрганиш учун америкалик химик Миллер ясаган аппаратнинг тузилишидир. Ибтидоий океан сувида бўлиши мумкин бўлган баъзи моддалар: Н2О, CО2, НН3, СН4, аппаратига (А жўмарги орқали) киритилади. Колбача (Б) иситилади, ичидаги сув қайнайди, сув буғи аппаратини тўлдиради ва ундаги температура 800 С атрофида бўлади. Аппаратни кенгроқ қисми деворларига иккита электрод кавшарланган, бу электродлар орқали бериладиган ток учқун разядлар ҳосил қилади. Ҳолодилникда сув буғи конденсатланиб, сувга айланади, бу сув колбачага қайтиб тушади. Аппарат яхши герметик бўлиб, кўп соат мобайнида узлуксиз ишлайди. Дастлабки кунлардаёқ колбадаги суюқликнинг ранги ўзгарганлиги қайд қилинади: рангсиз суюқлик сарғайиб, ҳафта охирига келиб, тўқ жигар ранг бўлиб қолган. Эритма анализ қилиб кўрилганда туркибида жуда кўп турли – туман органик бирикмалар: спиртлар, алдегидлар, кислоталар, шакарлар, аминокислотлар ва бошқа бир қанча моддалар борлиги аниқланди. Рус олимларидан А.Г. Пасинский билан Т.Э. Павловская ҳам нунга ўхшаш натижалар олдилар. Улар ултрабинафша нурлар таъсирини текширдилар. ер мавжуд бўлган дастлабки даврларда ултрабинафша нурлар электр зарядларига нисбатан янада кўпроқ куч билан таъсир этган бўлиши керак.
Шундай қилиб, қадимги замонда ерда анорганик бирикмалардан органик бирикмалар ҳосил бўла олган. Органик молекулалар бир – бири билан ўзаро таъсир этиб, анча мураккаб бирикмалар ҳосил қилаверган. Миллион йиллар мобайнида оддий бирикмалардан энг мураккаб ва юқори молекулали бирикмаларгача янги бирикмаларнинг сон – саноқсиз вариантлари вужудга келиб ва емирилиб турган. Булар орасида эҳтимол, органик бирикмаларнинг ҳар хил синфига мансуб моддалар: углеводлар, ёғлар, оқсиллар, нуклен кислоталар ҳам бўлган.
Органик моддалар ибтидоий океан сувида тўпланаверган. Улар аввалига жуда суюқ эритма ҳолида бўлган. Аммо модданинг бир хил тақсимланиши эмас, балки қуюқлашиши ва ташқи муҳитдан ажралган индивидуал системалар – организмлар ҳосил қилиши ҳаёт учун характерлидир.
Эрда ҳаёт пайдо бўлиши йўлидаги иккинчи босқич органик моддаларнинг консентрланиш (тўпланиш) просесси эди.
Бу просесс қандай борганини айтиш қийин. Академик Опариннинг фикрича, юқори молекулали ҳамма моддалар ўз – ўзидан консентрланиб, коасерватлар ҳосил қила олганлигидан бу просесс эҳтимолга кўпроқ яқин. Коасервасия ҳодисаси шундан иборатки, маълум шароитда (масалан, электролитлар иштирокида) юқори молекулали моддалар эритмадан ажралади, лекин улар чўкма шаклида эмас, балки кўпроқ консентрланган эритма шаклида ажралиб чиқади. Шундай қилиб, эритма суюқлик ҳолида қолиб, юқори молекулали модданинг консентрасияси жиҳатидан фарқ қиладиган, лекин бир – бирига аралашмайдиган икки эритмага бўлинади. Кўпроқ консентрланган эритма коасерват деб аталади.
Коасерват силкитилган майда томчиларга бўлиниб кетади. коасерват томчилар энг содда тузилган кўп молекулали системадир. Коасерватда органик моддалар юқори консерватли бўлгани туфайли ва, бинобарин, молекулалар бир – бирига яқинроқ жойлашгани учун уларнинг ўзаро таъсир этиш имконияти кескин даражада ортади. Шундай қилиб, органик моддаларнинг консентрланиши туфайли органик синез имкониятлари анча кенгаяди.
Академик А.И. Опарин тадқиқотларига кўра, коасерват томчилар сиртдан қараганда тирик система хоссаларни номоён қилади: масалан, улар атрофдаги эритмадан турли моддаларни юта олади. Бу озиқланиш просессига ўхшайди. Моддаларнинг ютиши натижасида коасерват томчилар йириклашади. Бу сиртдан қараганда, ҳужайранинг ўсиш просессига ўхшайди. Коасерватга ютилган моддаларнинг ўзаро реаксияга киришишига, шу реаксия маҳсулотларининг эса коасерватдан атрофдаги муҳитга чиқишига имкон берадиган шароитни тажрибада ҳосил қилиш мумкин. Бу моддалар алмашинуви маҳсулотларининг ҳужайрадан чиқиб кетиши просессига ўхшайди. А.И. Опариннинг фикрича, коасерват томчилар ўртасида ҳатто ҳаёт учун курашга ўхшайдиган аллақандай ҳодиса ҳам рўй беради, атрофдаги муҳитга кўпроқ мослашган, анча барқарор коасерват томчилар бу курашда омон қолади.
Коасерватлар шаклан ҳам, баъзи хоссалари билан ҳам тирик объектларга сирт ўхшаса-да, улар жонсиз хосилалардир, албатта уларда тирик организмнинг асосий белгиси йўқ, яъни улар ўз таркибига кирадиган молекулларини ҳосил қила олмайди; уларда тирик система учун хос бўлган ўз таркибини ўзича янгилаш хоссаси ҳали йўқ.
Молекулаларнинг ўзича кўпая олиш просессининг вужудга келиши ҳаёт вужудга келиши йўлидаги учинчи ва сўнгги босқичдир.
Полинуклеотидлар – ДНК ва РНК эволюсиянинг ҳамма босқичларида, энг оддий системалардан тортиб энг мураккаб системаларгача – вируслардан тортиб, одамнинг нерв ҳужайраларигача бўлган барча тирик системаларда мавжуд. Полинуклеотидлар ҳам, эҳтимол, ўзича кўпая олган дастлабки молекулалар бўлган. Дастлаб ҳосил бўлган полинуклеотидлар ҳозирги полинуклеотидларга нисбатан оддийроқ бўлиб, атиги ўн – йигирмата звеноси бўлганлиги эҳтимол. Уларда, эҳтимол, редупликасия просесси ҳозирги вақтдагига нисбатан секинроқ борган. Аммо молекулада шундай таркибли ва структурали иккинчи молекуланинг йиғилиши химиявий синтезнинг янги принсипи - матриса синтези вужудга келганлигини билдирар эди, бу эса тирик системалар учун жуда характерлидир.
Дастлабки организмларнинг хоссалари. Ибтидоий организмлар озиқланиш усулига кўра чинакам гетеротрофлар эди, чунки улар тайёр органик моддалардан фойдаланарди. Бу даврда озиқланиш ҳали кескин проблема бўлмаган: бирламчи океанда турли – туман бирикмалар етарли бўлган. Организмлар кўпайган сари органик моддалар запаси тугаган, янги моддалар синтези эса эҳтиёжни қоплаб улгурмаган. Натижада овқат учун кураш бошланиб, активроқ, чидамлироқ ва кўпроқ мослашган организмлар бу курашда омон қолган. Ирсий ўзгаришлар натижасида тасодифан касб этилган ҳимоявий мосланишлар ёки тузилиш хусусиятлари, ё бўлмаса, моддалар алмашинув характерининг хусусиятлари организмнинг омон қолишига гарчи озгина бўлса-да ёрдам берса, танланиш просессида мустаҳкамлана борган. Тирик тузилмаларнинг кўпгина хоссалари танланиш таъсиридагина вужудга келган бўлса керак, шу хоссалар туфайли бирламчи организмлар ҳозирги ҳужайраларга айланган. Масалан, вирусларда нуклеин кислота теварагида ҳимоя пардаси бўган ёки ядро атрофида ситоплазма қавати вужудга келган, ҳужайраларда ташқи мембрана ҳосил бўлган ва ҳокозо.
Ҳаёт эволюсияси йўлидаги катта босқич автотроф усулда озиқланишдир. Органик бирикмалар запаси тобора камаяётган бир шароитда баъзи организмларда атрофдаги муҳитнинг оддий анорганик моддаларидан органик бирикмаларни мустақил синтезлаш хусусияти пайдо бўлган. Баъзи организмлар бундай синез учун зарур энергияни энг оддий химиявий реаксиялар – оксидланиш – қайтарилиш реаксиялари ёрдамида ҳосил қиладиган бўлган. Хемосинтез шу тариқа вужудга келган.
Лекин ароморфоз типидаги айниқса йирик прогрессив ўзгариш – фотосинтез вужудга келганлигидир. Қуёшнинг кўринадиган нурлари битмас – туганмас, доимий энергия манбаи бўлиб қолди.
Архей эрасидаги биосфера.
Эрнинг турли қатламларига қараб, ер пайдо бўлгандан то ҳозиргача бўлган тарихий ривожланиш 5 та эрага бўлинади. Улар архей, протерозой, палеозой, мезозой ва кайнозой эраларидир. Қайд қилинган эраларнинг кейинги учтаси ўз навбатда даврларга бўлинади. Чунончи, палеозой эраси 6, мезозой эраси 3, кайнозой эраси 2 даврга бўлинади.
Архей эраси. Архей эраси биринчи геологик эра бўлиб, 800 – 900 миллион йил давом этган. Мазкур эра қатламларида органик ҳаёт қолдиқлари деярли жуда кам топилган. Бу ҳодиса, бир томондан, ўша эрда яшаган организмлар тузилиш жиҳатдан ниҳоятда тубан эканлиги, иккинчи томондан эса архей эрасидаги қатламлар юқори температура ва босим таъсирида ўзгарганлиги билан изоҳланади ва булар туфайли организм қолдиқлари сақланмаган.
Архей эраси қатламларида оҳак, мармар учраши ўша даврда прокариотлар – бактериялар, кўк – яшил сувўтлари яшаганлигининг нишонасидир. Архей эрасининг сўнгги қатламларидан кўп ҳужайрали ҳайвонлар, масалан, гидроид полилар, ковакичлилар, ипсимон яшил сувўтларнинг қолдиқлари ҳам топилган. Бактериялар фақат сувда эмас, балки қуруқликда ҳам тарқалган, натижада қуруқлик ва атмосферадаги анорганик моддалар органик моддаларга айланиши, улар эса қуруқликда бошқа организмлар томонидан парчаланиши оқибатида фақат сувда эмас, қуруқликда ҳам гетеротроф организмлар вужудга келган бўлиши мумкин. Архей эрасида қуруқликда тарқалган организмларнинг таъсири, шунингдек, тоғ жинсларининг емирилиши билан ҳосил бўлиш жараённи бошланган. Бу эрадаги ҳаёт углерод бирикмалари секин – аста моддаларнинг планета бўйлаб биоген йўл билан айланишига сабабчи бўлган. Сувўтлар кўп миқдорда кислород ажратиб, сув ва атмосферани кислородга бойитган.
Бинобарин, архей эрасида вужудга келган ҳаёт улкан ривожланиш босқичини ўтган. Ҳужайрасиз формалардан, ядро олди ҳужайрали формалар, яъни прокариотлар бактериялар, кўк яшил сувўтлар, улардан эса эукариотлар пайдо бўлган. Баъзи бактерияларда учрайдиган хемосинтез сувўтлар пайдо бўлиши билан ўз ўрнини фотосинтезга бўшатиб берган. Автотроф организмлар ҳаёт фаолияти натижасида бўлган органик бирикмалар гетеротроф организмлар пайдо бўлиши учун қулай шароит туғдирган. Хулоса қилиб айтганда, архей эрасидаги органик оламнинг ривожланишида ароморфоз типидаги 3 катта ўзгариш:

    1. жинсий жараёни;

    2. фотосинтез жарёни;

    3. кўп ҳужайрали организмлар вужудга келган.



2. Протерозой эрасида бўғимоёқлиларнинг пайдо бўлиши.
Бу эра 2 млрд йиллар чамаси давом этган. Унинг бошида кучли тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари рўй берган. Оқибатда ернинг қиёфаси анча ўзгарган. Ўша даврда яшаган сувўтлар ва содда бир ҳужайрали организмларнинг қаттиқ қисмларидан оҳак ва мармар ҳосил бўлган. Илгари ҳукмрон бўлган прокариотлар – бактериялар, кўк – яшил сувўтлар протерозойга келиб, эукариотлар – яшил, олтин ранг сувўтларнинг авж олиб ривожланиши билан ўрин алмашинган. Сувўтлар орасида денгиз тубига бириккан ҳолда ўтроқ ҳаёт кечирувчи формалар вужудга келган. Бундай ҳаёт кечириш сувўтлар массасининг турли қисмлари ўзаро фарқланишига, айрим қисмлари субстратга бирикувчи ҳамда фотосинтез қилувчи қисмларга бўлинишига сабаб бўлган. Баъзи формаларда бундай мосланиш улкан, кўп ядроли ҳужайраларнинг (яшил сувўтларда сифонли формалар) ёки турли қисмлари турли вазифа бажарадиган ҳақиқий кўп ҳужайрали сувўтларнинг келиб чиқиши билан характерланган. Шу йўналишда кўп ҳужайрали қизил сувўтлар пайдо бўлган.
Прозтерозой эрасида тарқалган ҳайвонларнинг аксарияти кўп ҳужайрали формалар бўлган. Денгизларда кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг тубан формалари – булутлар, радиал симметрияли коваклилар билан бир қаторда, икки томонлама симметрияга эга формалар ҳам кенг тарқалган. Улар орасида ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, буғимоёқлилар кўплаб учраган. Бу эрада бўғимоёқлиларнинг энг қадимги вакиллари – қисқичбақачаёнлар, шунингдек, игнатанлилар ҳам умуртқасиз ҳайвонларнинг бошқа юксак вакиллари вужудга келган.


3. Палеозой эрасида умуртқалиларнинг пайдо бўлиши.
Протерозой эрасида рўй берган ароморфоз типдаги йирик ўзгаришларга икки томонлама симметрияли ҳайвонларнинг келиб чиқишини мисол қилиб келтириш мумкин. Икки томонлама симметриянинг пайдо бўлиши туфайли ҳайвонлар гавдаси олдинги ва орқа, қорин ва елка қисмларга дифференсияланган ва олдинги томонда сезув органлари, нерв тугунлари, кейинчалик эса бош мия ривожланган. Ҳайвоннинг елка томони ҳимоя вазифасини, қорин томон эса ҳаракатланиш ва озиқ тутиш вазифасини бажара бошлаган. Гавдаси икки томонлама симметрияли бўлиши туфайли ҳаракатланиш, чаққонлик, умуман ҳаёт фаолияти ортган.
Ордовик даврига келиб, эукариотлар орасида сифонли яшил қўнғир ва қизил сувўтлар ривож топган. Чучук сув ҳавзалари қирғоқларида яшовчи спорали ўсимликлар – псилофитлар хилма –ҳал бўла бошлайди. Денгизларда кораллар ва табулятлар иштирокида рифлар ҳосил бўлиши кучайган. елкаоёқли ҳайвонлар, бошоёқли моллюскалар хилма – хил бўлган. Бу даврда биринчи марта мшанкалар ривожланган. Трилобитларнинг хилма – хиллиги ортган. Фораминифералар, булутлар ва икки паллали молюскалар нисбатан камайган.
Силур даврида қисқич бақачаёнлар, бошоёқли моллюскалар ривож топган. Яшаш учун кураш умуртқасиз ҳайвонлардан бўлган кораллалар (ковакичлилар) аста – секин археосиатларни сиқиб чиқарган. Бу даврда умуртқали ҳайвонларнинг дастлабки вакиллари – қалқонли балиқлар пайдо бўлган. Уларнинг ички скелети тоғайдан иборат, устки томони суяк қалқон билан қопланган.


Мустаҳкамлаш учун саволлар.



  1. Ҳаётнинг асосий хоссалари нималар?

  2. Тирик организм учун характерли бўлган ҳаракатланиш қандай аҳамиятга эга?

  3. Нафас олиш тирик организмлар учун қандай рол ўйнайди?

  4. Кўпайиш тирик организмлар учун асосий белги бўла оладими?

  5. Эрда тарихий ривожланиш нечта эрага бўлинади?

  6. Архей эрасидаги биосферада қандай ўзгаришлар рўй беради?

  7. Архей эрасида қайси содда ҳайвонлар вужудга келди?

  8. Архей эраси органик оламда ароморфоз типдаги қандай ўзгаришлар бўлади?

6-МАЪРУЗА


ТИРИКЛИКНИНГ МОХИЯТИ ВА ДАРАЖАЛАРИ


РЕЖА
1. Хаёт тўғрисида тушунча. Организмларнинг умумий қонуниятларга бўй суниши хусусийлиги.
2. Тирикликнинг асосий тузилма даражалари ва уларнинг алоқадорлиги.
3. Хаётнинг пайдо бўлиши.

Биологиянинг ривожланиши тарихида ҳаётнинг моҳияти ва моддий асослари тўғрисида турли фикрлар мавжуд бўлган ва улар ўртасида кескин ғоявий кураш борган. Бу оқимларнинг асосийлари витализм, креасионизм, трансформизм, префоризм ҳисобланади.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling