O‘zbekistоn respublikasi
Download 0.87 Mb.
|
Биология маруза 2013 Шокирова
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Моддаларнинг даврий айланиш.
2. Тирик модданинг хосалари. Биомассани ташкил этадиган организмларнинг ўзидан – ўзи кўпайиши, яъни урчиш ва планетага тарқалиш қобиляти жуда катта.
Биомасса энергияси айниқса кўпайишда намоён бўлади. «Организмлар йиғиндиси – тирик модда – газ массасига ўхшаш ер юзасига ёйилиб, теварак – атрофга муҳитда муайян тазйиқ кўрсатади, тирик модда ҳаракатига тўсқинлик қиладиган ғовларни айланиб ўтади ёки шу ғовларни эгаллайди, қоплайди. Бу ҳаракатга организмларнинг кўпайиши йўли билан эришилади. Бу хосса тириклакнинг асосий хоссаси деб, тирикликни ўлик тўпос материядан ажратадиган катта жар деб ҳисобланиши кераклигини К. Линнейнинг ўзиёқ аниқ кўрган эди» (Вернадский). Организмларнинг, айниқса, бир ҳужайрали организмларнинг кўпайиши ва тез тарқалиши ҳаёт «ҳамма жойдалигини» (Вернадский) – биосферанинг энг чекка чегарасигача боришини белгилади. Ҳаётнинг тазйиқи ва ҳаётнинг зичлигини кўпайиш белгилайди. Ҳаётнинг зичлиги организмларнинг катталигига ва улар ҳаёти учун зарур бўлган майдон саҳнига боғлиқ. Бақатўн ва хлорелла деган сувўтнинг катталигига тенг келадиган майдон уларнинг ҳаёт зичлигини белгилайди. Филга 30 км2 майдон керак, асалари асал тўплаш учун эса 200 м2 майдон талаб этилади, ўт ўсимликларга ўрта ҳисоб билан 30 см2 ер керак. Ҳаёт тазйиқи организмларда майдон, озиқ, хаво ва сув учун курашни вужудга келтиради. Табиий танланиш ва мосланиш натижасида битта майдонда кўп миқдор организмлар тўпланиб, ҳаёт зичлиги ортади. Биосферада ўсимликлар массаси ҳайвонлар массасидан кўп марта ортиқ. Умуман биосферадаги биомасса вазн жиҳатидан қарийб 0,01 % ташкил этади, лекин планетада биомассанинг роли жуда катта. Ҳар хил биогеосенозлар орасида турли – туман организмлар тарқалганлиги ва барқарорлиги жиҳатидан ўрмонлар, тупроқ ва Жаҳон океани биосферада алоҳида ўрин тутади. 3. Моддаларнинг даврий айланиш. Тирик организм табиатда ҳамиша ҳайвон ва ўсимлик организмларига, шунингдек, ўз атрофидаги физик – химиявий шароитга ўзаро алоқада бўлади. ҳар қандай биосенозда бу ўзаро муносабатлар жуда мураккаб ва зиддиятлидир. Ҳайвон ва ўсимликлар озиқ занжирлари орқали бир – бирига ва доимо моддалар алмаштириш орқали атрофдаги ўлик табиатга (ёруғлик, сув, иссиқлик, хаво химиявий элементларга) боғлиқ. Шу билан бирга ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳам бир биогеосенозда ва бутун биосферада моддаларнинг даврий айланишига қўшилади. Биосферада тирик организмлар таркибига кирадиган сув ва бошқа ҳамма элементлар давра бўйлаб муттасил айланиб юради. Бу просесс неча ўн миллион йиллардан бери давом этмоқда. «Ундан кўра доимийроқ таъсир этадиган, шунинг учун ҳам охирги оқибатлари жиҳатидан умуман тирик организмларга нисбатан қудратлироқ химиявий куч ер юзасида йўқ» (Вернадский). Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling