O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi samarqand viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy markazi


Art pedagogikasi va uning mohiyati


Download 0.94 Mb.
bet15/40
Sana18.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1785123
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
Musiqa ma`danyati fanini o`qitishda zamonaviy yondashuvlar va innovatsiyalar moduli buyicha O`QUV US

Art pedagogikasi va uning mohiyati
Артпедагогика – илмий педагогиканинг тури бўлиб, у инсон тарбияси ва ривожланишининг қонуниятларини санъат орқали ўрганади. Артпедагогика шахснинг санъат ва ижодий фаолияти орқали шахс бадиий маданияти асосларини ривожлантиради. Артпедагогиканинг моҳияти имконияти чекланган шахларни санъат воситалари билан тарбиялаш, ўқитиш ва бадиий фаолиятнинг турли кўринишларида уларнинг бадиий маданияти асослари ва амалий кўникмаларини шакллантиришдан иботатдир. Артпедагогика илм-фан соҳаси сифатида нафақат бадиий таълимни, балки махсус таълим доирасида ривожланиш жараёнини барча таркибий қисмларини (ривожланиш, таълим, тарбия, тузатиш) санъат орқали кўриб чиқишга ва ривожланишжараёнида муаммоларга дуч келган инсонларнинг бадиий маданиятини асосларини яратишга имкон беради.
Артпедагогиканинг функсиялари

  • маданий фунския (бадиий маданиятни егаллаш асосида шахсни ривожлантириш);

  • таълим фунскияси (шахсни санъат орқали ривожлантиришга қаратилган бўлиб, санъат соҳасидаги билимларни ўзлаштириш ҳамда бадиий ва ижодий фаолиятнинг амалий кўникмаларини егаллашни таъминлайди);

  • тарбиявий функсияси (шахснинг ахлоқий-естетик, коммуникатив-акс етувчи асосларини шакллантиради);

  • тузатиш функсияси (шахснинг ривожланишида учрайдиган камчиликларни тузатишга ва компенсациялашга ёрдам беради).

Артпедагогиканинг вазифалари
Артпедагогиканинг бир қанча вазифалари мавжуд:

  • ўзи учун яратган тадқиқот муаммоларини аниқ тушуниш (мавзу-тадқиқот муаммоси нимада еканлиги);

  • мақсадни аниқ белгилаш (тадқиқотчи тадқиқот фаолияти натижасига еришиш учун нима қилиш керак);

  • бадиий-педагогик машғулотлар ва вазифалар орқали болалар учун експериментатор томонидан ташкил етилган шахсият-фаолият доираси шароитида тадқиқотчининг мактабгача ёшдаги болаларни психологик-педагогик таҳлил қилишга тайёрлаш;

  • имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган бадиий ва естетик санъатга оид педагогик машқлар ва вазифаларни таснифлаш;

  • болаларнинг турли-туман бадиий ўйинлардаги хатти-ҳаракатлари ва боланинг интеллектуал, ҳиссий ва иродавий хусусиятларига таъсирини кузатиш қобилиятини шакллантириш;

  • олинган натижаларни назарий ва амалий даражада умумлаштириш.


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling