307-модда. Мулкий зиённи қоплаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкий зиённинг миқдори ҳисоблаб чиқарилганидан кейин бу зиённи қоплаш учун пул тўловларини амалга ошириш тўғрисида суд ажрим, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради.
(307-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Ажрим ёки қарорнинг нусхаси гербли муҳр билан тасдиқланиб, тўловни амалга ошириши лозим бўлган органларга тақдим этиш учун реабилитация этилган шахсга, у вафот этган бўлса, ушбу Кодекснинг 304-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган шахсларга берилади ёки юборилади.
308-модда. Тўловни амалга ошириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг пул тўловини амалга ошириш тўғрисидаги қарори устидан манфаатдор шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ва муддатда судга шикоят қилишлари мумкин.
(308-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Суднинг тўловни амалга ошириш тўғрисидаги ажрими устидан манфаатдор шахслар юқори судга умумий тартибда шикоят қилишлари, прокурор эса протест киритиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ўн биринчи бўлими.
309-модда. Реабилитация этилган шахсга етказилган маънавий зиён оқибатларини бартараф қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги ёки уй қамоғида турганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган шахснинг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг ва суриштирувчининг талабига кўра тегишли оммавий ахборот воситалари унинг реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт.
(309-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»гиқарори 9-бандининг учинчи хатбошиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |