O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш


Download 0.56 Mb.
bet239/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

477-модда. Маҳкум билан учрашишга ижозат бериш
Ҳукм эълон қилинганидан кейин раислик қилувчи ёки суд раиси қамоқда сақланаётган маҳкумнинг яқин қариндошлари ёки унинг ҳимоячиси илтимосига кўра у билан учрашиш имкониятини бериши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг VIII бўлими («Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси»)да яқин қариндошлар қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари эканлиги кўрсатилган.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.11.11.00 Ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонунийлигини, адолатлилигини ва асослилигини текшириш. (Апелляция, кассация ва назорат тартибида иш юритиш)]
ЎН БИРИНЧИ БЎЛИМ
ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ

55-боб. ҲУКМ, АЖРИМ ВА ҚАРОРЛАРНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
478-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳукми, ажрими ва қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги апелляция, кассация ва назорат тартибида текширилиши мумкин.
Ишни юқори суд томонидан кўриш:
1) апелляция тартибида — ушбу Кодекснинг 4972-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
2) кассация тартибида — ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) назорат тартибида — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар муносабати билан эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари протести, шунингдек ушбу Кодекснинг 498-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари бўйича амалга оширилади.
(478-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
(478-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling