Ҳозирги дунёдаги глобал муаммолар


Download 143.5 Kb.
bet1/9
Sana28.03.2023
Hajmi143.5 Kb.
#1303999
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ДУНЁДАГИ ГЛОБАЛ МУАММОЛАР


ҲОЗИРГИ ДУНЁДАГИ ГЛОБАЛ МУАММОЛАР
Режа:


1 Уруш ва тинчлик муаммолари
2 Экологик муаммо
3 Энергетик муаммо
4 Хом-ашё муаммоси
5 Озиқ-овқат муаммоси
6 Демографик муаммо
7 Терроризм ҳозирги замон глобал муаммоси сифатида
ХУЛОСА
Адабиётлар рўйҳати


1 Уруш ва тинчлик муаммолари

Инсон цивилизациясининг бутун тарихи, таассуф билан қайд этиш лозимки, урушлар тарихидан иборат. Уруш узоқ вақт давомида зарур, муқаррар ва ҳатто инсониятнинг ривожланиши учун фойдали ҳодиса сифатида қараб келинди. Буни тасдиқловчи кўплаб далиллар Н. Макиавелли, Ф.Венон, Т.Гоббс, Ж.Прудон, Ф.Ницше ва бошқаларнинг ишларида сақланиб қолган.


Бу ўтмишдаги барча мутафаккирлар урушни худди шундай қабул қилган дегани эмас. Эразм Роттердамский, Ж.Ж.Руссо, И.Кант, М.В.Ломоносов ва бошқа кўплаб мутафаккирлар урушга қандай муносабатда бўлганлари яхши маълум. XIX-XX асрларда тинлик учун кураш пацифизм, яъни уруш ва милитаризм билан боғлиқ барча нарсаларни тўлиқ инкор этиш тусини олди.
Таъкидлаб ўтиш зарурки, асрдан асрга урушлар тобора даҳшатлироқ ва қирғин бўлиб борган. Европада XVII асрда урушларда 3 миллион одам ҳалок бўлган, XIX асрда - 5,2 млн (уларнинг 2 млнга яқини Наполеон урушларида). ХХ аср бу борада барча асрларни ортда қолдирди. Биринчи жаҳон урушида 10 миллионга яқин, яъни илгариги 200 йил давомида юз берган урушларда қанча одам ўлган бўлса шунча киши ҳалок бўлди. Иккинчи жаҳон уруши 60 миллион кишининг ёстиғини қуритди. Унда 61та давлат иштирок этди ва мустамлакаларни ҳам ҳисобга олганда Ер шари аҳолисининг 80%ни қамраб олди. Жанговар ҳаракатлар Европа, Осиё, Африканинг 40 та давлати ҳудудида, тўртта океаннинг акваторияларида олиб борилди.
Оммавий қирғин қуролларининг турларининг ривожлантирилиши (ядровий, водород, нейтрон, кимёвий, бактериологик ва ҳоказо) шунга олиб келдики, бугунги кунда тўпланган қурол-яроғлар заҳираси инсониятни ҳамда сайёрамиздаги жами мавжудотларни бир неча марта йўқ қилиш учун етарлидир. Айтиш мумкинки, уруш ва тинчлик муаммоси - бу «замонанинг тарихий жиҳатдан биринчи глобал муаммосидир ва ҳозирга қадар глобал муаммолар рўйҳатида биринчи ўринда турувчи энг хавфли ва орқага суриб бўлмайдиган муаммо бўлиб қолмоқда»1. «Совуқ урушнинг» тугатилиши, блокларнинг ҳарбий-сиёсий қарама-қаршилигининг бартараф этилиши, халқаро вазиятнинг умумий яхшиланиши урушни онгли равишда бошланиш хавфини анча камайтирди. Бироқ унинг тасодифан бошланиб кетиш хавфи сақланиб қолмоқда. Шу сабабли ушбу глобал муаммо фақат глобал қуролсизланиш ва биринчи навбатда, оммавий қирғин қуролларининг йўқ қилиниши орқали ҳал этилиши мумкин.



Download 143.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling