Ҳозирги дунёдаги глобал муаммолар
Download 143.5 Kb.
|
ҲОЗИРГИ ДУНЁДАГИ ГЛОБАЛ МУАММОЛАР
6 Демографик муаммо
Бизнинг эрамизнинг бошида Ер аҳолиси 150-200 миллион атрофида эди (бугунги кунда биргина АҚШ да яшаётган аҳолидан ҳам кам). Х асрга келиб у 300 млн кишини ташкил қилди. Фақат XIX арснинг ўртасида (1850 йил) Ер аҳолиси 1 миллиардни ташкил этди. Шундан сўнг эса аҳоли кўпайиши хавфли даражада тезлик билан орта бошлади: 80 йил ичида 2 миллиардга етди (1930 й.), 30 йил ичида 3 миллиардга (1960 й.), 16 йилдан сўнг 4 миллиардга (1976), 10 йил ичида 5 миллиардга (1986) етди. Кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда ўсиш 1 дан - 2,5% гача, фақат Африкадагина 3% ўсиш сақланяпти. Ҳозирги пайтда Ер аҳолиси йилига 90 млн га ёки бир секундда уч кишига кўпаймоқда. Ўсиш суръатининг ХХI асрда секинлашуви тахмин қилиняпти. Ўсиш суръатлари ҳозирданоқ пасая бошлади. Ривожланган мамлкатларда улар йилига 0,5 фоизни ташкил этади, бир қатор мамлакатларда эса аҳолининг табиий ўсиш умуман тўхтаган (Германияда, Буюк Британияда, Скандинавия мамлакатларида, Россияда ва ҳоказо). Аҳоли ўсишнинг кескин пасайиши бир қатор Осиё мамлакатларида, шунингдек Латин Америкаси мамлакатларида (шу жумладан Япония, Корея, Жанубий Кореяда) кузатилмоқда. Демографик муаммо мисолида бутун глобал муаммоларнинг ўзаро алоқасини яққол кўриш мумкин. Ортиқча аҳоли атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирнинг кучайишни англатади: сув ва ҳаво сифати ёмонлашади (хусусан тез ўсаётган шаҳарларда), ер унумдорлиги пасаяди, саноат ва маиший чиқиндилар кўпаяди, яъни экологик вазият кескин ёмонлашади. Аҳоли сони қанча ортиб борса, унинг ҳаёти ва фаолияти учун энергия, хом-ашё, озиқ-овқат шунчалик кўп талаб этилади. Бунинг мантиқий ниҳояси эса энергетик, хом-ашё, озиқ-овқат муаммоларининг кескинлашувидир. Аҳолининг ортиқчалиги, кўп ҳолларда низолар ва урушлар келтириб чиқарувчи омил сифатида намоён бўлади. 1945 йилдан кейин юз берган кўпчилик урушларнинг айнан «учинчи дунёда», яъни ривожланаётган мамлакатларда, кескин шаклдаги демографик муаммолар мавжуд бўлган давлатларда юз берганлиги бежиз эмас. Демографик муаммо қуйидаги бошқа муаммолар билан чамбарчас боғлиқдир: кўплаб касалликларнинг тарқалиши муаммоси (юқумли касалликлар, СПИД ва ҳоказо); қашшоқлик, пауперизация, аҳолининг катта қисмининг камбағаллашуви муаммолари; иш билан банд бўлмаганларнинг кўпайиши муаммоси; жиноятчилик ва антиижтимоий хулқ-атворнинг бошқа шакллари (фоҳишалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва бошқалар); таълим ва ижтимоий таълимот муаммоси; маданият ва ахлоқни сақлаш муаммолари ва бошқалар. Download 143.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling