Ҳозирги дунёдаги глобал муаммолар
Терроризм ҳозирги замон глобал муаммоси сифатида
Download 143.5 Kb.
|
ҲОЗИРГИ ДУНЁДАГИ ГЛОБАЛ МУАММОЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терроризмнинг моҳиятини тушуниш
7 Терроризм ҳозирги замон глобал муаммоси сифатида
«
Терроризм» тушунчасининг ўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «terror» - қўрқув, даҳшат демакдир. Дастлаб террор сиёсий таъсир методи сифатида Улуғ француз инқилоби даврида радикаллар томонидан сиёсий рақибларни қўрқитиш мақсадида қўлланилган. Бошқача қилиб айтганда, терроризм – бу тўғридан тўғри куч ишлатиш методи орқали сиёсий муаммоларни ечишнинг ўзига хос усулидир. Террор давлатнинг ўз рақибларига нисбатан қарши қўлланилиши билан бирга, шунингдек махфий ташкилот ва гуруҳларнинг давлатга нисбатан қарши қўлланилиши мумкин. Биринчи ҳолатда гап репрессив (жазо) давлат террори ҳақида боряпти. Кенг кўламда у фашистик давлатларда (XX асрнинг 30 – 40 йилларида Германияда, 20–40 йилларда Италияда, 30 – 60 йилларда Испанияда ва ҳ.), бир қатор коммунистик диктатураларида (20-йилларнинг «қизил террори», 30 – 50-йилларда СССРдаги Сталин репрессиялари, 40 – 60-йилларда Хитойдаги Маоист репрессиялари ва ҳ.), Осиё, Африка, Лотин Америкасининг бир қатор давлатларида ҳарбий ва диктаторлар томонидан қўлланилган. Иккинчи ҳолатда гап ҳақиқий маънодаги террозизм ҳақида боряпти, қайсики оппозицион, давлатга қарши, махфий, аниқ бир мақсадга қаратилган, бошқариладиган, мафкуравий фаолиятни куч ишлатиш орқали ўзида намоён қилади. Террористларнинг қурбонлари тасодифий ёки атайлаб танланган шахслар бўлиши мумкин. Террористик актлар маълум бир гуруҳларни (ёки бутун бир жамиятни) қўрқитиш учун ёки террористларнинг ғояларини пропоганда ва намойиш қилиш учун хизмат қилади. Терроризмнинг моҳиятини тушуниш Терроризмнинг моҳиятини англаш учун одатда 3та унинг асосий томонларига эътибор қаратилади: ҳарбий, жиноий ва сиёсий. Ҳарбий муаммо сифатида терроризм қуролли ҳаракатларнингг алоҳида, специфик тури сифатида кўрилади ва «паст (суст) интенсивли қуролли тўқнашув» тарзида белгиланади. Жиноий муаммо сифатида терроризм алоҳида хавфли қаттиқ жиноят туридир. Ниҳоят, учинчи позицияда терроризм сиёсий кураш сифатида кўрилади, қайсики маълум бир тузумларга ёки давлат ҳокимиятининг аниқ, у ёки бу ҳаракатларига қарши ижтимоий-сиёсий норозилик асосида шаклланади. Download 143.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling