Редукция сўзнинг биринчи бўғинида бирор унлининг, одатда, тор унлининг кучсизланиб талаффуз қилинишидир. Масалан, бир, бил, тил сўзлари бир бўғинли бўлганлиги ва урғу шу сўздаги (и) унлисига тушганлиги туфайли бу сўзлардаги (и) унлиси меъёрдагидек талаффуз қилинади ва эшитилади. Лекин шу сўзларнинг охирига иккинчи бир бўғин қўшилиши билан, урғу ҳам иккинчи бўғинга кўчади. Натижада биринчи бўғинидаги (и) унлиси кучсизланади ва эшитилар-эшитилмас ҳолда суст талаффуз қилинади: (билак), (тилак), (бироқ). Биринчи бўғиндаги урғунинг ана шундай кучсизланиб талаффуз қилиниши редукция ҳодисасига мисол бўла олади (редукция сўзининг луғавий маъноси «кучсизланиш», «орқага қайтиш», «пастга тушиш» демакдир). Редукцияга қуйидаги сўзларнинг биринчи бўғинида келган (и) нинг кучсизланиб талаффуз қилиниши ҳам мисол бўла олади: (пишиқ), (шира), (пишак), (қилиқ), (ичак) каби. Редукциянинг иккинчи бўғинда келиши ҳам учраб туради. Бу ҳодиса сўзга учинчи бўғин қўшилганда содир бўлади - иккинчи бўғиндаги унли тамоман кучсизланиб, тушиб қолади. Масалан, бурун-бурни, бўйин-бўйни, эгин-эгни, кейин- кейини сингари.
Элизия унли билан туговчи ва унли билан бошланувчи икки сўзнинг қўшилиши натижасида унли товушдан бирининг тушиб қолиш ҳодисаси. Бунда бир неча ҳолат кузатилади: а) биринчи сўз охиридаги унли тушиб қолади: ёза олади - ёзолади, бора олади - боролади, қора от- қорот: б) унли билан бошланувчи иккинчи сўзнинг бош унлиси тушиб қолади: борар экан - бораркан, борар эмиш-борармиш, ёзган экан - ёзганкан каби: в) Абдусалом сўзининг Абсалом, Абдужаббор сўзининг Абжаббор, олиб кел сўзининг опке тарзида талаффуз қилиниши натижасида бир унли ва бир ундошнинг тушиб қолиши ҳам элизиянинг юқори, мураккаблашган кÿриниши ҳисобланади. Бундай ҳолда сўзларнинг қисқарган шакли ҳосил бўлади.
HOZIRGI O‘ZBEK TILIDA URG‘U VA BO‘G‘IN.
Do'stlaringiz bilan baham: |