Ҳозирги ўзбек тили
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссимиляция.
Ассимиляция. Нутқ товуши қатор келганда баъзан бир-бирига таъсир қилиб, бири иккинчисини ўзига мослаштиради. Бундай ҳодиса ассимиляция дейилади. Ассимиляция икки хил бўлади: прогрессив ва регрессив ассимиляция. Агар олдинги товуш кейинги товушни ўзига ўхшатса, мослаштирса, прогрессив ассимиляция юз беради: кет-ди-кетти, айт-ди-айтти, от-дан-оттан, юрак-га-юракка.
Кейинги товуш олдинги товушга таъсир қилиб, уни ўзига ўхшатса, мослаштирса, регрессив ассимиляция юз беради: йигит-ча-йигичча, бир-битта, уч-сўм-уссўм. Регрессив ассимиляция, одатда, прогрессив ассимиляцияга нисбатан нутқда камроқ учрайди. Чунки ассимиляциянинг бу турида кейинги товуш олдинги товушни ўзига мослаштиради. Демак, талаффуз жараёни бошланмасдан бурун сўзнинг талаффуз технологияси ҳақидаги тасаввур ҳам ҳосил бўлмоғи лозим. Ассимиляция тўлиқ ва қисман бўлиши мумкин. Тўлиқ ассимиляцияда бир товуш иккинчи товушга айнан мослашади ва тўлиғича унинг тусига киради. Юқорида келтирилган сўзнинг ҳаммаси тўлиқ ассимиляцияга мисол бўлади. Қисман ассимиляцияда нутқ товушидан бири иккинчисини бирон томондан қисман ўхшатади (мослаштиради): Ош-га-ошка, иш-га-ишка, сўзларида жўналиш келишигидаги (г) товуши олдинги (ш) товушининг таъсирида (к) товушига айланмоқда. Бу сўзда қисман ассимиляция юзага келмоқда, яъни (г) жарангли товуши ўзидан олдинги (ш) товушига фақат бир томонлама – жарангсизланиш томонидан ўхшамоқда, холос, лекин тўлиқ унинг тусига кирган эмас. [Учта] лексемасининг (ушта), [почта] лексемасининг (пошта) деб талаффуз қилиниши ҳам шу ҳодисага мисол бўла олади. Диссимиляция. Оғзаки нутқда товушлар доимо бир-бирига ўхшайвермасдан, баъзан унинг акси бўлади. Айрим пайтда талаффузда икки ўхшаш товуш бир жойда ёки бир сўзда келган вақтда бири ноўхшаш товушга айланиб ҳам қолади. Бундай ҳодиса диссимиляция каби прогрессив ва регрессив бўлади. Кейинги товуш ноўхшаш товушга айланса, прогрессив диссимиляция: зарар-зарал, зарур-зарил, бирорта-биронта, муяссар-муястар, кисса-киста каби. Олдинги товуш ўзгарса, регрессив диссимиляция юз беради: коридор-калидор, иттифоқ-интифоқ каби юз беради. Диссимиляция ҳодисаси оз учрайди. Ҳатто ассимиляциянинг регрессив турига нисбатан ҳам кам юз беради. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling