Ҳозирги ўзбек тили
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сингармонизм.
3-режа баёни
Фонетик жараён Фонема нутқда воқеланар экан, унинг варианти нутқий шароит (ёнма-ён келган товушлар ёки қўшимчалар таъсирига учраши) туфайли турлича намоён бўлади. Натижада товуш сўз моҳиятида бўлмаган хоссаларга эга бўлади. Айрим товуш ёндош товушга мослашади, айримида ўзгариш кучайиб, бошқа товушга алмашиб кетади. Нутқда содир бўладиган ўзгариш товушнинг комбинатор-позицион ўзгариши дейилади. Қуйида унинг турлари ҳақида сўз боради. Сингармонизм. Унли ва ундошнинг ўзгариши фарқланади. Унлининг нутқ жараёнида ўзгариши сингармонизм дейилади. Сингармонизм унлиларнинг мослашиши, уйғунлиги демакдир. У асосан туркий тилларга хос. Сингармонизмнинг икки асосий кўриниши мавжуд: а) тил гармонияси; б) лаб гармонияси. Тил гармониясида унли товуш юмшоқлик ёки қаттиқлик, тил олдилик ёки тил орқалик жиҳатдан бир-бирига мослашади. Сингармонизмнинг тил гармонияси қонуниятига кўра сўзнинг бошида тил олди унлиси келса, сўз ўртаси ва охирида ҳам тил олди унлиси келади. Бошқача айтганда, сўзнинг бошида ундошнинг артикуляцион ўрнига боғлиқ равишда унли товушда юз берган ўзгариш сўзнинг кейинги бўғинларидаги унлида ҳам юз беради. Бу ҳол сўзнинг талаффузида артикуляцион қулайликка олиб келади. Масалан, (қалам) сўзидаги (қ) ундоши чуқур тил орқа ундоши бўлганлиги боис, биринчи бўғинда (а) унлиси ҳам тил орқалик хусусиятига эга бўлади. Бунинг натижасида эса кейинги бўғиндан (а) товуши ҳам тил орқа унлиси сифатида намоён бўлади. Демак, биринчи (а) унлиси (қ) ундошига, кейинги бўғиндаги (а) эса олдинги бўғиндаги (а) унлисига мослашади. Лаб гармониясида унлининг мослашиши икки томонлама бўлади. Бунда унли ҳам тил олди - тил орқалик жиҳатидан, ҳам лабланганлик-лабланмаганлик жиҳатидан ўзаро ва ундошларга мослашади. Бунга кўра, сўз бошидаги унли лабланган тил олди унлиси бўлса, сўз охирида ҳам лабланган тил олди унлиси келади. Сўз бошидаги унли лабланган тил орқа унлиси бўлса, сўз охиридаги унли ҳам лабланган тил орқа унлиси бўлади. Масалан, (бошқирд), (соғин), (бўғин) сўзидаги каби. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling