Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet16/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

2-режа баёни


Унли ва ундош фонемалар парадигмаси

Тилнинг кўтарилиш даражаси (юқори, ўрта, қуйи) ва лабланиш- лабланмаслик – кучли позициядаги унли фонемаларнинг асосий, система ҳосил қилувчи белгиси. Унлиларнинг тил горизонтал ҳолатига кўра (олд қатор, ўрта қатор ва орқа қатор) белгилари асосий ҳисобланмайди. Чунки бу белгилар уларга нутқий ёндош товуш таъсирида ўзгариб туради. Масалан, [қ] ундоши билан қўшничилик муносабатида [а] унлиси тил орқалик хоссасига эга бўлса, [к] ундоши қуршовида ўз ҳолатини сақлайди.


Унли фонемаларнинг асосий белгиларига кўра таснифи қуйидагича (15-жадвал):
15-жадвал

Унли фонемалар

Асосий белгилари




Тилнинг кўтарилиш даражаси

Лабланиш белгиси бор-йўқлиги




Юқори

Ўрта

қуйи

Лабланган

Лабланмаган

[и]

+










+

[у]

+







+




[ў]




+




+




[о]







+

+




[э]




+







+

[а]







+




+

Жадвалдан кўринадики, тилнинг кўтарилиш даражасига кўра унли фонемалар уч поғонали, лабланиш белгисига кўра икки поғонали системани ҳосил қилади.


Унли фонема яхлит тизимни ташкил этиб, бу тизим ҳам ўз навбатида тизимчаларга бўлинади. [и] ва [у] фонемалари «юқори тор» белгиси остида бирлашиб, бундай белгига эга бўлмаган фонемалардан ажралади. Бироқ [и] ва [у] кичик парадигмаси аъзолари фарқловчи белгилари ([и]-лабланмаганлик ва [у]-лабланганлик белгилари) асосида ўз мустақилликларини сақлаб қолади ва зиддиятда туради. [э]-[ў] тизимчаси «ўрта кенг» белгисига кўра [и]-[у] тизимчасидан ҳам, [э]-[о] тизимчасидан ҳам фарқланади.
Демак, унли фонеманинг ҳар бири икки белгидан иборат:
[и]-юқори, лабланмаган
[у]-юқори, лабланган
[э]-ўрта, лабланмаган
[ў]-ўрта, лабланган
[а]-қуйи, лабланмаган
[о]-қуйи, лабланган.
Тилнинг кўтарилиш даражаси бирлаштирувчи белги бўлганда (масалан, [и], [у] унлилари «торлик» белгиси остида бирлашади) лабланганлик-лабланмаганлик фарқловчи белги саналади: (и)-лабланмаган, [у]-лабланган. «Лабланганлик» бирлаштирувчи белги бўлганда, тилнинг кўтарилиш даражаси фарқловчи белги саналади. Масалан, [и], [э], [а] унлилари «лабланмаганлик» умумий бирлаштирувчи белгисига эга, бироқ «юқори» ([и]), «ўрта» ([э]), «қуйи» ([а]) лик белгилари бу фонемаларнинг фарқловчи белгилари саналади.
Маълум бўладики, ўзбек тилида унли фонемалар бир белги асосида уч (тор, ўрта, кенг) ва икки аъзоли зиддиятни (лабланган, лабланмаган), икки белги («тилнинг кўтарилиш даражаси» ва «лабланганлик-лабланмаганлик») асосида олти аъзоли зиддиятни ҳосил қилади.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling