Ҳозирги ўзбек тили


Тасниф аъзолари (гуруҳлари) бир-бирини инкор этиши лозим


Download 299.43 Kb.
bet13/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

3. Тасниф аъзолари (гуруҳлари) бир-бирини инкор этиши лозим. Масалан, ундошлар тил олди, тил ўрта, тил орқа, бўғиз, жарангли, жарангсиз турлардан иборат дейилган таснифда аъзоларнинг айримлари бошқаларини инкор эта олмайди. Яъни жарангли ундош тил олди ундоши билан зидлана олмайди, тил олди ва тил ўрта ундошлари бир-бирини инкор этиш хоссасига эга.
4. Таснифда сакраш бўлмаслиги лозим. Агар «кесим содда кесим, мураккаб феъл кесим, мураккаб от кесимга бўлинади» таснифини амалга оширсак, хатога йўл қўйган бўламиз. Чунки дастлаб кесимни содда ва мураккабга, сўнгра феъл ва от кесимга бўлиш тўғри ва изчил таснифни беради.
Таснифнинг бўлишдан фарқи шундаки, бўлишда аъзолар гуруҳланиши шарт эмас. Масалан, «лабланмаган унлилар [и], [э], [а] дир» дейиш тасниф эмас, балки бўлишдир. Тасниф характерига эга бўлиш учун и ёки а гуруҳ (синф) бўлиб, ўз навбатида, яна бўлиниб кетиши лозим эди. Унлиларни лабланган ва лабланмаган унлига бўлиш тасниф бўлиб, лабланмаган ёки лабланган унлини бўлиш оддий бўлиш бўлса-да, тасниф мақомида эмас.
Тасниф дихотомик, политомик ёки дихополитомик бўлиши мумкин.
Дихотомик таснифда бирликлар икки гуруҳга ажратилади: «фонемалар унли ва ундошга ажралади» каби. Политомик таснифда гуруҳ сони иккидан ортиқ бўлади: «Грамматик қўшимча луғавий шакл ҳосил қилувчи, синтактик шакл ҳосил қилувчи ва луғавий синтактик шакл ҳосил қилувчига бўлинади», ёки «феъллар нутқ феъллари, руҳий-ҳолат феъллари ва ҳ.к.» каби.
Дихополитомик таснифда таснифланувчи бутунлик дастлабки босқичда иккига, кейинги босқичда иккидан ортиқ синфга ажралади. Масалан (14-жадвал):
14-жадвал

Фонема

Унли

Ундош

Юқори тор

Ўрта кенг

Қуйи кенг

Лаб

Тил

Бўғиз

каби.
Тасниф асосини танлаш муҳим. Чунки бирор тизимни турли асосда тасниф қилиш ҳар хил натижа беради. Масалан, ундош фонемани овоз ва шовқиннинг иштирокига кўра жарангли ва жарангсизга, ҳосил бўлиш ўрнига кўра лаб, тил, бўғиз ундошига ажратиш мумкин.
Лисоний тасниф таснифланаётган бирликларнинг ички, субстанциал белгиларига кўра ёки муҳим бўлмаган зоҳирий хоссасига асосланган бўлиши мумкин. Шу боисдан табиий ёки ёрдамчи тасниф фарқланади. Табиий таснифда лисоний бирликнинг ички, барқарор белгиларига асосланилади. Юқорида табиий таснифга мисоллар келтирилди.
Ёрдамчи таснифда бирликнинг онтологик бўлмаган хоссасини билдирувчи белгиларига таянилади. Масалан, «сўзларнинг бўғин сонларига кўра таснифи (бир бўғинли, икки бўғинли ва кўп бўғинли сўзлар)», «унлиларнинг тилнинг горизонтал ҳолатига кўра таснифи» ва ҳ.
Тасниф изчиллиги – субстанциал ёндашувнинг асосий талабларидан биридир.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling