Ҳозирги ўзбек тили
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
Назорат саволлари.
2-режа баёни. Тил, лисон, меъёр ва нутқ муносабати УМИС ва АҲВО муносабати диалектиканинг, яъни бутун борлиқ - табиат, жамият ва инсон тафаккурининг асосий яшаш қонуниятидан бири бўлганлиги сабабли, у ҳар бир фанда ўзига хос тарзда хусусийлашади. УМИСнинг тилдаги тажаллиси лисон, АҲВОники эса нутқ деб юритилади. Лисон ва нутқнинг мажмуи тил дейилади. Тилшуносликда лисоний ва нутқий жиҳатни фарқлашга интилиш ушбу фан билан тенгдош. Чунки ҳар қандай фан чексиз ҳодисаларни умумлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Хусусий ҳодисалар замиридаги умумийликни кўришга интилиш билишнинг ҳар иккала босқичи (фаҳмий ва идрокий)да ҳам мавжуд. Шу боисдан айтиш мумкинки, билишнинг фаҳмий босқичи мутлақ хусусийлик билан ўралашиб қолмаганлиги каби, идрокий босқич хам мутлақ умумийликни - УМИСни тиклай олмайди. Бироқ ҳар босқич ўз вазифасига эга. Чунки ҳар бир давр ўз фани олдига муайян мақсад ва аниқ талабларни қўяди. «Фанларнинг тараққиёти шу даврнинг илғор фалсафий фикри, давр учун етакчи бўлган фан соҳаларининг ютуқлари билан узвий боғлиқ. Турли фанларнинг манбалари кўп қиррали бўлганлиги сабабли, даврнинг етакчи фалсафий фикри аниқ фанлардан ўрганиш манбаининг қайси томонларига алоҳида эътибор бериш лозимлигини, борлиқдаги мавжуд қонуниятларни мантиқий категорияларда қай усулда акс эттириш йўлларини белгилаб беради» (Ҳ.Неъматов). Шу асосда айтиш мумкинки, замонавий ўзбек тилшунослигининг биринчи босқичи, диалектика нуқтаи назаридан, тилдаги УМИС ва АҲВОни бир-биридан фарқламай тасниф этиш босқичи. Тилшуносликда лисон ва нутқни изчил фарқлаб ўрганиш аввало тилшунослар В.фон Ҳумбольдт, Б.де Куртенэ ва Ф.де Соссюр номи билан боғлиқ. Лисон ва нутқнинг фарқланиши, тилга тизим сифатида ёндашув ХХ аср жаҳон тилшунослигида туб бурилиш сифатида баҳоланади. Чунки у мавжуд қарашларни тубдан ўзгартириб юборди. Тилга, хусусан, ўзбек тилига система сифатида ёндашувнинг дастлабки йилларида лисон ўрнида тил атамаси қўлланилиб, у кўп маънолилик табиатига эга бўлганлиги сабабли айрим чалкашликларни келтириб чиқарар эди. Чунончи, инсоннинг нутқ сўзлаш қобилияти ҳам, нутқи ҳам ушбу атама билан юритилар эди. Шу боисдан назариётчи тилшунослар УМИСнинг тилдаги воқеланишига нисбатан лисон атамасини қабул қилдилар. Натижада тил, лисон, нутқ муносабати қуйидагича тушунилди (2-жадвал): 2-жадвал
Юқорида УМИС ва АҲВОнинг тилдаги тажаллиси мисолида лисон ва нутқнинг ўзаро муносабати ҳақида кириш характерида сўз юритилди. Энди унга батафсил тўхталинади. Tил – cоф лисоний қобилият ва имконият. У тафаккурни шакллантиришга (кодлаштиришга), хотирада қатъий системага тизиб сақлашга, ахборотни узатиш ва қабул қилишга имконият берувчи муҳим (бирламчи) инсоний ижтимоий-руҳий коммуникация воситаси. Тилда бош ички зиддият аташ (номинатив) ва ифодалаш (экспресив) вазифаларининг диалектик бирлиги. Лисон УМИС табиатли лисоний бирликларнинг серқирра, кўп қаватли сатҳларидан ташкил топган барқарор, ташқи муҳит таъсирига ўта сезгир, ўзгариш, ривожланиш ва мослашиш имманент қобилиятини ўз ичида мужассамлаштирган мураккаб қурилишли иерархик системасидир. Лисон дейилганда маълум бир жамиятнинг барча аъзолари учун аввалдан (олдинги авлодлар томонидан) тайёр ҳолга келтириб қўйилган, ҳамма учун умумий ва мажбурий, фикрни ифодалаш ва бошқа мақсад учун хизмат қиладиган бирликлар ҳамда бу бирликларнинг ўзаро бирикиш қонуниятлари йиғиндиси тушунилади. Меъёр лисоннинг ички қурилиш тизимига нисбатан ташқи омил бўлиб, лисоний имконият – синонимик қатор, лисоний бирликларнинг дублет, алловариант ва вариантлари, соҳавий бирликларидан ҳар бирининг воқеланиш ўрни ва хусусиятини белгилайди. Нутқ лисоннинг меъёр элагидан ўтган муайян моддий (ёзма, оғзаки, тасвирий/имо-ишора, сигнал, ва ҳ. к. шаклларидан бирида воқеланишидир. Демак, лисонда бирлик ва бирикиш қонунияти фарқланади. Ҳар қандай лисоний бирлик психофизик табиатли бўлади. Шу билан бирга улар икки томоннинг бир бутунлигидан иборат: а) лисоний бирликнинг шаклий, ташқи томони; б) лисоний бирликнинг маълум бир вазифаси, маъновий қиймати. Лисоний бирлик УМИС сифатида мавжуд экан, у моддийликдан холи бўлмоғи лозим. Бунда «лисоний бирликнинг ташқи томони» кўринишга, моддийликка ишора қилмайдими, деган савол туғилиши табиий. Тўғри, лисоний бирлик моддий қиёфадан холи. Бироқ улар онгда қандайдир тарҳ, рамз сифатида сақланади. Масалан, [а] фонемасининг талаффуз хусусияти хақида умумлашма тасаввур ўзбек тилида сўзлашувчи барча жамият аъзолари тилида бирдир. Бу [а] фонемасининг шакли, ташқи томони бўлса, унинг маъно фарқлаш, чегаралаш томони ички жиҳати саналади. [а] фонемаси хусусиятлари ва маъно фарқлашнинг ўзига хос бирлиги, яхлитлиги сифатида онгда мавжуд бўлади. Ҳар бир фонеманинг маъно фарқлаш ва талаффуз хусусиятлари умумлашмаси ўзига хос бўлиб, бириники иккинчисиникидан фарқланади ва мустақил фонемага қўйилган талаб унинг айнан ўхшаш бўлишига йўл қўймайди. Лисоний бирликларнинг бу ташқи ва ички томонини бир-биридан ажратиш, улардан бирини мутлақлаштириш мумкин эмас. Ички ва ташқи томон бир варақнинг икки бетига ўхшайди ва ажратиш мумкин эмас. Нутқ эса юқорида таърифланган сўзлашиш қобилияти асосида айрим шахс томонидан маълум бир хабар бериш мақсади учун ишга солиниши ёки қўлланиши натижаси. Бир-бирини шартловчи, бир-бирига боғлиқ бўлган «лисон - нутқ қобилияти - нутқ» занжирида фақат нутққина ташқи (моддий) шаклда (оғзаки, ёзма) намоён бўлади ва сезги аъзоларимизга таъсир қилади. Ф.де Соссюр лисон-нутқ муносабатини шатранж ўйини қоидалари асосида тушунтириб беришга ҳаракат қилган. Шахмат доналари ва ҳар бир донанинг юриш қоидаси онгдаги лисоний бирликлар ва уларнинг бирикиш имкониятига ўхшайди. Ўйинчи бамисоли сўзловчи бўлиб, шахмат ўйинини билиши эса сўзловчининг нутқ қобилиятига ўхшайди. Доналарнинг ҳаракатлантирилишини нутққа қиёслаш мумкин. Қиёсланг: шахмат - ўйнаш қобилияти - ўйин лисон - нутқ қобилияти - нутқ Шахмат доналари ва уларнинг юриш имконияти ўйновчининг барчаси учун умумий бўлганлиги каби лисондан фойдаланишда ҳам шу тилда сўзлашувчилар тенг ҳуқуқли. Лисон ва шатранж қурилмалари ўзаро қиёсланадиган бўлса, аввало, уларнинг бирликлари орасида умумий ўхшашликлар борлигини таъкидлаш лозим. Ҳар иккала қурилма ҳам бирликлар системаси (тизими) ва бу бирликларнинг ўзига хос вазифалари билан иш кўради. Бунда маълум қоида ва қонуниятларга таянилади. Ҳар иккала ҳолатнинг иштирокчиси инсон бўлиб, улар ҳар иккала фаолиятда ҳам маълум бир имкониятни ишга солувчилар. Шу боисдан шахмат тахтаси, унинг доналари, яъни шахмат ўйинининг ташқи, моддий томонини лисоний бирликнинг ташқи томонига, шахмат ўйини қоидалари - доналарининг жойлашуви, ҳаракат қоидалари, яъни шатранж ўйинининг ички томони хақидаги тасаввурларни лисоний бирликларнинг мазмун мундарижасига қиёслаш мумкин. Лисон ва нутқ муносабатига диалектика категориялари нуқтаи назаридан ёндашилса, у ҳақдаги тасаввур ва билим тўлақонли бўлади (3-жадвал): 3-жадвал
Лисон билан нутқнинг ўзаро муносабатини теран англамоқ учун, аввало, лисоннинг ўзини, унинг қандай қурилма эканлигини аниқ тасаввур этмоқ лозим бўлади. Лисон бўлинувчан бирликларнинг мажмуи ёки турғун хусусий бирликларнинг ўзаро барқарор, доимий боғланиш муносабати асосида ташкил топган янги бир бутунлик. Масалан, гап сўз ва қўшимчага, улар эса товушга бўлинади. Шу нуқтаи назардан лисоний бирликларни аввало, икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) ташкил этувчи энг кичик лисоний бирлик; б) энг кичик ташкил этувчилар асосида вужудга келган ҳосила лисоний бирлик. Ташкил этувчи дейилганда, ҳосилалари ўзаро бирикиб, йирикроқ лисоний бирликни ҳосил қилувчи бирлик тушунилади. Масалан, АВС учбурчаги ҳосила бирлик: А
В С
Ташкил этувчи ва ҳосила бирлик орасида поғонали муносабат мавжуд бўлади. Поғонали муносабат лисоний бирликларнинг сатҳма-сатҳ қатламланишида муҳим аҳамият касб этади. Қатламланиш қуйидаги тартибда бўлади: Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling