Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet10/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Фонема
Морфема
Лексема
Қолип
Ўзбек тилидаги фонемалар маълум бир бутунликни, бир сатҳ (фонологик сатҳни) ни ташкил этади. Бу сатҳ эса унлилар ва ундошлар тизимидан ташкил топади. Дейлик, унлилар тизими яна иккига - лабланмаган унли ([и]-[э]-[а]) ва лабланган унли ([у]-[ў]-[о]) тизимчасидан ташкил топган. Кўринадики, ташкил этувчининг ўзи ҳам ташкил этувчидан иборат. Демак, ташкил этувчилик – нисбий тушунча. Бунда минимал ташкил этувчигина бошқа бўлакларга бўлинмаслиги мумкин.
Минимал ташкил этувчи нафақат бирликларни, шу билан биргаликда, бирликларнинг ўзаро муносабатини ҳам ўз ичига олади. Шуни таъкидлаш лозимки, энг кичик (минимал) ташкил этувчи бўлган фонема яна ички ва ташқи жиҳатга ажралади.
Айтилганлар асосида, лисон ҳамда нутқ бирликлари сифатида қуйидагилар ажратилади. Лисон ва нутқ бирликлари ҳам лисон ва нутқнинг ўзи каби каби УМИС ва АҲВО муносабатида бўлади (4-жадвал):
4-жадвал

ЛИСОНИЙ БИРЛИК

НУТҚИЙ БИРЛИК

Фонема

Товуш

Морфема

Қўшимча

Лексема

Сўз

Қолип

ясама сўз, сўз бирикмаси, гап

Назорат саволлари.


3-режа баёни.
Лисоний ва нутқий бирлик


1. Фонема ва товуш. Энг кичик бир ёқлама (яъни фақат шаклий томондан иборат) лисоний бирлик фонема. Фонема муайян тил эгаларининг маълум товуш типи ҳақидаги умумий тасаввури. Ҳар бир фонема сўзловчи онгида ўз типини фарқловчи белгилари мажмуи асосида вужудга келган махсус «акустик-артикуляцион портрет» ёки «товуш образи» сифатида сақланади. Муайян фонеманинг фарқловчи белгилари унинг артикуляцион ва акустик хусусияти асосида шаклланади. Артикуляцион белги муайян товушни талаффуз қилиш учун нутқ аъзоларининг бир хил ҳаракатга мослашган автоматик, стандарт ҳолати ҳақидаги тасаввур бўлса, акустик белги сифатида бир турдаги товушга хос талаффуз сифати ва миқдори тушунилади.
Ўзбек тилида сўзловчи шахснинг онгида ҳозирги ўзбек тилидаги 29 та товуш типи - фонема ҳақида маълумот бор. Бу маълумот киши онгида унинг тил ўрганиши, ўзгалар ва ўзининг нутқини кузатиш натижалари сифатида ҳосил бÿлади. Масалан, ўзбек тили соҳиби ўзининг эшитиш ва сўзлаш аъзолари фаолиятини кузатиш натижасида [а] фонемасининг унлилик, кенглик, лабланмаганлик, [у] фонемасининг унлилик, торлик, лабланганлик, [п] фонемасининг ундошлик, шовқинлилик, жарангсизлик, портловчилик, лаб-лаблик каби белгиларга эга эканлиги ҳақидаги «табиий» (гўёки ўзи ҳосил қилинган) билимга эга бўлади. Нутқ сўзлаганда, ана шу типик белгини жонлантиришга, онгидаги имкониятни воқелантиришга, фонетик умумийликни хусусийлаштиришга ҳаракат қилади.
Лисоний бирликлар нутқий бирликларга нисбатан миқдоран чекланган бўлса-да, аммо уларнинг сони ҳам саноқли эмас. Шу боисдан уларнинг хотирада сақланиш механизмини билиш лозим бўлади.
Маълумки, инсон нарсани унинг умумлаштирувчи ва фарқловчи белгилари асосида хотирада сақлайди. Хотирада сақланиши лозим бўлган нарса миқдор жиҳатдан кўп бўлса, эслаб қолишнинг асосий йўли – таснифлаш, яъни гуруҳга ажратиш. Тасниф эса ўхшаш ва ноўхшаш, умумий ва фарқловчи белгиларини аниқлаш асосида кечади. Бу тамойил барча лисоний бирликлар, хусусан, фонемалар таснифида ҳам тўла амал қилади.
Ҳозирги ўзбек тилида 29 та фонема сўзловчи онгида, аввало икки гуруҳ – унли ва ундошга бўлинган ҳолда мавжуд бўлади. Бу гуруҳлар товуш талаффузидаги овоз ва шовқиннинг иштироки даражасига қараб белгиланади. Бўлиниш шу тарзда алоҳида фонемагача давом этиб боради. Унли ҳам, ундош ҳам қарама-қарши белгилари асосида кичик гуруҳчаларга бўлиниб бораверади. Масалан, ўзбек тилидаги 6 та унли бир тизим бўлиб, улар шовқинсизлиги билан ундошдан ажралади. Бироқ бу тизимчанинг ўзи ҳам унсурларнинг қарама-қарши белгилари асосида бўлинади. Унлиларнинг қарама-қарши қўйилиши қуйидагича (5-жадвал):
5-жадвал

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling