Ҳозирги ўзбек тили


-режа баёни. Лисоний тасниф ва унинг турлари ҳақида тушунча


Download 299.43 Kb.
bet12/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Назорат саволлари.




4-режа баёни.
Лисоний тасниф ва унинг турлари ҳақида тушунча

Тасниф (арабча «саралаш», «тартибга солиш») нарса ва предметни аниқ ва доимий ўринга эга бўлган гуруҳ (синф) га бўлиш. Агар тасниф илмий асосга эга бўлса, у узоқ давр мобайнида амал қилади. Масалан, химиявий элементлар таснифи бугунги кунда улар сони 200 дан ошиб кетаётган бўлса-да, ўзгармасдан амал қилмоқда.
Таснифлаш бўлишдан барқарор табиатлилиги билан ажралиб туради. Тўғри, таснифлашда ҳам оддий бўлишда амал қиладиган барча тамойиллар асос бўлиб хизмат қилади. Яъни таснифда ҳам бўлишдаги каби:
1) таснифланган бўлаклар ҳажми таснифланаётган бутунлик ҳажмига тенг бўлиши;
2) тасниф бир асосда амалга оширилиши;
3) тасниф (таснифланган) гуруҳлар бир-бирини инкор қилиши;
4) тасниф узлуксиз бўлиши, яъни унда «сакраш» бўлмаслиги лозим.
Бу қоидаларни қисқача шарҳлаймиз.
1. Таснифланган гуруҳ ҳажман таснифланувчи бутунликка мос келиши. Масалан, фонема унли ва ундошга, лексемалар мустақил ва номустақил лексемага, қўшимча сўз ясовчи ва грамматик қўшимчага ажралади. Агар таснифланган гуруҳ сони анча кўп бўлса «ва бошқалар», «ва ҳоказо» тарзида санашни тугатиш хам мумкин. Масалан, «феълнинг мавзуий гуруҳлари «ҳаракат феъли», «нутқ феъли», «тафаккур феъли», «юриш феъли» ва ҳоказо» каби.
Бу қоиданинг бузилиши қуйидаги хатоларга олиб келади:
а) нотўлиқ таснифда турнинг барча жинслари тўлиқ саналмайди. Масалан, «Сўз ясовчи от ясовчилар ва феъл ясовчиларга бўлинади» каби. Чунки сўз ясовчилар айтилганлардангина иборат эмас;
б) ортиқча аъзоли таснифлар таснифланган гуруҳлар ҳажман таснифланувчи бутунликдан катта бўлади. Масалан, «унлилар лабланган, лабланмаган ва бўғиз турларига эга»;
2. Таснифнинг бир асосда амалга оширилиши лозимлиги. Таснифланувчи бутунликни гуруҳларга бўлиш бир белги, асос, мезон асосидагина амалга оширилмоғи лозим. Масалан, сўз туркумлари уч морфологик, семантик ва синтактик белги асосида таснифланиши мумкин. Лекин ҳар бир таснифда уларнинг биригагина таянилади. Таснифда бунга риоя қилмаслик икки хил хатога олиб келади:
а) таснифни амалга ошира олмасликни келтириб чиқаради. Масалан, сўзлар морфологик жиҳатдан ўзгарувчи ва ўзгармас семантик жиҳатдан автосемантик (мустақил маъноли) ва синсемантик (номустақил маъноли) сўзларга бўлинади. Лекин уларни бир пайтнинг ўзида морфологик ва семантик тасниф қилиб бўлмайди. Чунки ўзгармас сўз автосемантик ҳам, синсемантик ҳам бўлиши мумкин. Масалан, кўмакчи ўзгармас, синсемантик, равишлар ўзгармас, автосемантик сўз;
б) таснифнинг бир босқичининг ўзида гоҳ у, гоҳ бу асосни қўллаш ёки биридан иккинчисига ўтиш тасниф изчиллигига путур етказади. Масалан, эргашган қўшма гапнинг анъанавий таснифида тасниф дастлаб синтактик белги асосида (эга эргаш гап, кесим эргаш гап, тўлдирувчи эргаш гап, аниқловчи эргаш гап) бошланиб, семантик асос билан давом этар ва тугар эди: пайт эргаш гап, шарт эргаш гап, ўрин эргаш гап, тўсиқсиз эргаш гап, натижа эргаш гап ва ҳ. Анъанавий усулда тасниф дастлаб синтактик белги асосида амалга оширилиб, иккинчи босқичда семантик тасниф амалга оширилса, тÿғри бўлар эди. Масалан (13-жадвал):
13-жадвал

Эргаш гап

Эга эргаш гап

Кесим эргаш гап

Аниқловчи эргаш гап

Тўлдирувчи эргаш шгап

Ҳол эргаш гап

Ҳол эргаш гап

Сабаб эргаш гап

Ўрин эргаш гап

Пайт эргаш гап

Шарт эргаш гап

Натижа эргаш гап

Тўсиқсиз эргаш гап

Мақсад эргаш гап

Даража-миқдор эргаш гап




Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling