Ҳозирги ўзбек тили
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
Антонимия лексемалар орасидаги зидлик муносабатидир: [катта]-[кичик], [ёш]-[қари], [митти]-[улкан], [оқ]-[қора] ва ҳоказо. Антоним лексемаларнинг умумий, бирлаштирувчи семаси билан бир қаторда, қарама-қарши семаси ҳам бўлиши лозим. Масалан, [катта] ва [кичик] лексемалари умумий - «сифат», «кўлам» семаси билан бирга, қарама-қарши - «нисбатан ортиқ» ([катта]) ва «нисбатан катта бўлмаган» ([кичик]) семасига ҳам эга. Ёки [қиш] - «йилнинг энг совуқ фасли», [ёз] - «йилнинг энг иссиқ фасли», [кирмоқ] - «ичкарига ҳаракатланмоқ», [чиқмоқ] - «ташқарига ҳаракатланмоқ». Антоним лексемалар асосида борлиқдаги қарама-қарши ҳодисанинг инъикоси бўлган қарама-қарши тушунча ётади. Антоним лексемалар бир турга кирувчи гипоним лексемалар: [иссиқ]-[совуқ] (ҳаракат), [катта]-[кичик] (ҳажм), [эркак]-[аёл] (жинс) ва ҳоказолар.
Антонимларнинг мантиқий асосини икки тур қарама-қаршилик ташкил этади: а) контрар қарама-қаршилик; б)комплементар қарама-қаршилик. Контрар қарама-қаршилик – даражаланувчи лексема қаторидаги тафовутнинг фарқларга, фарқнинг зиддият, яъни қарама-қаршиликка ўсиб бориши натижасида биринчи аъзо билан охирги аъзонинг антонимлашуви. Масалан, [кичик]–[ўрта]-[катта], [ёш]-[ўсмир]-[ўрта ёш]-[қари] каби. Бунда [кичик] ва [катта], [ёш] ва [қари] лексемалари даража қаторининг икки қарама-қарши қатори аъзолари ўртасида икки антоним аъзо белгиларини ўзида мужассамлаштирган боғловчи бўғин. Юқоридаги [ўрта] лексемасида [кичик] ва [катта] лексемаларининг қарама-қаршилиги сўнади. Демак, лексемаларнинг контрар қарама-қаршилигини уларнинг даражаланиш (градуонимик) қаторидан излаш лозим. Комплементар антонимияда қарама-қаршилик учинчи, оралиқ бўғинсиз бўлади: [рост]-[ёлғон], [арзон]-[қиммат], [осон]-[қийин]. Бу лексемалар орасида оралиқ учинчи лексема йўқ. Антонимлар структурасига кўра қуйидаги турларга бўлинади: ҳар хил ўзакли антоним: [катта]-[кичик], [кирмоқ]-[чиқмоқ], [муҳаббат]-[нафрат]; бир хил ўзакли антоним: [маданиятли]-[маданиятсиз], [ақлли]- [ақлсиз], [онгли]-[онгсиз]. Фанда антонимлар асосан сифат ва равиш туркумига хос деган ҳамда ҳар хил ўзаклиларини тан олишдек тор тушуниш ҳам мавжуд. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling