Ҳозирги ўзбек тили


Ҳосила семеманинг вужудга келиш йўллари


Download 299.43 Kb.
bet46/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Ҳосила семеманинг вужудга келиш йўллари

Ҳосила маъно бир неча йўл билан вужудга келади: метафора, метонимия, синекдоха ва вазифадошлик каби. Ҳосила маъно тўғри, бош маънолар асосида пайдо бўлади.


Метафора (гр. мetaphora – кўчириш), аввало, нутқ механизми, бирор лексема денотатининг ташқи, зоҳирий ўхшашлиги асосида бошқа маънони ифодалаш учун ишатилиши.
Метафорик маъно ҳосил бўлиши учун қуйидагидан бири сабаб бўлади:
1) бир сўз бошқа сўзга нисбатан сўзловчининг ифода мақсадига кўпроқ мос ва мувофиқ бўлади ва шунинг учун биринчиси ўрнида иккинчиси қўлланилади;
2) бирор денотатнинг ифодаловчиси бўлмайди ва маълум бир сўз бошқа денотатни ҳам ифодалаш учун қўлланади.
Демак, биринчи ҳолда кўчирилаётган сўз денотатнинг иккинчи атамаси бўлса, иккинчи ҳолда биринчи атамасидир. Масалан, (қуйи) сўзи англатадиган маънони (этак) сўзи қулайроқ ва тўлароқ ифодалаганлиги боис тоғнинг қуйи томонига нисбатан (этак) сўзи ишлатилган. Ўзбек тилида денгиздаги ўзига хос жўғрофий ўриннинг номи бўлмаганлиги боис (қўлтиқ) сўзи унга нисбатан ҳам қўлланади.
Метафора ҳодисаси асосан, от туркуми доирасида, қисман феълда учрайди: Қуш учди. Самолёт учди қурилмаларининг иккинчисида (учмоқ) феъли ифодалаган ҳаракат қушнинг ҳаводаги қанотларини силкитиб қилган парвозига ўхшайди. Шу боисдан (учмоқ) феъли ифодалаган кейинги маъно метафорик маъно.
Метафора ҳосила маъно ҳосил қилишнинг кенг тарқалган усули сифатида бадиий услубнинг, нутқнинг энг муҳим воситасидан ҳисобланади.
Метафорик ҳосила маъно нутқда жуда кўп учрайди. Аммо уларнинг лисонийлашгани - семемага айлангани нисбатан кам. [Қанот] (самолёт), [учмоқ], [оғиз] (қоп) каби лексемаларнинг ушбу ҳосила маъноcи метафорик семема.
Метафорик йўл билан ҳосил бўлган семема даврлар ўтиши билан ўзига хос аташ семалари касб этиши натижасида бош семемасидан узоқлашиб, мустақил холга келиши, омонимик табиатга эга бўлиши мумкин. Масалан, адабиётшунослик термини сифатидаги (фожиа) умумистеъмол қўлланишдаги (фожиа) сўзидан маъновий жиҳатдан узилиб, уларнинг номемалари омонимик муносабатга эга бўлган. Шунингдек, жўғрофий термин бўлган [қўлтиқ] умумистеъмолдаги [қўлтиқ] лексемасининг омонимига айланган.
Синекдоха йўли билан ҳосил қилинган кўчма маъно деганда, бирор нарсанинг номи билан унинг бирор қисмини аташ ва аксинча бирор нарсанинг қисми билан у мансуб бутунни аташ тушунилади: 1.Беш қўлини оғзига тиқади. 2.Очилдибой тирноққа зор эди. Синекдохик йўл билан ҳосил қилинган маънони ҳам лисоний ва нутқий маънога бўлиш мумкин. Масалан, келтирилган [қўл], [тирноқ] лексемаларининг синекдохик маъноси семемалашган. Стол синди, эшик бузилди гапларидаги [стол] сўзининг «оёқ» (столнинг оёғи), [эшик] сўзининг «қулф» (эшикнинг қулфи) ҳосила маънолари нутқий синекдохик маънога мисол. Аммо ҳар қандай бутунлик номи билан қисмни, қисмнинг номи билан бутунни атаб бўлмайди. Масалан, дарахт ва шох, барг, тана, илдиз, мева бутун ва қисмдир. Лекин (барг) деганда ҳеч қачон дарахт англашилмайди. Аммо (мева) (масалан, олма) атамаси орқали дарахт ҳам ифодаланади.
Метонимия (грекча: metonymia - қайта номлаш) ифодаланмишларининг ўзаро боғлиқлиги, алоқадорлиги асосида бир ифодаловчининг бошқа ифодаловчи учун ишлатилиши.
Метонимия ҳам янги маъно ҳосил қилиш жараёни ва бу жараён натижасининг барқарорлигига кўра лисон ва нутққа дахлдор ҳодиса. Бошқача айтганда, метонимик ҳосила маъно соф нутқий ёки лисоний(лашган) бўлиши мумкин.
Метонимик маъноларнинг асосий кўринишларига мисол келтирамиз:
1) бир нарса предметнинг номи билан шу предметдаги бошқа бир нарса аталади:
а) [стакан] 1 ичимликлар учун ишлатиладиган цилиндр кўринишдаги шиша идиш;

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling