Ҳозирги ўзбек тили
Семанинг даражасига кўра тури
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
Семанинг даражасига кўра тури. Сема даражасига кўра бирлаштирувчи (интеграл) ва фарқловчи (дифференциал) семага ажратилади. Бирлаштирувчи сема бирдан ортиқ лексемадаги ўхшаш, бир хил семадир. Фарқловчи сема эса ўхшаш, маъновий яқин лексемалардаги фарқланувчи семалардир. Масалан, [ота], [она], [ака], [опа], [ука], [сингил] лексемасидаги «қариндош», «қон-қариндош», «бевосита» семаси интеграл сема бўлса, «мендан катта» семаси [ота], [она], [ака], [опа] лексемаларини ўзаро бирлаштирувчи, аммо [ука], [сингил] лексемаларидан фарқловчи семалардир. «мендан кичик» семаси [ука] ва [сингил] лексемасини ўзаро бирлаштирувчи, бироқ олдинги лексемадан фарқловчи сема. Кўринадики, бир сема лексемани бир вақтнинг ўзида нима биландир бирлаштирувчи, нима биландир фарқловчи қарама-қарши табиатли моҳиятга эга. Бирлаштирувчи сема система ҳосил қилувчанлик, системага асос бўлувчи, фарқловчи сема эса системада туғилувчи, пайдо бўлувчанлик хоссасига эга.
Семема семасини тартиблашда қатор умумий, бирлаштирувчи семадан бошланиб, хусусий, фарқловчи семага қараб боради. Масалан, [ота] лексемасининг семемаси таркиби қуйидагича берилади: 1) “шахс”; 2) “қариндош”; 3) “қон-қариндош”; 4) “бевосита”; 5) “1-авлод”; 6) “мен”дан катта”; 7) “эркак”; 8) “умумуслубий”. Чунки предмет шахс ва шахс эмасга, шахс қариндош ва қариндош эмасга, қариндош қон-қариндош ва никоҳ қариндошга, қон-қариндош бевосита ёки билвоситага, бевосита 1-авлодга ёки 2-авлодга, 1-авлод мендан каттага ёки мендан кичикка, мендан катта эркак ёки аёлга бўлинади. Лексемани семага ажратиш тилшуносликда компонент ёки узвли таҳлил ёхуд семик таҳлил деб юритилади. Семемани семага ажратиш моддани атомга ажратишга, бошқача айтганда, сема химиявий элементга ўхшайди. Борлиқда химиявий элемент тури саноқли бўлганлиги ва уларнинг ҳар хил комбинациясидан беҳад кўп модда ҳосил қилинганлиги каби, чекланган миқдордаги семанинг турли хил комбинациясидан ҳам кўплаб семема вужудга келади. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling