Ҳозирги ўзбек тили
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-режа баёни с емема ва унинг таркибий қисмлари
Соддалашган лексема ясама сўзлар лисонийлашувининг янада юқорироқ босқичи. Соддалашиш бу маълум бир сўз ясаш қолипининг ҳосиласида ўзак ва қўшимчанинг ўзаро бирикиб ажралмас ҳолга келиши, сўзшаклдаги грамматик воситанинг қотиб қолиши натижасида янги маъно ифодалашидир. Ўзбек тилидаги [олдин], [кейин], [ташқари], [ичкари], [юқори] каби юзлаб сўз соддалашган ясама сўз - лексема. Сўз бирикмаларининг синтактик қолипдан узилиш ҳолати сифатида (бошнинг оғриги – [бошоғриқ], белнинг боғи – [белбоғ]) мисолларини кўрсатиш мумкин.
Тублашган лексема шундай лексемалашган ясама сўзки, уларнинг ясалишини, таркибини этимологик маълумотсиз аниқлаб бўлмайди. Масалан, [син] феълининг ўзаги [си], [тингла] феълининг ўзаги [динг], [тўқ] сўзи ўзагининг [тў] эканлигини тил тарихи бўйича чуқур маълумотга эга бўлмасдан билиб бўлмайди. Демак, маълум бўладики, тилда лексема ясаш ҳодисаси йўқ. Балки ясама сўзнинг, нутқий ҳосиланинг лисонийлашуви, лексемалашуви мавжуд. 3-режа баёни семема ва унинг таркибий қисмлари Нарса шакл ва мазмун яхлитлигидан иборат диалектик бутунлик бўлганлиги каби лексема ҳам ташқи ва ички жиҳатдан ташкил топади. Лексеманинг ташқи қобиғи номема деб аталади. Номема деганда лексеманинг моддий томонини ташкил этган фонемалар ҳосиласи - нутқ товушлари назарда тутилади. Масалан, [китоб] лексемасининг ташқи томони к+и+т+о+б товушлар йиғиндиси. Шу ўринда бир нарсага алоҳида эътибор қилиш лозим. Маълумки, лисоний бирлик моддийликдан холи дея талқин қилинади. Шунга кўра, лексема ҳам, бошқа лисоний бирлик каби моддийликка эга бўлмаслиги лозим. Демак, моддийлик сўзи бу ўринда бевосита сезги аъзосига таъсир қиладиган дея жўнлаштирилмаслиги лозим. Ёки шакл деганда моддий кўринишга эгаликкина тушунилмайди. Бирор нарса ҳақида ўйлар эканмиз, онгимизда унинг ташқи қиёфасини тасаввур қилган ҳолда бошқаларидан ажратамиз. Нарсанинг онгдаги қиёфаси ҳам шакл дейилади. Номема киши бирор лексема ҳақида ўйлаганда, ички нутқда яққол маълум бўлади. Воқеланган ташқи нутқда бу шакл ҳақиқий, реал моддий қиёфа касб этади. Демак, онгдаги лексеманинг шаклий томони сезги аъзоларидан ташқарида, унга таъсир қилмайдиган ҳолатда бўлса, лексема нутқий воқеланганда сўзга айланади, моддий бўлмаган шакл, яъни номема моддийлик касб этади, сезги аъзоси билан ҳис қилинадиган бўлади. Лексеманинг ички, мазмуний томони семема дейилади. Семема онгда акс этган нарса, белги, миқдор, ҳаракат каби тушунчанинг лексемада мужассамлашган кўриниши. Бошқача айтганда, семема лексеманинг ички жиҳати. Бирорта лексеманинг семемаси иккинчи лексеманинг семемасига айнан ўхшаш бўлмайди. Бошқача айтганда, бир хил семемага эга иккита лексема йўқ. Бунга иккита синоним лексеманинг семемасини қиёслаш асосида амин бўлишимиз мумкин: [юз] - инсон боши олд томонининг пешанадан ияккача бўлган қисмининг услубий бетараф ифодаси. [бет] - инсон боши олд томонининг пешанадан ияккача бўлган қисмининг сўзлашув услубига хос ифодаси. Кўринадики, биринчи семемадаги «услубий бетараф» унсури иккинчи семемада, иккинчи семемадаги «сўзлашув услубига хос» унсури биринчи семемада йўқ. Агар семема айнан бўлиб қолса, демак, бу улар тавсифида ноқислик мавжуд дейишга асос бўлади. Семема мукаммал тавсифланганда, бу тавсифданоқ ушбу тилни энг нозик жиҳатларигача пухта билган киши сўз қайси лексема ҳақида кетаётганлигини равшан англайди. Ҳар қандай бутунлик бўлакдан ташкил топганлиги каби, семема ҳам таркибий қисмдан иборат бўлади. Масалан, лексема бутунлик сифатида номема ва семемадан ташкил топади. Номема бутунлигини товуш ҳосил қилади. Тилшуносликда семемани ташкил этувчи унсур сифатида сема ажратилади. Масалан, [китоб] лексемаси икки семемали бўлиб, унинг бир семемаси «варақдан ташкил топган, муқоваланган, босма ёки қўлёзма ҳолдаги даврий бўлмаган ўқув воситаси» бўлиб, у қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: “варақлардан ташкил топган”; “ўқув воситаси”; “даврий бўлмаган”; “босма ёки қўлёзма ҳолдаги”; “муқоваланган”. Семемада бир сема алмаштирилиши билан у бутунлай бошқа семемага айланиб кетиши мумкин. Масалан, юқоридаги «даврий бўлмаган» семасини «даврий бўлган» семасига алмаштирсак, у ўз-ўзидан [журнал] лексемасининг семемаси бÿлиб қолади. Лексеманинг семамасини аниқлашда у парадигмадоши билан муносабатда текширилади. Дейлик, [юз] лексемаси семемаси очилаётганда, у [бет], [афт], [чеҳра], [ораз], [турқ], [башара] ва ҳоказо лексема қуршовида ўрганилади. [Келмоқ] лексемаси семемасини [бормоқ], [кетмоқ] ва бошқа лексема семемаларисиз аниқлаб бўлмайди. Лисоний моҳият сифатида семеманинг мантиқий категория сифатида тушунчага муносабати масаласи мураккаб. Бунда, биринчидан, семема бирламчими ёки тушунча, иккинчидан, семема тушунчада қай тарзда акс этади деган мунозарада кўзга ташланади. Тилшуносликда семемага муносабатда икки йўналишни фарқлаш лозим бўлади: а) ичдан ёндашув (яъни, семемадан лексемага); б) сиртдан ёндашув (яъни, лексемадан семемага). Ўзбек тилшунослигида семема ва тушунча муносабати турлича талқин қилинади. Масалан, айрим мутахассислар семема, кўпинча, онгимиздаги маълум бир тушунча билан боғлиқ бўлади, деб ҳисоблайди. Тушунча онг, мантиқ бирлиги, семема эса, тилга, лексемага хос бирлик. Кўп ҳолда бир семема бир неча тушунчани ўз ичига олади. Жумладан, [ўрик] лексемасининг семемаси қуйидаги тушунчаларда намоён бўлади: а) ҳўл меванинг бир тури; б) шу меванинг қуритилгани; в) шу мевани берадиган дарахт. Шунга кўра, тушунча ва семема ўзаро ҳамма вақт ҳам мос келавермайди. Бу ҳодиса, айниқса, маънодош лексемаларда яққол кўзга ташланади. Кўринадики, лингвистик белгилардаги асимметрия ҳодисаси семема ва тушунча муносабатида ҳам кўринади. Буни чизмада қуйидагича бериш мумкин (18-жадвал): Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling