Ҳозирги ўзбек тили


Ясама сўзнинг лексемалашуви


Download 299.43 Kb.
bet37/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Ясама сўзнинг лексемалашуви

Ясама сўзлар лисоний ҳам, соф нутқий ҳам бўлиши мумкин. Мисол сифатида қуйидаги сўзларга мурожаат қиламиз. Пахтакор, ишчи, китобчи, ақлли, дафтарчи, шарсимон, уйсимон. Бу сўзларни икки гуруҳга бўламиз:



  1. [пахтакор], [ишчи], [ақлли], [шарсимон];

  2. (китобчи), (дафтарчи), (уйсимон).

Ҳар иккала гуруҳ сўзи ҳам ясама сўз ҳисобланади. Бироқ биринчиси қулайлиги, одатланилганлиги, кенг истеъмоллилиги билан характерланса, иккинчи гуруҳ унчалик қулай эмаслиги, кам истеъмоллилиги, фавқулоддалиги билан ажралиб туради.
Демак, биринчи гуруҳ ижтимоий шартланганлик хоссасига эга ва шу боисдан юқоридаги зикр этилган белгилар уларнинг барчаси учун умумий. Иккинчи гуруҳ эса нутқий ҳодиса эканлиги, эндигина сўз ясаш қолипидан чиққанлиги боис, одатланилмаганлик, фавқулоддалик касб этган.
Кўринадики, нутқий ясама сўзнинг айрими нутқ босқичидагина мавжуд бўлса, баъзилари ўзини чиқарган қолипдан узоқлашиб, бир бутун ҳолда лисоний сатҳга «кўтарилиб кетади».
Ҳосиласининг лисон ва нутққа муносабати жиҳатидан сўз ясаш қолипи ҳам фарқланади. Уларни унумсиз (тарихий) ва унумли (замонавий) сўз ясаш қолипи сифатида фарқлаш лозим.
Нутқий ясама сўзнинг лисоний сатҳга кўтарилиши бир неча босқичда кечади. Уни нутқдан лисонга силжиши, лисонийлашиши даражасига кўра қуйидагича тартиблаш мумкин:
1) ихтисослашган лексема;
2) соддалашган лексема;
3) тублашган лексема.
Ихтисослашган лексема нутқий ясама сўз лисонийлашувининг энг қуйи даражаси. Ихтисослашган лексема ясамалигини йўқотмаган, яъни ўзида қолипнинг шаклий томони изини сақлаган, бироқ маъновий томондан қолипдан узилган, маъносини қолипнинг ўнг (мазмуний) томонидан келтириб чиқариш имкони бўлмаган, торайган маъноли лексема. Масалан [ишчи] (worker, рабочий) лексемаси «завод ёки фабрикада ишловчи, ўрта маълумотли мутахассис» маъносига эга бўлиб, у [от]+[чи]+отдан англашилган нарса устида ишловчи киши] қолипи ҳосиласи. Қолип ҳосиласи сифатида у қолипнинг чап томони хусусиятини ўзида мужассамлаштирган: Чунки [ишчи] лексемасининг шаклий томони, яъни номемасида қолипнинг [от+чи] умумийлиги зарраси, кўриниши воқеланган. Лексема семемаси эса «шу отдан англашилган нарса билан шуғулланувчи шахс» моҳияти кўринишига эмас, балки унинг торайган, маълум бир ихтисосни англатувчи кўриниши ҳолатига эга бўлиб қолган. [Ишчи] лексемасига қиёсан олинадиган, дейлик, (китобчи) сўзида сўз ясаш қолипининг шаклий томонидан ҳам, маъновий томонидан ҳам узилиш кузатилмайди. Ёки [ёзувчи] лексемаси ва (ёзувчи) сўзини қиёслайлик. Ҳар иккала ҳосила ҳам [[феъл]+[увчи]+шу феълдан англашувчи ҳаракат билан шуғулланувчи шахс] қолипи маҳсули. Уни гап таркибида кузатамиз: 1.Ёзувчи ҳаётни теранроқ кузатади. 2.Иншо ёзувчи ижодкорлигини намоён қилиши керак.
Биринчи гапда [ёзувчи] лексемаси касбни англатиб, ихтисослашган маънога эга. Иккинчи гапда эса лексема муайян ёзиш ҳаракатини бажарувчи шахсни ифодалаган. «Адиб» маъносидаги [ёзувчи] лексемаси шаклан эмас, балки маъновий жиҳатдан қолипдан узилган, ихтисослашган маъноли лексема. Иккинчи ҳосила эса ҳам шаклан, ҳам мазмунан қолипга мувофиқ келганлиги боис, нутқий ясама. Лексема ҳосил бўлишининг бу усулдаги бошқа кўриниши сифатида сўзнинг атамавий маъно касб этиши (қўшиш, айириш, бўлиш сўзлар)ни кўрсатиш мумкин.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling