Ҳозирги ўзбек тили


Лексеманинг онгда парадигматик ва синтагматик муносабат асосида яшаши


Download 299.43 Kb.
bet35/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Лексеманинг онгда парадигматик ва синтагматик муносабат асосида яшаши. Лексема тил жамияти аъзолари онгида бошқа лексема билан ўхшашлик қатори (парадигмалар) ҳосил қилган ҳолда мавжуд бўлади. Масалан, [ўғил] лексемаси бир томондан [ота], [она] лексемалари билан, иккинчи томондан [қиз] лексемаси билан парадигма ҳосил қилиб яшайди. Парадигмадаги бир аъзонинг моҳияти унга парадигмадош бошқа аъзонинг моҳиятига қиёсан олинади, унга муносабатда бўлади. Масалан, [ака] лексемаси [ука], [сингил], [опа] лексемалари билан парадигма ҳосил қилар экан, бунда уларнинг умумий белгиси бу лексемаларни бир парадигмага солса, фарқли белгилари мустақилликларини таъминлайди. Лисоний бирликлар орасидаги бундай бир-бирига ишора қилиб, эслатиб турувчи белгилар, муносабатлар ассоциатив муносабат ҳам дейилади. [ака] лексемасининг моҳияти [ука] лексемасининг моҳиятига қиёсан белгиланади. Қиёс эса эслатиш, эслаш, ёнма-ён қўйиш муносабатидир.
Лексемалар моҳиятида синтагматик муносабат ҳам мужассам. Масалан, [дафтар] лексемаси нутқда [йиртмоқ], [ёзмоқ] лексемалари билан бир томондан, морфологик шакл ва сўз ясовчи қўшимча билан иккинчи томондан бирикув ҳосил қилади. Бу воқеланиш лексемада имконият сифатида мавжуд. Айтилган бирлик билан юз берган алоқа лексема моҳиятида имконият сифатида яширин.
Сўзловчи нутқ жараёнида зарур бўлган бирликни ўхшаш ва фарқли белгилари асосида парадигмадан танлаб, синтагматик имконияти доирасида нутқда турли-туман комбинация ҳосил қилади. Нутқда лексеманинг моҳияти ҳеч қачон тўла-тўкис воқеланмаганлиги каби синтагматик имкониятнинг ҳам фақат зарури воқеликка айланади. Зеро диалектика уқтирганидек, моҳият бир ҳодисада бус-бутун юзага чиқмайди, имконият тўла воқеланмайди. Нутқий воқеланиш унинг бир зарраси, холос.
Лексема сўздан бойроқ ва кенгроқ. Бироқ сўз нутқда турли «бегона» – бевосита лексемага алоқадор бўлган лисоний ва алоқадор бўлмаган контекстуал ҳодисалар билан «бойитилган», нутқда воқеланиш учун шакллантирилган бўлади. Лексеманинг «бой»лиги «ўзиники»дир. Сўз эса, айтилганидек, ўз асосидаги лексемага тегишли бўлмаган бошқа нолуғавий омиллар - фонетик, морфологик, синтактик услубий моҳиятлар ҳамда нолисоний ҳодиса зарраларини бириктириб, ўзига тегишли бўлмаган ҳодисалар ҳисобига «бойийди».
Айтилганлар асосида лексема ва сўзга шундай таъриф бериш мумкин. Лексема – маълум бир тил жамияти аъзолари онгида тайёр, умумий ва мажбурий, шакл ва маъно бирлигидан иборат, яхлитланган, борлиқдаги ҳаракат, нарса-предмет, белги, миқдор кабиларни билдирувчи тушунчалар ва муносабатларни ифодалайдиган, нутқда сўзларни ва грамматик морфемаларни бириктирадиган лисоний бирлик. Лексемаларнинг ва сўз ясаш қолипларининг нутқда реаллашган аниқ шакл ва маънога эга бўлган муайян кўриниши - сўз.



Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling