Ҳозирги ўзбек тили
Ўзбек имлосининг асосий тамойиллари
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фонетик ёзув
- Морфологик ёзув.
- Тарихий-анъанавий ёзув.
Ўзбек имлосининг асосий тамойиллари
Бугунги ўзбек имлоси фонетик, морфологик, тарихий-анъанавий, фарқловчи (дифференциал) ва шаклий(график) ёзув тамойилларига таянади. Шева ва айрим шахсларнинг нутқидаги хилма-хилликни ҳисобга олмаганда ҳам оғзаки нутқ товушининг бир-бирига таъсир қилиши натижасида сўз таркибида, турли характердаги жуда кўп ўзгариш содир бўлади. Бу хилма-хилликнинг ҳаммаси ҳам орфографияда ўз аксини топаверганда, ёзувда бир хилликни таъминлаб бўлмас эди. Ёзувда бундай нуқсонларга барҳам бериш учун орфографиянинг юқорида саналган қоидалари ишлаб чиқилган. Фонетик ёзув. Бу ёзувга асосан сўзларга қўшимча қўшилиши натижасида юз берган фонетик ўзгариш нутқ жараёнида қандай эшитилса, шундай ёзилади. Сўз таркибидаги ўзак ва қўшимчанинг ёзувда эшитилишига қараб меъёрлаштирилиши фонетик ёзув деб юритилади. Масалан, адабий талаффузда жўналиш келишигининг асосий шакли сифатида –га қабул қилинган. Баъзан бу шакл (к) ва (қ) товушидан кейин (–ка), (-қа) тарзида талаффуз этилади ва шу тарзда ёзилади: теракка, булоққа. Тилимизда кўпгина морфемалар фонетик вариантининг мавжудлиги уларнинг фонетик ёзув асосида ёзилишидан дарак беради: [-ган/-қан/-кан] сифатдошлари; [-гунча/-кунча/-қунча]; [-гач/-кач/-қач] равишдошлари; [-дир/тир]; [-каз/-газ/-гиз/-қаз/-қиз] каби нисбат шакллари ва ҳ. Ҳозирги ўзбек орфографиясида барча ўзак ва қўшимчани ёзишда ҳам фонетик тамойилга амал қилинавермайди. Морфологик ёзув. Фонетик ёзувдан фарқли равишда морфологик ёзувга кўра тилдаги морфемалар нутқда қандай айтилса ёки эшитилса, шундай эмас, балки асл ҳолича ёзилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, сўз ўзагига қўшилувчи морфеманинг ёзувда тўлиқ ёки қисман бир система асосида акс эттирилиши ёки уларнинг вариантларидан бирининг танлаб олиб ёзилиши асосида бир хилликка эришиш морфологик ёзув дейилади. Ҳозирги ўзбек орфографиясида морфологик тамойил асосий ва етакчи тамойилдан бўлиб, ёзувда кенг қўлланади. Масалан, (айтди) сўзидаги (-ди) шакли (–ти) тарзида эшитилади (айтти), айтган сўзидаги (-ган) шакли (–кан) тарзида эшитилади (айткан), айтгин сўзидаги (-гин) шакли (–кин) тарзида эшитилади (айткин). Тарихий-анъанавий ёзув. Ўзбек халқининг ёзуви тарихида кўпгина сўз ва иборалар борки, оғаки нутқда қай тарзда талаффуз этилишидан қатъи назар, уларнинг ёзилишида маълум анъанага амал қилинади. Сўз ёки морфеманинг ҳозирги талаффуз меъёрига мос келмайдиган, тарихий шаклида ёзилиши тарихий-анъанавий ёзув қоидаси асосида. Масалан, ҳозирги ўзбек тилида: -буйруқ-истак майлининг [–гин] шакли ўрнида [–гил], [-ғил] шакллари: айтгил, урмагил; [-гани] мақсад равишдошининг [–гали], [-кали], [-қали], [-ғали] шакллари: айтгали, куйдиргали; [-дан] чиқиш келишиги ўрнида [–дин], [-ми] юкламасининг [–му], [-дир] шаклининг [–дур] тарзида ишлатилиши бунга мисол бўлади. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling