Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet40/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Сема турлари. Семема таркибидаги сема бир хил эмас. Сема моҳиятига кўра уч хил бўлади:
1) аташ семаси (денотатив сема);
2) ифода семаси (коннотатив сема);
3) вазифа семаси (функционал сема).
Аташ семаси борлиқ билан, ифода семаси сўзловчининг муносабати билан, вазифа семаси эса лексеманинг лисон ва нутқдаги роли билан белгиланади.
Аташ семаси лексеманинг борлиқдаги ҳаракат-ҳолатлик, нарса-предметлик, миқдорлик, белгилик хусусиятини атовчи, номловчи семадир. Улар борлиқ, тушунча ва семемани бир-бирига боғлаб туради. Масалан, юқорида келтирилган [китоб] лексемасининг барча семаси – аташ семаси.
Бир хил ёки ўхшаш тушунчани ифодалаганлиги сабабли лексемада кўп ҳолда аташ семаси бир хил бўлади. Масалан, [яхши], [тузук], [дуруст], [ажойиб] ёки [юз], [чеҳра], [ораз], [турқ], [афт], [бет] маънодошлик қаторидаги барча лексемаларнинг аташ семаси бир хил. [Яхши], [тузук], [дуруст], [ажойиб] лексемаларининг аташ семалари қуйидагилар: 1)«белги»; 2)«барқарор белги»; 3)«сифат белги»; 4)«шахсий баҳо»; 5)«ижобий»; 6)«ички-ташқи». Шу билан биргаликда, бу лексемаларда фарқланувчи аташ семалари ҳам мавжуд бўлиб, улар [тузук] лексемасида «меъёрдан бир поғона пастлик», [яхши] лексемасида «меъёрдалик», [ажойиб] лексемасида «меъёрдан бир поғона юқорилик» семаларидир. [Юз], [чеҳра], [ораз], [турқ], [афт], [бет] лексемаларида эса: 1) «инсон боши олд томонига хос»; 2) «пешанадан ияккача бўлган қисм» семаси аташ семаси.
Айтилганидек, семемани семага ажратишда, семанинг табиатини белгилашда лексема парадигмада ўз коррелянти билан текширилиши лозим. Акс ҳолда лексеманинг релевант (муҳим) ва иррелевант (муҳим бўлмаган) семасини фарқлашнинг имкони бўлмайди. Масалан, инглиз тилидаги [brother] лексемасининг семемаси «қариндош», «қон-қариндош», «бевосита» аташ семаларига эга. Ўзбек тилидаги [ака] лексемасида эса бу сема билан биргаликда «мендан катта» релевант семаси ҳам бор. Чунки [ака] лексемаси шу семаси билан [ука] лексемасига қарама-қарши туради. [Brother] лексемасига шу сема билан қаршиланувчи бирлик йўқ, шу боисдан унда ноаниқ табиатли «мендан катта/мендан кичик» семаси мавжуд бўлиб, у ноаниқ бўлганлиги сабабли иррелевантдир. Рус тилидаги [кобыла] лексемасида «урғочи» семаси муҳим бўлиб, у ўзбек тилидаги [байтал] лексемасининг ҳам, [бия] лексемасининг ҳам муқобили бўла олади. Бироқ [байтал] ва [бия] зидланишида «урғочи» семаси эмас, «қулунли» ([бия] лексемасида) ва «қулунсиз» ([байтал] лексемасида) семаси релевант (муҳим).
Кўринадики, лексема семемаси таркибида аташ семалари энг муҳим, белгиловчи ҳисобланади ва борлиқ парчасига мувофиқ келади.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling