Ҳозирги ўзбек тили
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазифа семаси
Ифода семаси деганда семема таркибида турли қўшимча маъно (услубий бўёқ, шахсий муносабат, қўлланиш доираси ва даври)ни атовчи сема тушунилади. Аташ семаси каби ифода семаси ҳам лексема семемани фарқлаш қувватига эга бўлган сема бўлиб, улар ҳам лексик парадигмада аниқланади. Масалан, [юз] ва [бет] лексемасининг ифода семаси ўзаро қиёсда очилади:
- [юз] - инсон боши олд томонининг пешонадан ияккача бўлган қисмининг услубий бетараф ифодаси. - [бет] - инсон боши олд томонининг пешонадан ияккача бўлган қисмининг сўзлашув услубига хос ифодаси. Бу семемалардаги «услубий бетараф» ([юз] лексемасидаги) ва «сўзлашув услубига хос» ([бет] лексемасидаги) семалари услубий бўёқни кўрсатувчи ифода семасидир. [Турқ] лексемасидаги «салбий», [жамол] лексемасидаги «ижобий» семаси шахсий муносабатни кўрсатувчи ифода семаси бўлса, [аэроплан] лексемасидаги «архаик», [компьютер] лексемасидаги «неологизм», [харсеб] лексемасидаги «шевага хос» семаси қўлланиш даври ва доирасини кўрсатувчи ифода семаси. Ифода семаси ҳам муҳим ёки муҳим бўлмаган турга ажратилади. Шу боисдан фарқловчи, муҳим ифода семалари ингерент коннотатив сема ва муҳим бўлмаган ифода семалари адгерент коннотатив сема дейилади. Вазифа семаси лексеманинг бирикув-бириктирув (валентлик) имкониятини, лисоний қолипда қандай ўринни эгаллашини билдирувчи семадир. Масалан, [китоб], [дафтар], [мактаб], [бормоқ] каби лексемаларнинг валентлик имконияти ўта кенг ва шу боисдан гапда турли гап бўлаклари вазифасида келади. [Қатъий], [кескин], [мовий], [қизғиш] лексемаларининг вазифа семаси тор ва шу боисдан аниқ. Улар айрим сўзлар билан бирика олади, холос. Семема семалари ўзаро диалектик муносабатда ва тескари мутаносибликка эга. Семемани учбурчакка қиёсласак, ҳар бир турга мансуб сема унинг бир бурчагини ташкил қилади. Учбурчакда бир бурчакнинг катталашиши бошқаларининг кичрайиши ҳисобига юз берганлиги каби семемадаги бир семанинг кучайиши бошқа семанинг кучсизланиши эвазига содир бÿлади. Масалан, мустақил лексемада аташ семаси кучайса, ифода семаси кучсизлашади. Ифода семаси кучайса, аташ семаси кучсизланади. Масалан, кўчма маъноли лексемада аташ семаси кучсизланиб, ифода семаси кучайган. Лексема нутқда воқеланганда ҳам унинг аташ семаси ўз ўрнини маълум даражада ифода семаси воқеланишига бўшатиб беради. Масалан, [бўри] лексемаси одамга нисбатан қўлланганда ундаги «ҳайвон», «итсимонлар оиласига мансуб», «ёввойи» аташ семалари кучсизланиб, «йиртқич», «ваҳший», «қонхўр» ифода семалари кучайган ҳолда юзага чиқади. Мустақил лексема ёрдамчи сўз вазифасида қўлланганда ундаги аташ ва ифода семаси кучсизланиб, вазифа семаси эса кучайиб воқеланади. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling