Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet39/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

18-жадвал

СЕМЕМА


Тушунча

Тушунча

Тушунча

ТУШУНЧА


Семема

Семема

Семема

Бунда айрим эътирозли жиҳатлар мавжуд.
Биринчидан, семема кўпинча эмас, балки ҳар доим ҳам онгдаги тушунча билан боғланган. Семема тушунчанинг ифодасидир. Олимлар тавсифда кўпинча сўзини қўллашда семеманинг ҳар доим ҳам маълум бир тушунча билан боғланавермаслигини назарда тутади. Уларнинг бу фикри қуйидагича ифодаланади: «Шуни ҳам айтиш керакки, ёрдамчи лексема семемаларида тушунча билан боғланиш йўқ. Чунки, ёрдамчи лексема, айтилганидек, қўшимча ва лексема зиддиятида оралиқ учинчи вазифасини ўтайди. Улар шаклан лексема, мазмуни (вазифаси), семемасига кўра эса қўшимча» (Ҳ.Неъматов, Р.Расулов. Ўзбек тилининг систем лексикологияси асослари. 57-бет.)
Демак, муаллифлар лексема ва семема муносабатининг диалектиклигини «бўрттирган»лари боис, барча лексемада семемани кўрадилар. Шунинг учун лексема «жамият аъзолари учун тайёр, умумий, мажбурий бўлган, шакл ва мазмуннинг барқарор бирикувидан ташкил топган воқеликдаги нарса, белги, хусусият ва муносабатларни шакллантирувчи, нутқ ва луғатда грамматик морфемаларни ўзига бириктира оладиган морфема тури» тарзида таърифланади. Бироқ юқоридаги тавсифда «ёрдамчи лексема, айтилганидек, қўшимча ва лексема зиддиятида «оралиқ учинчи вазифасини ўтайди» дейилишининг ўзиёқ уларни мустақил лексемага зид қўйишга интилиш борлиги сезилади. Зеро номустақил лексема шаклан мустақил лексемага уйғун. Улар мазмун мундарижаси асосида грамматик қўшимча билан бир қаторда туради. Шу боисдан ёрдамчи лексемалар мазмун мундарижасини семема эмас, балки грамматик маъно дейиш мақсадга мувофиқ. Мустақил лексема, ёрдамчи лексема ва грамматик қўшимча муносабатини чизмада қуйидагича бериш мумкин (19-жадвал):
19-жадвал

Мустақил лексема

Номустақил лексема

Грамматик қўшимча

семема

номема

грамматик маъно

Граммема

Тилшунос Ш.Раҳматуллаев семемага эга бирликнигина лексема сифатида баҳолайди: «Биз анализ йўлига, яъни нутқдан тилга бориш йўлига ўрганиб кетганмиз. Албатта, конкрет бирликдан (сўзформадан) абстракт бирликларга (сўзформани таркиб топтирувчи бирликларга) бориш осон кўчади. Шу йўл билан бориб, сўзформа таркибида лексик маъно англатувчи қисмни ажратамиз ва уни лексема деб номлаймиз. Асли лексик маъно англатувчи тил бирлигига лексема дейилади.»
Демак, олим лексема талқинига ичдан (маънодан) келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлганлиги туфайли номустақил бирликни лексема сифатида қарашни маъқул кўрмайди.
Бунда шакл эмас, балки маъно (семема) етакчилик қилади. Кўринадики, мустақил ва номустақил бирликларга бир хил ўлчов (мезон) билан муносабатда бўлиш улар табиатини хиралаштиради. Чунки ёрдамчи лексема маъноси билан қўшимчага яқинлашса, номемага эгалиги асосида лексема билан уйғунлашади. Бундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, маълум бир ҳодиса, масалан, лексема таърифланар экан, таъриф таърифланаётган ҳодисани тўлиқ қамраб олмаслигини эътиборга олиш лозим.
Диалектикада ҳам ҳодисаларга берилган ҳар қандай таъриф мутлақ бўлмаслиги, унда, барибир, айрим ҳодиса «таърифга сиғмай қолиши» таъкидланади. Демак, лексема «ўзида тайёрлик, мажбурийлик, такрорланувчанлик, ижтимоийлик хусусиятларини мужассамлаштирган, шакл ва денотатив маъно бирлигидан иборат мустақил англаниш ва қўлланиш табиатига эга бўлган лисоний бирлик» деб таърифланар экан, бу таърифнинг барча лексема учун бирдай амал қилмаслигини таъкидлаш лозим. Чунки денотатив хусусиятга эга бўлмаган ёрдамчи лексема таърифдан четда қолади. Тушунчага асосланмаган лексеманинг мазмун томони грамматик маъно бўлса, денотатив табиатли лексемаларнинг мазмун томони семема.
Бир неча тушунчани ўзида мужассамлаштирган лексеманинг мазмун мундарижаси мураккаб табиатлилиги билан характерланади.
Ҳар қандай лисоний бирлик серқирра моҳиятли бўлиб, бу унинг камида икки парадигмага киришини таъминлайди. Лексема бирдан ортиқ тушунчани қамраб олган экан, бунда унинг серқирралиги янада «кучаяди». Масалан, [узум], [ўрик] лексемаси ўзида бир неча тушунчани сақлар экан, бу билан у камида икки луғавий парадигмага киради (20-жадвал):
20-жадвал

[узум]



[узум]

[ток]

[ўрик]

[зардолу]

[ўрик]

Биринчи парадигмада [узум] лексемаси бир денотати асосида мева ва бошқа бир денотати асосида эса дарахт номини ифодаловчи от-лексема билан уядошлик қатори ҳосил қилса, иккинчи парадигмада [ўрик] лексемаси бир маъноси билан [зардоли], иккинчи маъноси асосида [туршак] лексемаси билан маънодошлик муносабатида бўлади.


Лексема таркибида бирдан ортиқ тушунча мужассамлашганда лексема турли синтагматик қуршовга киради. Масалан, юқорида тилга олинган олма лексемасида иккита («мева», «дарахт») тушунча мавжуд бўлиб, у ҳар бир ифодалаган тушунчаси асосида ҳам бошқа-бошқа, ҳам умумий қуршовга эга бўлиши мумкин.
Олмани кесдик синтактик қуршовида [олма] қайси тушунча, денотатни англатаётганлиги муайянлашмайди. Бироқ, олмани экдик, олмани едик синтагматик қуршовида аталаётган денотат фарқланаётганлиги сезилиб туради (биринчи қуршовда «дарахт», иккинчисида «ҳўл мева»). Кўринадики, лексема бирдан ортиқ тушунчани ифодалаганда ҳар бир тушунчага мос синтагматик қуршов мавжудлиги ҳам англашилади.
Булар эса, семема лексема лисоний моҳиятининг алоҳида синонимик ва синтагматик қуршовга эга бўлган туридир, деган хулосага олиб келади.
Демак, лексема бирдан ортиқ тушунчани ифодалаганда ҳар бир тушунча учун алоҳида-алоҳида семема тўғри келади.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling