Ҳозирги ўзбек тили


бир стакан ҳажмига тенг суюқлик миқдори (бир стакан сув); б) [дастурхон] 1


Download 299.43 Kb.
bet47/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

2 бир стакан ҳажмига тенг суюқлик миқдори (бир стакан сув);
б) [дастурхон] 1 ўртага ёзилиб устига озиқ-овқат қўйиладиган мато материалли рўзғор буюми;
2 ейиш учун ўртага қўйилган озиқ-овқат;
2) материалнинг номи шу материалдан ясалган маҳсулотга ўтади:
а) [кумуш] 1 оқ-кўкиш рангли ялтироқ тусли асл металл;
2 кумушдан зарб қилинган пул, танга;
в) [қоғоз] 1 ёзиш, чизиш, китоб, газета, журнал бошқа ҳамда бошқа шунга ўхшаш мақсадда ишлатиладиган ёғоч, эски латта-путта ва шулар кабидан тайёрланган юпқа материал;
2 варақ, бет.
3) жой номи билан шу жойда яшовчи кишилар аталади:
а) [қишлоқ] 1 аҳолиси кўпроқ қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи аҳоли пункти;
[қишлоқ] 2 қишлоқда яшовчи кишилар (Қишлоқ нима дейди?).

  1. ҳаракат ифодаловчиси билан унинг натижаси ёки унга алоқадор бўлган жараён номланади:

[тўй] 1 еб-ичиш натижасида нафсни қондирмоқ;
[тўй] 2 базм- томоша билан зиёфат бериб ўтказиладиган маросим.
4) предметнинг номи билан шу предмет ҳосиласи аталади:
а) [тил] 1 оғиз бўшлиғида ҳаракатланувчи нутқ аъзоси;
[тил] 2- шу нутқ аъзоси ҳаракати натижасида ҳосил бўлган нутқ;
б) [Навоий] 1- ўзбек мутафаккир шоири;
2 Алишер Навоий асари.
Кўринадики, метонимик ҳосила маънонинг айрими соф лисоний моҳият касб этган бўлса, айрими нутқий сатҳдагина мавжуд. Масалан, Навоийни ўқидим гапидаги (Навоий) сўзи эллипсис натижасида тушиб қолган асар сўзининг маъносини ифодаламоқда ва у соф нутқий характерга эга. Аммо келтирилган [дастурхон] 2, [тўй] 2, [қоғоз] 2, [кумуш] 2 маънолари лисонийлашган, семемага айланган метонимик маъно.
Метонимик ҳосила маънонинг вужудга келиши, асосан, лисоний боғланиш эмас, балки объектив борлиқ ҳодисалари орасидаги нолисоний алоқадорлик билан боғланган.
Вазифадошлик семема вужудга келишининг асосий йўлларидан бири. Вазифадошлик асосида семема вужудга келиши ҳам, метафорада бўлгани каби, ўхшашликка асосланади. Бироқ метофорада ташқи кўринишдаги ўхшашликка асосланилса, вазифадошликда бажариладиган вазифанинг ўхшашлиги асосида янги маъно вужудга келади. Масалан, дастлаб камоннинг пайкони [ўқ] деб аталган. Милтиқ кашф этилгач, унинг порох тўлдирилган пистонли гилзаси ҳам пайконники каби вазифа (яъни ўлдириш) ни бажарганлиги боис [ўқ] деб аталади. Рус тилидаги [перо] (пат) сўзининг бугунги маъноси ҳам шундай маъновий тараққиётга эга. Маълум бўладики, вазифадошлик асосида вужудга келган ҳосила маъно нафақат мустақил семема даражасига етади, балки ўзига асос бўлган бош, асосий семемадан ҳам кўра фаоллашиб, қўлланиш доираси кенгайиб кетади. Масалан, илгари [кўмир] сўзи «кўмиб ёндириш йўли билан ўтиндан тайёрланган ёқилғи» семемасига эга эди. Бугунги кунда бу семема тарихийлашиб, у «ер қатламида табиий йўл билан ҳосил бўлган қаттиқ ва қора рангли ёқилғи» ҳосила семемаси билан нутқимизда яшайди.
Маълум бўладики, лексема семантикасидаги лисоний ўзгариш қуйидаги натижаларга олиб келади:

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling