Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet50/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Градуонимия. Луғавий бирликлар ўзаро маъновий муносабатига кўра маълум бир даражаланиш қаторини ҳосил этиши фанга қадимдан маълум ва унинг энг ёрқин намунаси - [ўрта] сўзини ўз ичига олган сўзлар қатори. Масалан:
[Катта]-[ўрта]-[кичик]
[Ёш]-[ўрта]-[қари]
[Узоқ]-[ўрта]-[яқин]
[Баланд] –[ўрта]-[паст]
[Узун]-[ўрта]-[қисқа].
Маълумки [ўрта] сўзи билан ифодаланган белги-хусусият том маънода ўрталик, оралиқ, яъни икки бир-бирига зид белги оралиғидаги ҳолатни кўрсатади. [Ўрта] лексемаси антонимлар оралиғидан ўрин олса, (катта-ўрта-кичик) даражаланиши кам сезилади. Лекин [ўрта] лексемали бирликларни зид белги асосида эмас, маълум бир белгининг камайиши ёки ўсиши асосида идрок этилса, маъновий даражаланиш яққол англашилади.
Даражаланиш қатори аъзолари камида учта бўлади.
Даражаланиш муносабатлари билан боғланган сўзлар қаторини
а) ғайрилисоний асос;
б) соф лисоний асосга
таяниб ажратиш мумкин.
Ғайрилисоний омилнинг моҳияти шундаки, борлиқдаги нарса, белги-хусусиятда сифат фарқи билан бирга миқдор фарқи ҳам мавжуд. Масалан, инсон гўдаклик, ёшлик, навқиронлик, етуклик, қарилик ҳолатини, ўсимлик навниҳоллик, кўчатлик, етилганлик, қуриганлик даврини бошидан кечиради - организм ўсади. Табиатдаги ранг ва бошқа белгилар шунчалик хилма-хилки, бўёқчилар биргина қора рангнинг ҳатто ўндан ортиқ турини ажратадилар. Инсоннинг фаол онги ана шу миқдорий ва сифатий фарқни акс эттиради. Тил онгнинг ифодаси бўлганлиги боис у онгдаги акс эттирилган мана шундай миқдорий фарқларни ҳам ифодалаши лозим. Бундай миқдорий фарқ турли усул билан, жумладан, алоҳида-алоҳида лексема билан ҳам ифодаланади. Чунончи, [ниҳол]-[кўчат]-[дарахт], [нинни]-[чақалоқ], [гўдак]-[бола], [бузоқ]-[тана]-[ғунажин]-[сигир] каби.
Градуонимик луғавий қаторни ажратишнинг лисоний омили қуйидагилар:
а) маъновий омил;
б) сўзлараро парадигматик муносабат.
Градуонимик қаторни ажратишдаги маъновий омилнинг моҳияти шундаки, бир қатор лексемалар семемасида маълум бир белгининг оз-кўплиги, турли хил даражаларига ишора мавжуд. Масалан, дарча-эшик-дарвоза лексемасининг «Ўзбек тили изоҳли луғати»даги изоҳини кузатайлик:

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling