Ҳозирги ўзбек тили
ЛИСОНИЙ ПАРАДИГМА, ЛИСОНИЙ МУНОСАБАТ ВА ЛИСОНИЙ ЗИДДИЯТ, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лисоний зиддият ва унинг турлари
ЛИСОНИЙ ПАРАДИГМА, ЛИСОНИЙ МУНОСАБАТ ВА ЛИСОНИЙ ЗИДДИЯТ, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Режа Лисоний парадигма ва унинг турлари. Лисоний муносабат ва унинг турлари. Лисоний зиддият ва унинг турлариЛисоний бирликлар бир-бирини эслатиб туриш хоссасига эга. Шу боисдан улар жамият аъзолари онгида бир тизимга бирлашган ҳолда яшайди. Масалан, [а] фонемаси [о] фонемасини, [у] фонемаcи [ў] фонемасини, [и] фонемаси [э] фонемасини эслатади. Лекин [а] фонемаси [қ] ёки [ҳ] фонемасини эслатмайди. Чунки улар икки тизим - унли ва ундош тизимига киради. Унлилар бир-бирини унлилар тизимида, ундошлар бир-бирини ундошлар тизимида эслата олади. Ҳатто [у] фонемасининг [а]ни эслатиши ўз тизимдоши билан биргаликда амалга оширилади. Масалан, [а], [о] фонемалари кичик, ички тизим ҳосил қилиб, биргаликда қолган фонема жуфтликларини эслатади. Эслатиш икки томонлама бўлиши ҳам мумкин. Масалан, [юз] лексемаси, бир томондан [бет], [чеҳра], [жамол], [ораз] каби бирликларни, иккинчи томондан, [бурун], [кўз], [қулоқ], [қош], [лаб] лексемаларини эслатади ва бунда у икки тизимнинг аъзоси ҳисобланади. Бир-бирини эслатувчи бирликлар умумий, ўхшаш белги-хусусиятга эга бўлади. Ана шу ўхшашлик ва умумийлик уларни бирлаштирувчи, бир тизимда ушлаб турувчи белгилари саналади. Масалан, унлилар «соф овозга эгалик» умумий белгиси остида бирлашади. Аммо улар фарқли белгига ҳам эга бўлиши шарт. Масалан, [а] «лабланмаганлик», [о] «лабланганлик» фарқловчи белгига эга, «кенглик» белгиси эса уларни бирлаштиради. Умумий белгиси асосида бирлашган ва бир-бирини тақозо этадиган, аммо ҳар бири ўзига хос белгиси билан бошқасига қарама-қарши турувчи лисоний бирликлар тизими парадигма дейилади (парадигма грекча pаradeigma - мисол, намуна деган маънони билдиради). Парадигмани ташкил этувчи бирлик парадигма аъзоси деб юритилади. Парадигмада камида иккита аъзо бÿлиб, улар, асосан, бир лисоний сатҳга мансуб бўлади. Бир парадигма аъзолари орасидаги ўзаро муносабат парадигматик муносабат дейилади. Ф.де Соссюр лисоний микросистема ва, умуман, лисоний бирлик орасидаги парадигматик (ассоциатив, бир-бирини эслатиб туриш, ўхшашлик) муносабатини лисоний бирлик учун энг асосий муносабат сифатида баҳолаган эди. Бир парадигма таркибига кирадиган бирликлар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак: 1. Парадигмадаги битта бирлик эсланганда, шу парадигмага кирувчи бошқа аъзо ҳам хотирланиши (эсга олиниши) зарур. 2. Муайян нутқ шароити учун ўзаро парадигматик муносабатда турган бирликдан, яъни парадигма аъзоларидан биттаси танланиши лозим. 3. Бир парадигманинг аъзолари ўзаро ўхшашлик билан бирга, ҳар бир аъзо иккинчисидан қайсидир бир хусусий белгиси билан фарқланиб туришади. 4. Парадигма аъзолари нутқда бир позицияда (мавқеда) келиб, бир-бирини маълум ҳолатда алмаштира олиши, ўрнини эгаллаши мумкин. Лисоний парадигма ва унинг аъзоларига нисбатан Ф.де Соссюр томонидан қўйилган бу талаб қарийб юз йилдан бери деярли ўзгаришсиз сақланиб келмоқда. Парадигма, қамровига кўра, катта ва кичик ёки ташқи ва ички парадигмага бўлинади. Бу парадигмалар бир-бирига нисбатан олинади. Масалан, ундошлар жарангли ва жарангсизга бўлинади. Демак, парадигматик муносабат атамасининг муқобиллари сифатида ўхшашлик муносабати, ассоциатив муносабат атамалари ҳам ишлатилади. Тизим сўзи ҳам кўп ҳолларда парадигма атамаси ўрнида ишлатилади: унлилар тизими, келишик тизими каби. Жарангли ва жарангсизлар алоҳида кичик ёки ички парадигма бўлиб, ундош тизими бир бутун ҳолда уларга нисбатан катта ёки ташқи парадигма дейилади. Лисоний бирликлар тизимининг қайси лисоний сатҳга мансублигига кўра, фонетик, лексик, морфологик, синтактик парадигма фарқланади. Айтилганидек, фонема тизими ва уларнинг ички бўлиниши фонологик парадигма дейилади. Фонологик парадигманинг хусусияти, уни ташкил этувчи бирликнинг парадигматик муносабати хусусида «Фонетика-фонология» бўлимида баҳс юритилади. Семантик-грамматик умумийликка эга бўлган лексик бирликлар луғавий парадигмани ташкил этади. Синонимик, партонимик, гипонимик, иерархионимик, градуонимик, функционимик қаторга бирлашган лексемалар тизими, алоҳида луғавий гуруҳ, луғавий-мавзувий тўда, луғавий-мазмуний майдон, сўз туркуми ҳам йирик (макро) парадигмани ташкил этади. Лексик парадигма ва уларда амал қилувчи парадигматик муносабат ҳақида «Лексикология-семасиология» бўлимида баҳс юритилади. Морфологик категория (морфологик шакллар тизими) – морфологик парадигмадир. Морфологик шаклларнинг парадигматик муносабати ҳақида тилшуносликнинг «морфология-морфемика» бўлимида батафсил тўхталинади. Синтактик қолиплар тизими синтактик парадигмани ташкил этади. Синтактик парадигма иккига - гап парадигмаси ва сўз бирикмаси парадигмасига бўлинади. Гап парадигмасининг ўзи икки - содда гап қолипи ва қўшма гап қолипи каби ички (микро) парадигмага бўлинади. Бу билан «Синтаксис» бўлимида танишасиз. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling