Ҳозирги ўзбек тили


Семеманинг нутққа хосланиши


Download 299.43 Kb.
bet45/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Семеманинг нутққа хосланиши


Семема нутқда уни ушбу қўлланишга хословчи турли восита таъсирига берилган ва жузъийлашган ҳолда «кўриниш» беради. Семеманинг нутқий кўринишида уни нутққа хослаган нолуғавий воситанинг таъсир даражаси турлича бўлади.
Семеманинг нолуғавий тажаллилар таъсиридаги ўзгаришга учраши натижасида вужудга келадиган сифат ўзгариши ҳам унга таъсир қилувчи омиллар даражасига кўра турлича бўлади.
Семема сўз ясаш қолипи асосида нутқий ясама сўз маъноси сифатида намоён бўлар экан, бунда бу нутқий маънонинг таркибида сема кўриниши мақомини олади. Масалан, [[феъл] + [увчи] = (феъл англатган ҳаракатнинг бажарувчисини англатувчи шахс оти] лисоний сўз ясаш қолипи ҳосилаларида ((ичувчи), (кесувчи), (ёзувчи), (хоҳловчи) ва б.) бу сўзнинг асосида ётган [ич], [кес], [ёз], [хоҳла] лексемаларининг семемаси ясама сўзларда нутқий маънонинг бўлакчаси сифатида юзага чиқади. Дейлик, [ичмоқ] лексемасининг семемаси «бирор суюқликни истеъмол қилмоқ» бўлиб, у (ичувчи) нутқий ҳосиласида «ичиш билан шуғулланувчи киши» нутқий маъносининг «ичиш» узвида мужассамлашгандир. Бунда маълум бир бутунликнинг «кичрайиб», нутқий бир бутунликнинг таркибий қисмига айланганини кўрамиз. Бу эса семемада сифат ўзгариши юз берганлигини кўрсатади. Демак, нутқий ясама сўз лисоний бутунликнинг нутқий қисмга айланиши ҳодисаси юз беради. Буни шартли равишда «семеманинг нутқий маъно бўлакчасига айланиши» деб атаймиз.
Семеманинг мазкур ҳодисадан қуйироқ даражада ўзгариши услубий омил ва айрим луғавий-синтактик шакл ҳосил қилувчининг таъсири натижасида юз беради.
Лексема кўчма маънода қўлланар экан, унинг семемаси таркибидаги аташ семаси сўниб, нутқий воқеликка мос равишда ифода ва вазифа семаси кучаяди. Масалан, олтин ёшлик бирикувида воқеланган [олтин] лексемасининг «сариқ тусли қимматбаҳо ноёб металлни ифодаловчи от» семемасидаги «сариқ тусли», «металл», «от» семаси буткул сўнган бўлиб, «камёб», «қимматбаҳо» семаси кучайган ва «от» вазифа семаси «сифат» маъно бўлакчасига айланган ҳолда намоён бўлган. Бироқ бундаги вазифа семасининг ўзгариши нутқий ҳодиса бўлганлиги сабабли у семеманинг иккинчи туркумга ҳам хослигини кўрсатмайди, балки бошқа туркумга хос вазифасини бажариши деб тушунмоқ лозим. Демак, лексеманинг кўчма маънода қўлланилишидаги маъновий модификациясини «семема семасининг ўзгариши» деб баҳолаш мумкин.
Семема вазифа семасининг ўзгариб воқеланишини феъл лексеманинг сифатдош, равишдош ва ҳаракат номи шаклини олиб қўлланишида яққол кузатиш мумкин. Масалан, равишдош шаклини олган феъл лексема сема асосида феълнинг маъноси кучсизланиб равишга хос белги кучаяди. Қиёсланг: У шошилди - У шошилиб гапирди.
Айрим луғавий шакл ҳосил қилувчи феълнинг аташ семасини модификация қилади. Масалан, [китоб] лексемаси семемасидаги белгиланмаган миқдор семаси нутқда воқеланган (китоблар) сўзида, [сон+от] қолипли синтактик қурилмада муайянлашади. Бу эса уни шартли равишда «cемеманинг аташ семаси ўзгариши» деб талқин қилиш имконини беради.
Айтилганлар асосида семеманинг нутқий хосланишини қуйидаги типларга бўлиш мумкин:
1) cемеманинг сўз маъно бўлакчаси сифатида воқеланиши;
2) cемеманинг аташ семаси сўниши натижасида вазифа семаси кучайиши ва ифода семаси ўзгариши сифатида воқеланиши;
3) cемеманинг аташ семаси ўзгариб воқеланиши.



Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling