Ҳозирги ўзбек тили


Лексема нутқий маъносининг ихтисослашуви натижасида янги семеманинг вужудга келиши


Download 299.43 Kb.
bet48/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

1.Лексема нутқий маъносининг ихтисослашуви натижасида янги семеманинг вужудга келиши. «Қушнинг икки ёнида ҳаракатланиб учиш воситаси» семемасигагина эга бўлган [қанот] лексемаси бугунги кунда «самолётнинг икки ёнидан чиқиб турган ҳавода сузиш ва муаллақ туриш воситаси» семемасига ҳам эга полисемантик лексемага айланган.
2.Аниқ маънонинг мавҳум маънога айланиши натижасида ихтисослашувга зид маъновий кенгайиш юз бериб, янги семеманинг вужудга келиши. Масалан, [отланмоқ] лексемасининг дастлабки семемаси «отга миниш» бўлиб, бугунги кунда бу семема ўта кучсизланиб, лексема, асосан, «бирор жойга бориш учун ҳозирланиш» семемаси билан яшайди.
3.Лексема семантик имкониятининг торайиши. Лексема семемасининг бирор томондан ихтисослашуви бошқа семеманинг буткул сўнишига олиб келади. Масалан, кенг қамровли тушунчани ифодаловчи сўзларнинг қамрови торайиб кетади. Бу, айниқса, турдош отнинг атоқли отга айланишида, сўзнинг терминологик моҳият касб этишида яққол кўзга ташланади.
ЛЕКСИК-СЕМАНТИК МУНОСАБАТ
Режа

  1. Синонимик муносабат

  2. антонимик муносабат

  3. градуонимик, партонимик, гипонимик муносабат

Лексик бирликлар лисонда турли семантик муносабат асосида ҳар хил парадигма ҳосил қилган ҳолда мавжуд бўлади. Синонимик, антонимик, градуонимик, партонимик, гипонимик муносабат ана шундай лисоний муносабат.


Синонимия. Шаклан ҳар хил, аммо бир тушунчани турли бўёқ ва оттенка билан ифодалайдиган лексемалар синоним дейилади. Синоним лексема орасидаги муносабат синонимия ёки синонимик муносабат деб юритилади.
Синоним лексема семемаларидаги аташ ва вазифа семаси айнан бир хил бўлиб, ифода семаси фарқланади. Мисол сифатида [юз]-[бет]-[афт]-[башара]-[турқ] қаторини келтириш мақсадга мувофиқ. Маънодошлик қаторидаги мазкур лексемаларнинг барчасида аташ семалари бир хил: «одам боши олд томони», «пешoнадан ияккача». Аммо ифода семалари ҳар бир лексемада ўзига хос. Аниқроғи, «шахсий муносабат» ҳар бир лексемада бошқа-бошқа намоён бўлган. У [юз] лексемасида «шахсий бетараф муносабат» кўринишида бўлса, [турқ] лексемасида «ўта кучли шахсий салбий муносабат» тарзида.
Маънодошлик қаторидаги лексемаларнинг ифода семаси турли-туман. Улардан айримлари қуйидагилар:
1) ижобий ёки салбий баҳо ёхуд муносабат сема;
2) лексеманинг қўлланиш даврини кўрсатувчи сема: «эскирган», «янги», «ўта янги», «архаик», «тарихий».
3) лексеманинг қўлланилиш доирасини кўрсатувчи сема: «шевага хос», «сўзлашувга хос», «китобий», «кўтаринкилик» ва ҳ.
Маънодошлик қаторидаги лексеманинг биттаси доминанта (бош) лексема бўлиб, бошқалари шу лексема атрофида бирлашади, маънодошлик қуршови ҳосил қилади. Доминанта лексеманинг юқорида саналган барча ифода семаси нейтрал, бетараф. Масалан, [катта]-[улкан]-[баҳайбат] синонимик қатори «китобийлик», «кўтаринкилик» ифода семалари асосида ташкил топган. Қатордаги катта лексемасида бу сема белгиланмаган (нейтрал), [улкан] ва [катта] лексемаларида ифодаланган, ойдинлаштирилган.
Маънодошлик қаторидаги доминанта лексеманинг бир қанча ўзига хос хусусияти бор:
1) доминанта лексеманинг мазмуни бошқа лексемаларникига нисбатан «камбағалроқ» бўлади. Қиёсланг: [чиройли], [гўзал] ва [сулув]. Қатордаги [чиройли] лексемасида [гўзал] ва [сулув] лексемасидаги кўтаринкилик бўёғи йўқ;
2) доминанта лексеманинг қўлланиш доираси ва миқдори бошқа маънодошларникига нисбатан кенг ва кўп бўлади;
3) доминанта лексема белгиланмаган ифода семасига эга бўлганлиги боис исталган вақтда ўз маънодошларини алмаштира олади;
4) маънодошлик қатори мансуб бўлган катта тизимга фақат доминанта лексема киради. Масалан, «киши танаси аъзолари» луғавий маъновий гуруҳига [юз] доминанта лексемаси кириб, [қулоқ], [бурун], [лаб], [қош], [пешона] лексемалари билан парадигма ҳосил қилади. Бошқа ифода семаси белгиланган лексема «бетараф» бўлолмаганлиги боис юқори парадигмага кира олмайди ва унинг бетараф вакили бу ҳуқуққа эга бўла олади, холос.
Маънодошлик парадигмаси доимо очиқ. Жамият, давр талаби асосида кераксизи истеъмолдан чиқиб, қатор янгилари билан бойиб бораверади. Нутқда маънодошлик қаторлари нутқнинг аташ бирликлари, иборалар, мустақил лексема семемаларининг тури, ясама сўз, сўз бирикмаси, нутқий кўчма сўз билан тўлиб, кенгайиб боради. Булар контекстуал синоним сифатида нутқнинг гўзаллиги ва бойлигини таъминловчи восита саналади.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling