Ҳозирги ўзбек тили


Семеманинг чекланганлиги ва нутқий маънонинг чексизлиги


Download 299.43 Kb.
bet44/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Семеманинг чекланганлиги ва нутқий маънонинг чексизлиги. Моносемантик лексеманинг бир ва полисемантик лексеманинг бир нечта (бу ҳам саноқли) семемаси бўлиб, у нутқий воқеланганда чексизлик касб этади. Ҳар бир қўлланишдаги нутқий маъно ўзига хос ва қайтарилмас алоҳидалик.
Нутқий маъно қанчалик чексизлик касб этмасин, унинг асосидаги семема битталигича қолаверади.
Семеманинг ижтимоийлиги ва нутқий маънонинг индивидуаллиги. Семема ижтимоий шартланган бўлиб, у тил жамияти аъзоларининг «умуммеҳнати» маҳсули ва шу тил жамияти аъзолари учун бирдай умумий. Нутқий маъно эса ҳар бир сўзловчи учун ўзига хос - индивидуал.
Семеманинг грамматик маъно сифатида воқеланиши. Айрим лексеманинг номустақил сўз сифатида воқеланишида семеманинг ўз муайянлигини кучсизлантиришини, грамматик маъно сифатида воқеланишини кўриш мумкин. Қуйида [қарамоқ] лексемасининг икки маъносини қиёслашга ҳаракат қиламиз. 1. Ҳамдам дадасига қараганча узоқ тикилиб қолди (А.Қаҳ.). 2. Менга қара, хотин, - деди Ҳожи жиддий тусда. Ўзбек ойим қаради (А.Қод.). 3.Бу жувон менга қараб келар эди. (Ғ.Ғул.). 4. Деҳқонлар тўдаси қишлоққа қараб юрди (С.Аҳм.). 5. Яширин хабарларга ва баъзи аломатларга қараганда, Бадиуззамон Астрободда исён кўтариш фикрлари билан овора бўлаётгани ҳақида гапирди (Ойб.).
1-, 2- гапларда [қарамоқ] лексемасининг «кўриш учун кўзни бирор томонга, нарса ёки кимсага йўналтирмоқ» семемасининг нутқий луғавий маъно сифатидаги воқеланиши кузатилади. Бу семема кейинги гапларда ўзининг «кўриш учун» семасини 0 (ноль) даражагача кучсизлантиради ва қолган семалар маълум даражада сусайиб, «ҳаракат йўналган томон»: (4-гап)» «айириб кўрсатмоқ», «таъкидлаш», шунингдек, «қиёслаш», «солиштириш» маъноларини билдиради. [қарамоқ] лексемаси [кўрмоқ] лексемаси билан маънодош бўлганлиги боис, улар семемаларининг грамматик маънога айланган кўринишларида ҳам мазкур маънодошлик маълум даражада сақланган бўлади. Қиёсланг: «Олмага қараганда нок ширин – олмадан кўра нок ширин». Кўринадики, [қарамоқ] лексемаси кўмакчи вазифасида қўлланганда унинг семемаси таркибидаги «йўналтирмоқ» семаси лисоний ва нутқий ҳодисани боғлаш вазифасини ўтайди. Бошқача айтганда, [қарамоқ] кўмакчисининг [қарамоқ] лексемаси ҳосиласи эканлигига ишора қилиб туради.
Мустақил лексеманинг номустақил сўз сифатида қўлланишларида нутқий маънонинг ўзи мансуб семалар билан боғланишлари кучли ёки кучсиз бўлиши мумкин. Бу, айниқса, кўмакчи феъл вазифасида келган лексемада яққол кўзга ташланади. Қиёсланг: 1. Элмурод дунё хабарларидан ўқиб бера бошлади (П.Турс.) 2. Май ойининг ҳаётбахш қуёши ўзининг эркаловчи, заррин нурларини аланга сочиб ётибди (Х.Зиёх.). 3. Сиз ўқишга кетаётганингизда дарахтларга ўзим қараб турсам (Ш.Раш.). 4. Тўй қизиганда яна бир балони бошлаб юрма, -деб Тўлаган мўйлов Қўчқорга қўл чўзди. 5. Ҳали у ерда, ҳали бу ерда янги туғилаётган қўзилар чўпонларни шошириб қўйган, уларда тиним йўқ (Ч.Айт.). 6. Сен мендан ҳар қанча хафа бўлсанг ҳам, кўнглимга тугиб қўйганимни энди айтиб солмасам, иложи йўқ (А.Қаҳ.). Кўриниб турибдики, айрим қўлланишларда (1-, 2-, 3-, 4) сўзнинг грамматик маъноси лексеманинг семемаси билан семантик боғланишга эга. Баъзиларида эса (5-, 6) кўмакчи феъл (қўйган, солмасам) ўз грамматик маъносидан қарийб узилган. Асос лексема семемасининг грамматик маънода қолдирган «из»и сезиларсиз даражада.
Семеманинг нутқий грамматик маъно сифатида юзага чиқишдаги грамматикализациялашуви ҳодисасини ÿрганиш фанимиз олдида турган вазифалардан.
Демак, семеманинг нутқий воқеланиши деганда унинг нафақат нутқий луғавий маъно, балки нутқий грамматик маъно сифатида воқеланиши ҳам назарда тутилиши лозим.



Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling