Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet43/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

СЕМЕМА ВА НУТҚИЙ МАЪНО
Режа
Семеманинг нутқий луғавий маъно сифатида воқеланиши.
Семеманинг нутққа хосланиши
Ҳосила семеманинг вужудга келиш йўллари


1-режа баёни


Семеманинг нутқий луғавий маъно сифатида воқеланиши. Семема ва нутқий маъно муносабати, албатта, бошқа лисоний бирликда бўлгани каби, диалектиканинг умумийлик-хусусийлик, моҳият ва ҳодиса, имконият ва воқелик, сабаб ва оқибат, умуман олганда, зот ва тажалли диалектикасини ўзида акс эттиради. Шунингдек, барча лисоний бирлик ва уларнинг нутқий воқеланишида кузатилган тайёр - тайёр эмас, ижтимоий-индивидуал, чекланган - чексиз, барқарор-беқарор, такрор - бетакрор умумнисбатли белгиси семема ва нутқий маъно муносабатида ўзига хос тарзда тажаллиланади.
Семеманинг тайёр ва нутқий маънонинг тайёр эмаслиги. Семеманинг асосий хусусияти – унинг тил жамияти аъзолари онгида тайёр ҳолда эканлиги. Демак, семема маълум бир қонуният ёки қолипнинг маҳсули ёки ҳосиласи эмас. Масалан, [китоб] лексемасига хос «варақлардан ташкил топган, муқоваланган, босма ёки қўлёзма ҳолдаги даврий бўлмаган ўқув қуроли», [шод] лексемасининг «жонли предмет эмоционал ҳолатининг ижобий даражасини ифодаловчи баҳо сифати», [ўқимоқ] лексемасининг «ҳарфларни уриштириб, маъносини ўқишга интилиш ҳаракатини ифодаловчи феъл» семемалари киши онгида нутқий маъно сифатида намоён бўлиш учун тайёр туради. Сўзловчи ҳеч қачон семема яратмайди. Нутқий маъно эса муайян синтактик қуршовда нутқ шароити ва сўзловчининг коммуникатив ниятига мос равишда юзага чиқади. Масалан, У биринчи синфда бўлса-да, матнни тез ва равон ўқийди гапида [ўқимоқ] лексемасининг семемаси ушбу ҳолат учун мослашиб намоён бўлади. Бунда воқеланган нутқий маъно семемадан ҳаракатнинг кимгадир тегишлилиги, «тез ва равон эканлиги», «ҳаракатнинг матн устида амалга ошаётганлиги» каби хусусий белгиси билан фарқланади. Бу белги семемада акс этмаган бўлиб, нутқ жараёнида ҳосил қилинган. Нутқий маънонинг тайёр эмаслиги, айниқса, семеманинг нутқий маъноси сўзда кўчма маъно сифатида воқеланишларида янада ёрқинроқ намоён бўлади. У пахта термас, ҳашарчиларга сувчи эди гапидаги [сувчи] сўзининг маъноси нутқий бўлиб, уни «сув ташиш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи киши» дея баён қилиш мумкин. Бу нутқий маъно (сув) сўзига (-чи) қўшимчасини қўшиш асосида [сув] лексемаси семемасини жузъийлаштириб ҳосил қилинган мазкур маъно нутқ жараёни маҳсули.
Семеманинг кўчма маъно сифатида қўлланишида нутқий маънонинг тайёр эмаслиги белгиси аниқроқ кўзга ташланади. Қуш эдим, қанотимни қайирдилар гапидаги (қанот) сўзида семема шу тарзда жузъийлашганки, унинг аташ семалари сўниб, семема бутунлай сифат ўзгаришига учраган. Бу «ўзгарган» ҳолат ҳам соф нутқий жараён маҳсули.
Семеманинг такрорланувчанлиги ва нутқий маънонинг бетакрорлиги. Семема ўзининг барча нутқий кўриниши учун асос бўлиб, ҳар бир қўлланишида, унинг жузъийлашган ва матн, нутқ шароити, сўзловчининг мақсадига бўйсунган ҳолати кузатилади. [ўқимоқ] лексемасининг зикр этилган семемасидаги «ҳарфларни уриштириб маъносини тушунишга интилиш» бошқа нолуғавий воситалар тажаллилари билан «тўйинган» ҳолда такрорланаверади. Бироқ унинг нутқий кўриниши ҳар бир қўлланишда ўзига хос. Чунки нутқий маъно маълум қўлланишда бошқа морфологик, синтактик ва услубий восита билан яхлитлик касб этиб, аниқ макон ва замонда намоён бўлади, бу яхлитлик айнан шу нолуғавий восита билан бутунликда бошқа ўриндаги қўлланишда ҳеч бўлмаганда макон ва замон билан фарқланиши унинг бетакрорлигини кўрсатади.
Семеманинг барқарорлиги ва нутқий маънонинг ўткинчи (вақтинча)лиги. Семема ва нутқий маъно муносабатининг юқоридаги тавсифидан уларнинг барқарорлик – беқарорлик белгиси келиб чиқади. Семема барқарор ва ўзгармас, унинг кўриниши бўлган нутқий маъно ўзгарувчан ва ўткинчи.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling