Ҳозирги ўзбек тили
Дарча - илгари вақтларда дераза вазифасини ўтаган бир ёки қўш тавақали, эшик ёки деворга ўрнатилган кичкина эшикча (ЎТИЛ, I, 212.) 2. Эшик
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
1. Дарча - илгари вақтларда дераза вазифасини ўтаган бир ёки қўш тавақали, эшик ёки деворга ўрнатилган кичкина эшикча (ЎТИЛ, I, 212.)
2. Эшик - уй, хона, бино ёки ҳовлининг кираверишида ўрнатилган очиб-ёпиб туриладиган мослама (ЎТИЛ, II, 457). 3.Дарвоза - ҳовли, қўрғон, қалъа, завод ва шу кабиларга кириладиган, очиб-ёпиладиган катта эшик, қопқа (ЎТИЛ I, 209.) Ажратилган сўзлар миқдорий кўрсаткичларни ифодаловчи лексемалардир. Бу [дарча] лексемаси изоҳидаги (кичкина) ва (эшикча) сўзлари, [дарвоза] лексемаси изоҳидаги [катта] cўзи. Бошқа бир лексема қаторини оламиз: [гулоби]-[пушти]-[қизғиш]-[қизил]-[ол]-[қирмизи]. Бу лексемалар қайд этилган луғатда қуйидагича изоҳланган: 1. ГУЛОБИ - гулоб рангли, пушти (ЎТИЛ, I, 197) 2. ПУШТИ - шафтоли гули рангидаги, оч қизил (ЎТИЛ, II,608) 3. ҚИЗҒИШ - қизилга мойил, қизилга яқин рангдаги, қизғимтир (ЎТИЛ, II, 573) . 4. ҚИЗИЛ - қон рангидаги, қирмизи, олвали (ЎТИЛ, II, 570) 5.ОЛ - қизил, қирмизи (ЎТИЛ, II, 529) 6. ҚИРМИЗИ - қизил рангли, қизил, ол (ЎТИЛ, II,581) Бу тавсиф, албатта, мукаммал эмас. Чунки улар ўзининг градуонимик тизимидан узиб тавсифланган. Агар улар бир система аъзолари сифатида таҳлил этилса, қуйидаги тавсифларга эга бўлишар эди: 1.ГУЛОБИ – гулоб рангли, оқдан қизилликка, пуштига мойил бўёқли ранг. 2.ПУШТИ – шафтоли гули рангидаги, оч қизил, гулобидан тўқроқ. 3.ҚИЗҒИШ – пуштидан тўқроқ, қизилдан очроқ, қизғимтир ранг. 4.ҚИЗИЛ – қон ранг. 5.ОЛ - қизилдан тўқроқ рангли. 6.ҚИРМИЗИ – тўқ қизил рангли. Бу лексемалар денотатив маъноларидаги рангнинг миқдорий семаси асосида қуйидагича даражаланади. «қизиллик» _ + -3 -2 -1 0 1 2 [гулоби] [пушти] [қизғиш] [қизил] [ол] [қирмизи] Демак, луғавий градуонимик қаторни ажратиш учун маъновий омил ўзаро яқин тушунчани ифодаловчилар сирасидаги ҳар бир лексемада маълум бир белгининг турлича даражаланишига ишора мавжудлигида намоён бўлади. Шу асосда маъновий омилнинг ўзи икки турга бўлинади: 1) бир-бирига яқин ва ўхшаш тушунчани ифодалаши; 2) айни бир белгининг турли хил миқдорига ишора қилиши. Градуонимик қатор луғавий парадигмага қўйиладиган қуйидаги талабнинг барчасига жавоб берди: 1) луғавий парадигманинг битта етакчи лексема (доминанти) атрофида бирлашиши; 2) луғавий парадигманинг очиқлиги; 3) луғавий парадигманинг бошқа каттароқ парадигма таркибига етакчи лексема билангина кириши; 4) луғавий парадигмадаги қуршов лексеманинг доминант лексема билан осонликча алмаштирила олиши. Демак, лексемалараро лисоний муносабат саналувчи градуонимия ҳодисаси бир неча лексеманинг маълум бир белгининг оз-кўплигига қараб, луғавий маъновий қаторда, тизимда намоён бÿлиши бўлиб, бунда доминанта ва қуршов лексемаи фарқланади. Луғавий градуонимик қаторда диалектиканинг энг умумий қонунлари мавжуд: а) градуонимик қаторда белгининг даражаланиб, ошиб ёки кенгайиб боришида миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига ўтиши қонуни тажаллиланади; б) градуонимик занжирнинг икки чекка учи маълум бир белгининг тасдиғи билан бирга, бир-бирини инкор этишида инкорни инкор қонуни намоён бўлади; в) бир-бирини инкор этувчи (антонимик муносабатда турган) лексемаларнинг бир етакчи лексема (доминанта) атрофида бирлашиб, бир луғавий маъновий қаторни - парадигмани, бутунликни ташкил этишда қарама-қаршилик бирлиги ва кураши қонуни воқеланади. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling