Ҳозирги ўзбек тили


Лисоний муносабат ва унинг турлари


Download 299.43 Kb.
bet54/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Лисоний муносабат ва унинг турлари


Муносабат кенг қамровли тушунча, бир бутунликнинг таркибий қисми - бирликлари орасидаги ўзаро алоқа ва боғланишни англатади. Бундай алоқа турлича бўлиши мумкин. Қуйидаги гапга диққат қилинг: Уларнинг исми - Ҳалим ва Ҳалим. Бундаги нутқий бирликлар турли муносабат билан боғланган. (Улар) сўзи (исм) сўзи билан, (у) олмоши (-лар) қўшимчаси билан кетма-кет, занжирсимон алоқада. Ёки (исм) сўзи учта товушнинг кетма-кетлигидан иборат. Бундай чизиқсимон, линиявий кетма-кетлик алоқаси синтагматик алоқа дейилади. Синтагматик алоқа лисонда ҳам, нутқда ҳам мавжуд бўлади. Масалан, [китоб] лексемаси бешта товушнинг бирикувидан иборат номемага эга бўлиб, у лисоний бирлик саналади. Шунингдек, ясама сўз ((сувчи), (эртапишар)), сўз бирикмаси (китобни ўқимоқ) да ҳам бирикувчи аъзолар синтагматик алоқада бўлади.
Синтагматик алоқани синтактик алоқадан фарқлаш лозим. Синтагматик алоқа барча тил бирликларига хос кетма-кет боғланиш бўлса, синтактик алоқа сўз ва гапларнинг ҳоким-тобелик муносабати. Демак, синтагматик алоқа ва синтактик алоқани бутунлай бошқа-бошқа ҳодисалар ҳам, шунингдек, уларни бир-бирига айнан тенглаштириш, бир-бирини қопловчи тушунча сифатида қараш ҳам мумкин эмас. Синтагматик ва синтактик алоқа бутун-бўлак муносабатида. Бошқача айтганда, синтактик алоқа синтагматик алоқанинг бир кўриниш.
Кўпинча синтагматик алоқани нутққагина хос деб тушуниш ҳам учрайди. Бу - ҳодисани тор маънода тушуниш. Юқоридаги гапда иштирок этаётган бирликлар орасида поғонали муносабат ҳам мавжуд. Поғонали муносабат деганда бирликнинг бошқаси томонидан қамраб олиниши тушунилади. Масалан, (Ҳалим) ва (Карим) сўзлари эркак кишининг исми бўлиб, аёлнинг исми бўлган (Ҳалима) сўзига қарама-қарши туради. Лекин уларнинг барчасини [исм] лексемаси қамраб олади. [исм] лексемаси эса, [ном] лексемаси билан биргаликда, [от] лексемаси томонидан қамраб олинади.
Бу поғона юқорига ва қуйига қараб яна давом эттирилиши мумкин. Демак, [Cалим], [исм], [от] лексемалари поғонали муносабатга киришган. Лисоний бирликларнинг поғонали муносабати икки хил. Масалан, [дарахт] ва [тана], [илдиз], [барг], [шох] бирликларининг ўзаро муносабати [дарахт] ва [олма], [ўрик], [нок], [гилос] лексемаларининг ўзаро муносабатидан фарқ қилади.
Аввалги поғонали муносабатда [дарахт] бутунни ва қолганлари қисмни ифодаласа, кейингисида [дарахт] турни ифодалаб, меванинг муайян номини ифодаловчи бирликлар турнинг кўриниши - жинс сифатида намоён бўлади. Иккинчи муносабатдаги бирликлар [дарахт] лексемасининг хусусий кўриниши - жузъийлашиши. Биринчисида эса бундай муносабат мавжуд эмас. Шу боисдан «Гилос дарахтдир» тарзидаги ҳукмни айтиш мантиқий. Бироқ «Илдиз дарахтдир» дейиш мумкин эмас.
Тилшуносликда лисоний бирликнинг бутун-бўлак муносабати партонимик (
Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling