Ҳозирги ўзбек тили
part - қиcм, бўлак), тур-жинс муносабати
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
part - қиcм, бўлак), тур-жинс муносабати гипонимик муносабат дейилади. Партонимик муносабатга киришувчи қисмни ифодаловчи бирликлар партоним, гипонимик муносабатга киришувчи жинс номлари гипоним дейилади. Бутунлик тотоним ва тур номи гипероним дейилади.
Ўхшашлик (парадигматик) муносабати ўзаро тенг (поғонали муносабатдаги [дарахт] ва [тана], [дарахт] ва [гилос] бирликлари семантик қамрови жиҳатдан тенг эмас эди), бир умумий белги асосида бирлашиб, қатор ҳосил қилувчи, аммо ўзига хос белгиларга кўра фарқланиб турувчи бирликларнинг ўзаро алоқасини ифодалайди. Юқорида айтилганидек, парадигма аъзолари ўзаро тенг бўлиб, нутқда бир хил ўринни эгаллайди ва бир хил хусусиятга эга бўлади. Берилган мисолдаги [Ҳалим], [Карим], [Ҳалима] сўзлари ўзаро тенг, бир хил ўринда кела олади, бироқ ўзаро фарқларга ҳам эга. Ўзаро ўхшашлик муносабатида бўлган бирликларнинг бир-бири билан фарқли хусусияти асосида қарама-қарши қўйилиши зиддият (оппозиция), зиддиятга киришаётган парадигма аъзолари зиддият аъзоси дейилади. Зиддиятдаги бирликлар ўзаро маълум бир белги асосида қарама-қарши қўйилади. Бу белги зиддият белгиси дейилади. Навбатдаги мавзуда зиддият тури ва моҳияти хақида сўз юритилади. Лисоний зиддият ва унинг турлариЗиддият (ар.қарама-қаршилик: вар.оппозиция. лат.oppositio-қарама-қарши қўйиш) – лисоний бирликларнинг ифодаланишмидаги фарқларга мувофиқ ифодаловчиларининг ва, аксинча, ифодаловчилардаги фарқларга мувофиқ ифодаланмишларининг муҳим лисоний фарқланиши. Масалан, [б] ва [т] фонемалари орасида зиддият мавжуд бўлиб, шунга мувофиқ, (бош) ва (тош) бирликлари орасида шаклий-мазмуний қарама-қаршилик муносабати амал қилади. Ёки «бирлик сон», «кўплик сон» орасидаги семантик зиддият (китоб) ва (китоблар) бирликларида ҳам шаклий (формал), ҳам мазмуний (семантик) фарқни келтириб чиқаради. Табиат, жамият ва тафаккурдаги мавжудлик ва тараққиётнинг асосий омили қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни бўлганлиги каби лисоний парадигмада бирликларни бир-бирига боғлаб турувчи, парадигманинг яшовчанлигини таъминловчи омил лисоний зиддиятдир. Демак, лисоний зиддият фалсафий қарама-қаршилик бирлиги ва кураши қонуннинг тилдаги хусусийлашмаси, воқеланиши. Лисоний зиддиятни аниқлаш ёки лисоний зиддиятга бундай ёндашиш зиддиятли ва зиддиятсиз муносабатни фарқлашни тақозо қилади. Чунки турли лисоний бирлик ва бир бирликнинг турли варианти орасидаги муносабат ҳар хил табиатли унсурлар, аъзолар орасидаги муносабатлар сифатида муайянлаштирилмоғи лозим. Масалан, шахс сон шакли бўлган [-миз] ва [-сиз] (ўқиймиз-ўқийсиз) ҳар хил лисоний морфологик бирлик бўлиб, бир парадигманинг турли аъзолари сифатида зиддиятли муносабатда бўлади. Бироқ турли фарқли хоссага эга бўлган тил олди ва тил орқа (ў) унлилари битта (ў) фонемасининг вариантлари сифатида фонетик жиҳатдан фарқланса-да, функционал жиҳатдан тафовутга эга эмас. Чунки ўзбек тилида битта (ў) фонемаси мавжуд бўлиб, унинг вариантлари маъно фарқлаш табиатига эга эмас. Баъзилар [ўй] сўзини айтганда, (ў) ни тил олди, бошқалар эса тил орқа унлиси сифатида талаффуз қилади. Барибир, бу сўз (ў) товушлари қандай бўлишидан қатъи назар, «фикр», «хаёл» маъноларини беради. Лисоний бирликнинг варианти орасидаги бундай муносабат зиддиятсиз муносабат дейилади. Зиддият парадигматик муносабатнинг хос кўриниши ва хоссаси сифатида синтагматик муносабатга қарама-қарши қўйилади . Маълум бир лисоний бирлик мансуб зиддиятлар мажмуи бу бирликнинг парадигматик сифатини аниқлашда, парадигматик муайянлаштиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Парадигматик муайянлаштириш бирликнинг бошқа бирликдан фарқланувчи субстанциал табиатини ойдинлаштириш демакдир. Тилшунослар лисоний зиддиятни бир неча томондан таснифлайдилар: 1. Зиддият тизимида тутган ўрнига кўра. 2. Зиддият аъзоларининг ўзаро муносабатига кўра. 3. Турли вазиятда зиддиятнинг амал қилишига кўра. Лисоний зиддият, зиддият тизимига муносабатига кўра, ўлчами ва учровчанлик белгилари билан фарқланади. Лисоний зиддият ўлчовига кўра, бир ўлчамли ва кўп ўлчамли турга бўлинади. Агар белгилар мажмуи тизимда зидланувчи икки аъзо учунгина амал қилиб, бошқа аъзога тегишли бўлмаса, бир ўлчамли зиддият дейилади. Масалан, ўзбек тилидаги [л] ва [ҳ] фонемалари ҳосил бўлиш ўрнига кўра «ён» ва «бўғиз» белгилари асосида зидланиб, бу белги ундошлар тизимининг бошқа аъзоларида учрамайди. Чунки бу ундошлар ўзбек тили фонологик тизимида ягона ён ва ягона бўғиз ундошларидир. Кўп ўлчамли зиддиятда зидланувчи бирликдаги белги бошқа аъзода ҳам учрайди. Масалан, тил олди ундошлари бўлган [м] - [д] зидланар экан, [м]даги «тил олди»лик белгиси [д] фонемасида ҳам мавжуд. Бунда аъзолар бошқа белги асосида зидланади. «Учровчанлик» белгисига кўра зиддият ажралган ва мунтазам зиддиятга бўлинади. Ажралган зиддиятда шундай белги асос қилиб олинадики, бу белги бошқа зиддиятга асос бўла олмайди. Масалан, унлиларнинг лабланган-лабланмаганлик белгиси фақат тенг қийматли зиддият учун асос бўлади. Бундай зиддият «ажралган» зиддият дейилади. Лекин тилнинг кўтарилиш даражасига кўра белгиси тенг қийматли зиддиятга ҳам асос бўлиб хизмат қилади. Бир белги турли аъзони жуфтлаб зидлаш учун хизмат қилса, мунтазам зиддият дейилади. Масалан, эрлик, аёллик жинси асосидаги зиддият [ота]-[она], [ўғил]-[қиз], [ака]-[сингил], [чол]-[кампир] зиддиятида учрайверади. Аъзолари орасидаги муносабатга кўра зиддият: А) нотўлиқ (приватив); Б) даражали (градуал) ; В) тенг қийматли (эквиполент) каби турга бўлинади. Нотўлиқ зиддиятда қаршиланувчи аъзодан бири зиддият белгисига ижобий, бошқаси эса бетараф муносабатда бўлади. Масалан, [бола] ва [ўғил] лексемаларини олайлик. Улар «эркак жинсли» деб аталган зиддият белгисига икки хил муносабат билдиради. Бу белги [ўғил] лексемаси семантик таркибида аниқ берилган, шу боисдан унинг муносабати ижобий ёки белгиланган дейилади ва шартли равишда [+] белгиси билан берилади. [бола]лексемасида эса жинс белгиси аниқ эмас. Чунки унинг семантик таркибида «эр» ёки «аёл» (яъни жинс) семаси йўқ. Бошқача айтганда, бола ўғил ҳам, қиз ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун бу лексеманинг зиддият кўрсаткичига ишораси белгиланмаган (номаълум, мажҳул) дейилади ва шартли равишда +/- ёки О (ноль) белгиси билан берилади. Нотўлиқ зиддият тилнинг барча сатҳида амал қилувчи муҳим қонуниятдир. Масалан, морфологияда лексемаларни умумий грамматик маъносига кўра мустақил ва номустақил лексемага бўлиш привативлик асосида амалга оширилади. Бунда «луғавий маъно ифодалай олмаслик» нотўлиқ зиддиятнинг белгиси бўлиб, зиддиятда мустақил лексема белгиланмаган, кучсиз аъзо бўлса, номустақил лексема белгили, кучли аъзо сифатида намоён бўлади Чунки мустақил лексема луғавий маъно ифодалаши ҳам, номустақил лексема вазифасида келиши ҳам мумкин. Масалан, от кўмакчи, феъл кўмакчи, кўмакчи феъл ва ҳ.лар номустақил лексема каби луғавий маънога эга бўла олмайди. Даражали зиддият аъзолари камида учта бўлиб, бир белги (зиддият белгиси) нинг ўсиб боришига кўра аъзолар қатор ҳосил қилади. Масалан, тилнинг кўтарилишига кўра унли фонемалар даражаланиши қуйидагича: [а] - [э] - [и] ёки [о] – [ў] – [у]. Бунда белги биринчи аъзода кучсиз, иккинчи аъзода ўртача ва кейинги аъзода кучли ёки аксинча бўлиши мумкин. Даражали зиддият ҳам барча сатҳ бирликларида учрайди. Масалан, лексикада [нинни]-[чақалоқ]-[гўдак]-[бола]..., [турқ]-[башара]-[бет]-[юз]-[чеҳра]..., морфологияда [ҳаракат номи]-[сифатдош]-[равишдош] («феълни ўзгалаш даражасига кўра» белгиси асосида) каби. Эквиполент (тенг қийматли) зиддиятда икки аъзо қаршилантирилиб, ҳар бири ўзига хос, иккинчисига хос бўлмаган белгига эга бўлади. Масалан, овоз ва шовқинга кўра жарангли ва жарангсиз ундош тенг қийматли (ўзига хос белгига эга бўлган аъзоли) зиддиятни ҳосил қилади. Мунтазам (пропорционал) зиддиятда бир зиддият белгиси жуфтланган турли бирликлар учун оппозитив кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. «жинс» белгиси [ота]-[она], [ака]-[опа], [сингил]-[ука], [тоға]-[холла] луғавий зидланишлари учун умумий. Зиддият аъзолари миқдорига кўра зиддият икки аъзоли (бинар) ва уч (кўп) аъзоли зиддиятга бўлинади. Учинчи белгисига кўра зиддият доимий ва мўътадиллашган зиддиятга бўлинади. Мўътадиллашиш жараёнида муносабатга киришаётган бирликлар ўртасидаги зиддият кучсизланади. Масалан, [ёт]-[ёд] зидланишда сўз охиридаги [т], [д] товушлари жарангли-жарангсизлик билан фарқланмайди. [д] фонемасининг нутқдаги вазиятидан келиб чиққан ҳолда унда жарангсизлик белгиси кучсизланади. Аммо бу соф нутқий ҳодиса. Мўътадиллашиш лисоний бирликнинг нутқий воқеланишида юз беради. Лексема ва морфема ҳам нутқий воқеланганда, уларнинг лисонда бошқа бирликлар билан зиддиятли муносабатини белгилайдиган хоссаси, белгиси кучсизланиши мумкин. Юқорида келтирилган [т] ва [д] ундошларининг жарангли-жарангсизлилик белгисига кўра зидланишини ёрқин намоён қиладиган вазият [д] фонемасининг сўз боши ва сўз ўртасида воқеланиши. Зиддиятни воқелантирадиган позиция кучли ва уни сўндирадиган нутқий ҳолат кучсиз позиция дейилади. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling