O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- - Хулоса ва таклифлар.
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 1/9 2022 - 13 - Ўз навбатида Ўртабулоқ, Денгизкўл, Хаузак конларидан олинадиган газнинг таркиби юқори олтингугуртли, Зеварда, Қултоғ, Помуқ, Алан, Кўкдумалоқ конлари гази таркиби кам олтингугуртли ҳисобланганди. - Хулоса ва таклифлар. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда нефть ва газ маҳсулотларидан фойдаланиш узоқ йиллик тарихий жараён бўлиб, уларни саноат усулида ўзлаштириш асосан, XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида амалга оширилганлигини кўриш мумкин. Мамлакатдаги нефть ва газ саноати ривожида Бухоро-Хива, Фарғона, Жанубий-Ғарбий Ҳисор, Усюрт ва Сурхондарё минтақалари алоҳида ўринга эга. Ушбу минтақалардан Бухоро-Хива ва Жанубий-Ғарбий Ҳисор Шўртан, Муборак, Кўкдумалоқ) минтақаларининг ўрни беқиёсдир. Мустақиллик даври мамлакат нефт ва газ саноатида ривожида Жанубий-Ғарбий Ҳисор минтақаси алоҳида аҳамият касб этиб, мустақиллик даврида республика иқтисодий тараққиётига катта ҳисса қўшган. 1991 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда йилдан йилга нефть ва газ саноати маҳсулотларини ўзлаштириш жараёни замонавий технологиялар асосида амалга ошириб келинган. Мустақилликнинг дастлабки даврида нефт ва газ саноатини ривожлантиришнинг ҳуқуқий-назарий асосларини шакллантириш, мазкур соҳани модернизация қилишда аввало жамият иқтисодий ҳаётини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш энг устувор вазифа сифатида белгилаб олинганлиги умумтарихий характер касб этади. Мазкур мақсадни рўёбга амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда ҳукумати томонидан зарур ҳуқуқий-меъёрий асослар ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши муҳим ўрин тутган. Шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда хорижий компаниялар тажрибасидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилди. Шу сабабли тармоқни ҳар томонлама ривожлантириш борасида соҳада катта тажрибага эга бўлган турли хорижий фирма ва компаниялар ўзаро манфаатли асосларда ҳамкорлик қилишга жалб этилди. Юқоридаги жараёнларнинг изчиллик билан, аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда амалга оширилиши мамлакатнинг нефт мустақиллигига эришишини таъминлаб берди. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling