O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- - Таҳлил ва натижалар
-Тадқиқот методологияси. Мақолада тарихийлик,
тизимлилик, холислик тамойиллари ҳамда муаммога цивилизацион ёндашув, қиёсий ва муаммовий – хронологик таҳлил усулларидан фойдаланилган. - Таҳлил ва натижалар. Ўзбекистон ҳудудида саноат усулида нефт қазиб чиқариш узоқ йиллик тарихга эга. Бу борадаги амалий ҳаракатлар дастлаб 1904 йилда амалга оширилган бўлиб, шу йил Чимён конидан нефт хом ашёсининг қазиб олиниши жараёни бошланган эди[16]. 1908 йилда Чимён атрофида ҳам саноат аҳамиятига эга бўлган нефт олина бошлади. Фарғонада нефт конларининг топилиб туриши чет эл капиталистларини қизиқтириб қўйди. Кейинчалик Чимён нефт кони “Нобель” фирмасига берилди. Шу даврда Мойлисойда ҳам инглиз фирмаси фаолият олиб борган эди[17]. Шу ўринда нефт ва газ конларини қидириш босқичлари ҳақида маълумот бериб ўтишни мақсадга мувофиқ деб топдик. Хом ашё жойлашган ҳудуд (майдон)ларни геологик излаш ва қидириш ишлари ушбу жараённинг бошланғич қисми ҳисобланади. Бу ишларни амалга оширишда нефт ва газнинг ер қаърида қайси ҳолатда, қандай чуқурлик ва қандай қатлам орасида ётганлиги аниқланади. Маълумки, икки параллел текислик билан чегараланган ва таркиби кўпинча бир хил чўкиндилардан иборат ер ости ётқизиқлари “қатлам” деб аталади. Қатламлар оҳактош, қумтош, тупроқ ва бошқа тоғ жинсларидан ташкил топиб, нефт ва газ худди шу қатламларда йиғилади. Нефт ва газ ғовак қатламга тўплангандан сўнг бир жойдан иккинчисига ўтиб, ўз ҳаракатини давом эттираверади[5]. Нефт ва газ конлари бир ва кўп қатламли бўлиши мумкин. Кўп қатламли ҳудудларда учтадан, тўрттадан, ўн ва ўн иккитагача нефт ва газ уюми (қатлами) бўлиб, улар устма-уст жойлашади ҳамда бир-биридан нефт ва газни ўтказмайдиган лой қатламлар билан ажралиб туради. Кўп қатламли нефт ва газ конлари Ўзбекистон ҳудудида Бухоро-Хива ҳамда Фарғона минтақаларида учрайди. Шунингдек, нефт ва газ қатламлари ҳар ҳил чуқурликда бўлади. Баъзи қатламлар ер юзидан 200-300 метр чуқурликда жойлашган бўлса, айримлари 4000 ва 5000 метр, баъзи ҳолларда ундан ҳам чуқурроқда учраши мумкин. Масалан, Андижондаги Жанубий Оламушук конида нефт 200 метр чуқурликда учраган бўлса[5,9], Наманганнинг Мингбулоқ конида бу масофа 6330 метр[18,66] ни ташкил этган. Мамлакат миқёсида нефт-газ қатламлари жойлашган чуқурлик ўртача 3000 метрни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, қудуқлардан қазиб олинаётган нефтнинг қандай чуқурликда ётганлиги, жойлашган қатлами ва бошқа омиллар нефтнинг физик- химиявий таркибига таъсир кўрсатади[19,107]. Бухоро-Хива газ ва нефт вилоятига Газли, Жарқоқ, Саритош, Қоровулбозор, Шўрчи, Оқжар, Шўртепа, Қарақтой ва бошқа газ нефть конлари киради. Газли конида қидирув ишлари 1960 йилда асосан тугатилган. Газли-Когон газ қувури қуриб тамомланган 1961 йилнинг декабр ойидан бошлаб Газли республика корхоналарига газ бера бошлади[20]. 1991-2010 йилларда углеводородли хом ашёга бўлган талабнинг йил сайин ортиб бориши муносабати билан мамлакат ҳудудида жойлашган нефт ва газ конларининг қайтадан ишга туширила борганлигини кузатиш мумкин. Натижада, 2010 йилга келиб мамлакат ҳудудидаги бешта нефт-газ минтақасида жами 230 нефт ва газ конлари аниқланган ва қарийб 100 га яқинининг фаолияти йўлга қўйилган[21]. 2010 йилда республика миқёсида нефт ва газ саноати хом ашёларининг қазиб олиниши борасида Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақаси катта аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, қазиб олинаётган нефтнинг 89,7 фоизи, газнинг 96,2 (табиий газнинг 40 фоизи, суюлтирилган газнинг 75 фоизи “Шўртаннефтгаз” унитар шўъба корхонаси томонидан етказиб берилган), конденсатнинг 99,8, олтингугуртнинг эса 100 фоизи Қашқадарё вилояти ҳудудига тўғри келди[22,4]. 2005 йил якунларига кўра, мамлакатда қазиб чиқарилган табиий газнинг 97, нефт ва газ конденсатининг 96 фоизи ушбу минтақани ўз ичига олган Қашқадарё вилояти ҳудудига тўғри келган[23]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling