O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Keywords: oil, gas, fuel, mining methods, field of use, historical data, written records. ИЗ ИСТОРИИ НЕФТЕГАЗОВОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ УЗБЕКИСТАНА
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- Калит сўзлар
Keywords: oil, gas, fuel, mining methods, field of use, historical data, written records.
ИЗ ИСТОРИИ НЕФТЕГАЗОВОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ УЗБЕКИСТАНА Aннотация По историческим данным использование нефти и нефтепродуктов человечеством началось 6000-7000 лет назад. Археологические раскопки неоднократно доказывали, что на берегах реки Фрот добывали нефть и делали из нее асфальт. Помимо Месопотамии масло использовали для бальзамирования трупов и в Древнем Египте. Слово «нефть» происходит от персидского слова «нафта», что означает «движущийся», а по-арабски — «черный». Происхождение слова непосредственно персидское, и значение слова «нефть» как движущегося имеет логическую основу. Ключевые слова: нефть, газ, топливо, способы добычи, область применения, исторические данные, письменные источники. ЎЗБЕКИСТОНДА НЕФТ ВА ГАЗ САНОАТИ ТАРИХИДАН Aннотация Тарихий маълумотларга кўра инсоният томонидан нефт ва нефт маҳсулотларидан фойдаланиш бундан 6000-7000 йил олдин бошланган. Фрот дарёси қирғоқларида нефт қазиб олинганлиги ва ундан асфальт тайёрланганлигини археологик қазишмалар бир неча маротаба исботлаган. Месопотамиядан ташқари қадимги Мисрда ҳам мурдаларни мумиёлаш учун нефт ишлатилган. Нефт сўзи форсча “нафта” сўзидан олинган бўлиб, “силжиб турувчи”, арабчада эса “қорамой” деган маънони билдиради. Сўзнинг келиб чиқиши бевосита форсча бўлиб, “нефт” сўзининг силжиб турувчи деган маъноси мантиқан тўғри асосга эга. Калит сўзлар: нефт, газ, ёқилғи, қазиш усуллари, ишлатиш соҳаси, тарихий маълумотлар, ёзма битиклар Кириш. Милоддан аввалги IV асрда Искандар Зулқарнайн ўзининг Ўрта Осиёга юриши давомида Фарғона водийсидаги Мойлисойда ер бетига чиқиб турган нефтни кўрганлиги ва уни ўз ихтиёрлари учун ишлатганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд. Милоддан аввалги II асрда хитой ҳунармандлари Чимёнда қудуқлар қазиб нефть чиқарганлар. Бу қудуқлар XIX аср охирларигача сақланиб келган. Милоддан аввалги VI-V асрларда Ўрта Осиё ҳамда Эронда нефт чироқ мойи сифатида ишлатилган. Юнонистонлик табиб Гиппократ ўз асарларида нефт ва битумдан дори тайёрлашнинг рецептини баён этган. Римлик шифокор Кассий Феликс эса нефтни кимёвий ҳайдаш ишини бошлаб берган. Буюк қомусий олим Абу Али ибн Сино ўз асарларида нефтдан фойдаланишга алоҳида эътибор берган. Абу Райҳон Беруний ўзининг “Минералогия” асарида Фарғонадаги асфальт, озокерит, тоғ муми ва нефт конлари ҳақида қимматли фикрлар ёзиб қолдирган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий “Табиат сирлари” асарида нефтдан қандай мақсадларида фойдаланиш йўлларини кўрсатиб ўтган. Ар-Розийнинг қўлёзмаларида олим томонидан “нафтала” деган чироқ ҳам ясалганлиги, бу чироқ нефт билан ёниши ҳақида маълумотлар мавжуд[1]. XII асрда яшаб ижод қилган хоразмлик географ олим Муҳаммад ибн Нажиб Бекран асарларида Ўрта Осиё ҳудудида илк маротаба оддий усулда нефт маҳсулотларини қазиб олиш тарихи тўғрисидаги маълумотлар келтириб ўтилган[2]. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling