O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
Download 1.2 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Tarix
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 1/9 2022 - 43 - 1986 йил ноябрь ойида Вобкент ип-калава йигирув фабрикаси иш фаолиятини бошлади. Анча қийинчиликлар ортда қолди. Сабаби, ип-калавани Ғиждувондан ёки Бухородан олиб келиб Вобкент тўқимачилик фабрикасида тўқилар эди. Бухоро тўқимачилик фабрикасининг филиали сифатида Ғиждувон ип-йигирув фабрикаси қурилиши 1981 йилда бошланганди. Айнан Ғиждувон танланганлигига сабаб, минтақанинг айнан шу қисмидан асосий транспорт инфратузилмалари ўтган ва аҳоли зич бўлиб яшарди. Вилоятнинг асосий транспорт ва иқтисодий минтақаси, йўлаги ёки тарихий-географик ўқи бўлганлиги туфайли бундай ҳудудда фабрика қурилишига эҳтиёж туғилганди[14]. Ғиждувонда филлиалнинг ташкил этилиши аҳоли учун ҳам қулайликларни яратди. Янги иш ўринларининг яратилиши билан бир қаторда орадаги масофани ҳам яқинлаштирди. Ғиждувон туман марказидан Бухоро тўқимачилик корхонасининг Ғиждувон ип-йигирув фабрикаси филиалини қуриш учун Ғиждувон тумани ижроя қумитаси раиси М.Мақсудов билан ҳамкорликда “Гулистон” колхози ерларидан ер майдони ажратилди [15]. 1982 йилда Бухоро тўқимачилик комбинатининг Ғиждувондаги йигирув фабрикасига 33936 дона йигирув дастгоҳлари келтирилди. Механика ва асбоб-ускуна заводи, умумий овқатланиш бошқармаси қурилди. Қурилиш ишлари билан бир қаторда йигирув фабрикаси учун малакали кадр тайёрлаш ишлари ҳам олиб борилди. Ғиждувон шаҳар марказида 100-сонли касбий таълим мактаби бўлиб йигирув гуруҳи талабалари Бухоро тўқимачилик комбинатида амалиётни ўтаб, маҳоратини оширишарди. Шу тариқа Ғиждувонда ўз фабрикаси учун ишчи ходим ва керакли кадрларни тайёрлашни тезлаштириб юборди. 1981 йил бошланган қурилиш ишлари жуда шиддат билан олиб борилди ва бир ярим йилда яъни, 1983 йил қишда Ғиждувон йигирув фабрикаси ишга туширилди [16]. Ғиждувон йигирув фабрикасида 1980-1982 йилларда 900 дан ортиқ ишчи ходимлар ишларди. Ғиждувоннинг ўзида тўқув фабрикаси қурилиши ҳақида бир-неча бор йиғилишларда таклифлар киритилган эди Ва ниҳоят, халқ талаби эътиборга олинди. 1984-1985 йилларда Ғиждувон “Тўқув фабрикаси” қурилиши “Ғиждувон йигирув фабрикаси” ёнидан бошланди. Сабаби ип калава вилоятга олиб кетилар эди ва бунга билан бироз вақт ҳам маблағ сарфланарди. Бундан ташқари Ғиждувон аҳли меҳнаткаш халқ, илмга ва ҳунарга интилувчан бўлганлиги, аҳоли гавжумлиги мутахассислар етишиб келаётганлигини ҳам ҳисобга олиниб, “Тўқимачилик фабрикаси” қурилиши бошлаб юборилди. 1985-1986 йилларда “Ғиждувон ип-йигирув” ва “Ғиждувон тўқимачилик” иккала фабриканинг ҳам иш фаолияти қизғин кечди. У ерда 1,5 мингдан ортиқ ишчилар меҳнат қилган, бундан ташқари масофани ҳисобга олиб [17], 100- сонли касбий таълим мактабининг 60-70 та талабаларни 2- 3 та автобусда Ғиждувондан Вобкент тўқимачилик фабрикасига олиб борилиб, тайёрлов цехи, йигирув цехи, ип калавалаш цехларда, тўқимачилик станокларида амалиёт ўтарди, тажриба орттирарди ҳамда тўқув дастгоҳларини ишлатишни ўрганарди. Ғиждувон йигирув-тўқув фабрикасида иш уч сменада олиб борилган. Кечқурунги навбатда ишлайдиганларга қўшимча ҳақ тўланган. Иш стажи, маълумотига ва иш жараёни ва смена(навбати)га қараб ҳақ тўланган. Талаб ва эҳтиёжга қараб, Қоракўл йигирув фабрикаси қурилиши айнан 1985 йилларда режага киритилиб, 1986 йилда тезлик билан қуриб битказилди. 1987 йилда ишга туширилди. Айнан, Қоракўл ипакдек майин пахта толасини тарашлашга мослаштирилган фабрика эди. Ингчка ва узун толали ипни қайта тараш иши мураккаб бўлиб, ишчи сони кўп талаб этиларди. 1987-1989 йилларда Қоракўл йигирув фабрикаси ишчиларини тажрибасини орттириш ва малакали кадрлар тайёрлаш учун Тошкент тўқимачилик фабрикаси ва олий даргоҳлар билан ҳам ҳамкорлик ўрнатдилар. 1987 йилларда 500 киши 1990 йилларда 600 киши иш билан таъминланган. Узоқдан қатнайдиганларга автобуслар ташкил этилган эди. Тўртта автобус фабрика ишчиларига хизмат қиларди. Ипни Бухоро шаҳрига етказиб беришда ортиқча харажатларни камайтириш мақсадида ва аҳолини иш билан таъминлаш, бу туманда етиштирилган пахта навининг сифати жаҳон бозорида харидоргирлигини ҳисобга олиб, Олот туманида тўқув фабрикаси ишга туширилиши тезлаштирилди. Олот тўқув фабрикасининг ҳам ўзига яраша тарихи бор. Қўшни Туркманитонга бориладиган катта магистрал йўлнинг ўнг томонидаги бу жой бўм-бўш, фақат экинзор майдонлари эди. Ҳаёт тақазоси билан қарабсизки, қисқа вақт ичида катта тўқув фабрикаси замонавий бино қад кўтарди [18]. Олот тўқув фабрикаси 1984 йилда лойиҳалаштирилган ва 1985-1987 йилларда курилиш ишлари олиб борилди. Олот туман марказида Халфа қишлоғида қурилиш лойиҳаси асосида қурилди. Курилиш ишлари 1987 йилда тугатилиб, август ойида тўлиқ ишга туширилиб, фойдаланишга топширилди. Мураккаб технология, замонавий асбоб ускуналар келтирилди. Кўплаб олотлик йигит-қизларга енгил саноатга доир касб ҳунарлар ўргатилди. Фабрика маъмурияти ва ишлаб чиқариш бинолари билан ёнма-ён одамлар истиқомат қиладиган тўрт қаватли турар жой биноси қурилиши тезлаштирилди. Бухоро технология олий даргоҳининг талабалари яъни, битирувчи курслари амалиётни Олот тўқув фабрикасида ўташ учун юборилар эди. Озарбойжондан, Самарқандан талабалар ҳам амалиётга келишарди. Уларга амалиёт жараёнида мукофот пуллари берилган. Асосан фабрикада ўзбек, туркман, рус, озарбойжонлар ишларди. 1988 йил 7-декабрда Арманистоннинг шимолий ҳудудларида кучли зилзила содир бўлди. 11-декабрда Бухоро тўқимачилик комбинати ва филиалларидаги фабрикалар жамғармаларидаги маблағларидан ёрдам сифатида зилзила бўлган ҳудудга дори-дармонлар, кийим-кечаклар, сочиқлар юбордилар. Олот тўқув фабрикаси ишчилари ҳам бир кунлик ишлаган маблағларини зилзиладан талофат кўрганлар учун ташкил этилган жамғарма ҳисобига ўтказдилар. Худди шундай воқеа 1989 йил 23 январда Тожикистонда кучли зилзила бўлди. Қардош халқларга ёрдам бериш анъанасида Олот тўқув фабрикаси ишчи мастерлари, механиклар ҳам бир кунлик ойликларини жамғармага ўтказдилар ва беминнат ёрдамини аямадилар. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling