O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


HISTORY OF THE YARN-GAS PLANT IN BUKHARA


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

HISTORY OF THE YARN-GAS PLANT IN BUKHARA 
Annotation 
In this article, the literature, archival data, and personal conversations about the history of the large spinning mill of the textile 
industry established in the Bukhara region and the history of textile and spinning factories operating in the districts are 
scientifically analyzed, and about the history of the spinning mill in Bukhara stopped. 
Key words: Bukhara, textile, spinning, cooperation, factory, project, cotton, commitment, specialist, production. 
Кириш. Бухоро вилояти ерлари унумдор, 
ҳосилдор 
ерлар 
бўлиб, 
шу 
сабабли 
иттифоқ 
манфаатларига хизмат қилувчи пахта далалари жуда катта 
ҳудудларни эгалларди. Айниқса, 1956 йилдан янги 
ерларни ўзлаштириш ва пахта пайдонларини кенгайтириш 
ҳақидаги ҳукумат қарорларидан сўнг Бухоронинг кўп 
ерларига 
ишлов 
берилиб 
пахта 
майдонларига 
айлантирилди. Табиатнинг назари тушган иссиқ ҳудуд 
бўлган Бухорода пахтанинг олий нави экилдики, толаси 
ўзилмайдиган мустаҳкам ва айнан тўқимачиликда сифати 
юқори ип калава бўладиган тола эди. Бухородаги бир 
нечта оддий ва кичик ишлаб чиқариш тўқимачилик 
фаолияти аҳолини эҳтиёжини қондира олмасди. 
Мавзуга 
оид 
адабиётларнинг 
таҳлили. 
Республикада енгил саноат тўғрисида бир қанча 
янгиликлар яратилди. Замон талаби билан республикада 
енгил саноатнинг ҳудудий ташкил этилишига эътибор 
қаратилди. 1970 йил 20 апрелдаги 156-сонли Ўзбекистон 
ССР Енгил Саноат Вазирлигининг буйруғи асосида 
Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган ип-газлама 
комбинатини ташкил этишга рухсат берилди[1]. Ва айнан 
Бухоронинг кун чиқар томонидан танланган ернинг 
тупроқ таркиби ўрганилди. 60 гектардан ортиқ майдонни 
мўлжаллаган ҳолда, 1970 йил 20 апрелдан режа-молия 
ишлари бошланди[2].
Қурилиш ишлари бошланиб кетгандан сўнг 
қўшимча майдонлар зарурлиги сезилди ва майдони 76 
гектар ерда қурилиш ишлари олиб борилиши қўшимча 
қилиб лойиҳага киритилди. Бундай катта тўқимачилик 
саноати корхонасини ишга тушириш учун 13-15 минга 
яқин ишчи ва хизматчилар икки-уч навбатда иш олиб 
боришлари белгиланганди. Иш тез ва сифатли бўлиши 
учун Тошкент, Чирчиқ, Навоийдан, собиқ иттифоқ 
ҳудудидан 
ва 
Чильябинскийдан 
қурувчилар 
ва 
мутахассислар қурилиш ишларига жалб қилинди[3].
Кўмирчи ва монтажчилар, бинокорлар 1-йигирув 
туқув фабрикасини ва ип-калавани бўяш фабрикаларини 
фойдаланишга топшириш учун кунни тунга улаб меҳнат 
қилдилар. 
Корхонага 
16 
минг 
тонна 
металл 
конструкциялари 
сарфланди. 
Бухоро 
ип-газлама 
комбинати 
монтажчиларига 
вақтинча 
келиб 
ишлайдиганларга соатбай 1 ҳисса ишлаганларга 46 сўм, 4 
тийин ва 40 фоиз мукофот пули (премия) берилган[4].
1971 йил 29 ноябрдаги Бухоро ип-газлама 
комбинатининг 55-сонли бўйруғи асосида комбинатнинг 
маъсуллари 
маъсулиятларини 
белгилаб 
олдилар. 
Н.И.Михальков молиялаштириш ва режалаштириш 
бўйича, И.Я.Зуев қурилиш лойиҳа ҳужжатлари билан 
таъминловчи бош муҳандис, Х.Д.Фозилова кадрларни 
ишга танлайди ва мутахассис кадрлар қилиб тайёрлаш 
учун маъсул қилиб тайинландилар[5]. Корхонанинг 
ходимлар масаласи бўйича ўринбосари Х.Д.Фозилова 
зиммасига жуда катта маъсулият юкланганди. Кун 
давомида Фарғона, Наманган ва бошқа вилоятлардан 100 
дан ортиқ кишилар Бухоро тўқимачилик комбинати 
қурилишида ишлаш учун келди.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling