O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
СТРУКТУРНО-ГРАММАТИЧЕСКОЕ МОДЕЛИРОВАНИЕ ФРАЗЕМ
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-16-2022(3-bolim)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили
СТРУКТУРНО-ГРАММАТИЧЕСКОЕ МОДЕЛИРОВАНИЕ ФРАЗЕМ
Аннотация В данной статье рассматривается структурно-грамматическое моделирование словосочетаний. Моделирование выступает как универсальное явление, характерное для всех уровневых единиц языка. В частности, все фонологические единицы от нижнего уровня языка к единицам верхнего уровня образуют инвариантно-вариантное противоречие, основанное на дихотомии язык-речь как объект лингвистического исследования. Любая модель, в том числе и фразеологическая модель, создается исходя из того, что моделируемый объект представляет собой конструкт, состоящий из взаимосвязи важнейших признаков. Ключевые слова: Словосочетание, моделирование, языкознание, семантико-синтагматические признаки, уровневые единицы, устойчивые соединения. Кириш. Дунѐ тилшунослигида тилни белгилар системаси сифатида эътироф этиш, ҳар қандай тил бирлигини, жумладан, фразеологизмларни элемент- ларнинг ўзаро муносабатидан ташкил топган система сифатида белгилаш, шаклий ва мазмуний хусусиятларини асослаш, уларни синтагматик ва парадигматик муносабат- лари асосида моделлаштириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ҳар бир халқнинг, миллатнинг урф-одатлари, маънавияти унинг тилида намоѐн бўлади. Миллат кўзгуси сифатида халқ маданиятини ўзида намоѐн этувчи, унинг руҳиятини яққол кўрсатишга хизмат қилувчи муҳим воситалардан бири бўлган фразеологик бирликларни яхлит шаклий ва мазмуний структурага эга бўлган, муайян элементларнинг барқарор муносабатидан ташкил топган қурилма эканлигини илмий асослаш, тил бирликларига мураккаб қурилма сифатида ѐндашиш ва уларнинг конструктив моделларини яратиш, фразе- ологизмларни семантик-структур ва шаклий-синтагматик асосда тадқиқ этиш, шу орқали уларни моделлаштириш тилшуносликнинг долзарб вазифаларидан саналади. Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили. Дунѐ тилшу- нослигида тил бирликларини, хусусан, фразеологизм- ларни шаклий моделлаштириш масалалари ХХ асрнинг бошларида тилшунослар эътиборини торта бошлаган. Мустақиллик йилларида тилнинг узоқ йиллик тарихини мукаммал ўрганиш, унинг табиатини очиб бериш, тилимизни илмий асосда пухта ўрганишга қаратилган лингвистик тадқиқотлар муҳим муаммо сифатида кун тартибига қўйилмоқда. Бу эса фразеологизмларни шаклий ва мазмуний асосда моделлаштириш муаммосини монографик тадқиқот объекти сифатида лексик ва грамматик бирликлар билан бир қаторда таҳлил этиш, унинг ифода имкониятларини халқ миллий дунѐқараши билан боғлиқ ҳолда аниқлаш заруратини келтириб чиқаради. Шу билан бирга, фразеологизмларнинг семантик-структур ҳамда когнитив-прагматик хусусиятларини атрофлича ўрганиш, уларнинг маъно тузилиши, семантик ва синтагматик хусусиятлари борасида янги илмий хулосалар чиқариш имконини беради. Жаҳон тилшунослигида ўтган асрнинг 60- йилларидан бошлаб қатор назариѐтчи олимларнинг лингвистик бирликларни моделлаштириш муаммосига алоқадор асарлари майдонга келиши натижасида тил бирликларининг конструктив қурилма эканлиги ѐритиб берилди ва ана шу конструктлик белгиси асосида уларни моделлаштириш имконияти вужудга келди. Натижада И.И.Ревзиннинг тил структурасини моделлашувчи система сифатида эътироф этишга бағишланган илк монографик асари майдонга келди[2]. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling