O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

Тадқиқот методологияси. Эркин ва турғун 
бирикмаларнинг дифференциал хусусияти «тайѐрлик» ѐки 
«барқарорлик» белгисидир. Бу белгига кўра оппозицияга 
киришувчи сўз бирикмасининг турғун бирикма аъзоси 
кучли, маркерланган, эркин аъзоси эса кучсиз, маркер-
ланмаган 
аъзо 
ҳисобланади. 
Турғун 
бирикмалар 
«тайѐрлик», «барқарорлик» белгиларига кўра умумий-
ликни ҳосил қилса ҳам, ўз ичида маълум дифференциал 
белгиларига кўра фарқланади ва шу асосда кичик 
гуруҳларга бўлинади. Турғун бирикмалар шу кунга қадар 
турли муаллифлар томонидан турлича номланиб 
келмоқда[11]. 
Таҳлил ва натижалар. Маълумки, тилнинг турли 
сатҳ 
бирликлари 
тил-нутқ 
дихотомияси 
асосида 
инвариант-вариант зидланишини ҳосил қилади. Тилнинг 
ҳар қайси сатҳида инвариантлар моделлар орқали 
белгиланади. Инвариант-вариант оппозицияси тилнинг 
барча сатҳларига дахлдор экан, лингвистик модель ва 
моделлаштириш ҳам барча сатҳларга хос универсал 
ҳодисадир. 
Муайян сатҳ бирликларини моделлаштиришда бир 
умумий тамойил, яъни сезги аъзоларимиз орқали реал 
моддий 
бирликларнинг 
релевант 
ва 
иррелевант 
белгиларини ажратиш ҳамда иррелевант белгиларни 
четлаштириш тамойилига амал қилинади. Ўрганилаѐтган 
объектнинг шу объект учун иккинчи даражали, номуҳим 
белгиларидан четлаштириш орқали муҳим белгиларини 
ажратиш ва ана шу муҳим белгилар асосида объект 
моҳиятини аниқлаш моделлаштиришнинг бош тамойили 
ҳисобланади. Бунда объектнинг номуҳим белгилари 
шундай 
четлаштириладики, 
бундай 
четлаштириш 
объектнинг умумий моҳиятига таъсир этмайди.
Ўзбек тилшунослигида ўтган асрнинг 70-80-
йилларидан бошлаб лингвистик модель ва моделлаш-
тириш усулларидан кенг фойдаланила бошланди. 
Фразеологизмларни моделлаштириш масаласига эса ўзбек 
тилшунослиги тарихида илк бора Ш.Раҳматуллаев 
томонидан эътибор қаратилди. Олим модель атамаси 
ўрнига формулаи атамасини қўллайди[8]. Муаллиф 
фраземанинг ифода жиҳатини моделлаштиришда асосан 
унинг таркибидаги барқарор бирликларга таянади ва 
уларнинг нутқий жараѐнда воқеланишига эътиборини 
қаратади. У тил бирлиги ва унинг нутқий воқеланишини 
фарқлар экан, уни кўзини оч бирикмаси мисолида 
тушунтириб беришга ҳаракат қилади. Олимнинг фикрича, 
тузилиш жиҳатидан бирикмага тенг ушбу фраземанинг 
иккинчи аъзоси оч лексемаси билан ифодаланган. Бу 
фраземага бўлишли-бўлишсизлик, майл, замон, шахс-сон 
кўрсаткичи бир бутун ҳолда нутқда қўшилади. 
Фраземадан ташқари, нутқда худди шундай бирикма ҳам 
тузиб ишлатилади. Нутқнинг ўзида тузиладиган бундай 
бирикма эркин бирикма дейилади ва бундай бирикмага 
зид ҳолда фразема турғун бирикма дейилади[9].
Фразеологизмларни 
моделлаштиришда 
барча 
аллофраземалар, яъни вариантларда такрорланадиган
уларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган барқарор компо-
нентлар асос сифатида хизмат қилади. Вариантларнинг 
айримларидагина қўлланадиган фразеологизм элемент-
лари 
нутқий 
элементлар 
сифатида 
фразеологизм 
моделидан четда қолади. 
Фразеологизация 
динамик 
жараѐн 
бўлиб, 
яхлитланиш даражаси градуал ўсиб боради. Фразеоло-
гизация динамик жараѐн экан, бу жараѐнда мазмуний 
марказ ва фразеологик марказ тушунчалари муҳим 
аҳамиятга эга. Бу тушунчалар фразеологизмларни модел-
лаштиришда ҳам таянч нуқталар бўлиб хизмат қилади. 
Фразеологизм таркибида фразеологик маъно ҳосил қилиш 
функциясини бажарадиган компонент шу фразеологизм-
нинг мазмуний маркази саналади. Мазмуний марказ 
ролини, асосан, мустақил сўзлар бажаради. Мазмуний 
марказ барча фразеологизмлар учун хос бўлиб, у эркин 
қўлланган 
сўз 
билан 
мувофиқ 
келиши 
орқали 
белгиланади. Фразеологизмларни мазмуний моделлаш-
тиришда ана шундай мазмуний марказга таяниш катта 
аҳамиятга эга.
Фразеологизмларни моделлаштиришда уларни 
парадигмалар асосида ўрганиш ҳам муҳим. Ўзбек тил-
шунослигида Ш.Раҳматуллаев, шунингдек, Ш.Алмама-
товалар ишларида фразеологизмларнинг узвий таҳлилига 
эътибор қаратилади, [10] бу изланишларда ўзбек тили 
фраземалари компонентларининг маълум жиҳатлари 
қамраб олинган.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling