O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-16-2022(3-bolim)
- Bu sahifa navigatsiya:
- - Хулоса ва таклифлар.
O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA 1/6 2022 - 282 - Мақолада «персоналлик» муштарак семали фразеологизмлар ва уларни моделлаштириш тўғрисида хам тўхталиб ўтамиз. «Персоналлик» муштарак семасига эга бўлган фразеологик бирликлар гуруҳи таркибида ижтимоий-иқтисодий ҳолат билдирувчи фраземалар микрогуруҳи алоҳида ажратилади. Буларга бошидан ошиб ѐтмоқ, тиши ўтмайдиган, бошига етса оѐғига етмайди, қўли юпқа, ўзига тўқ, бўйни йўғон, бошига кўтармоқ, бурнини ерга ишқамоқ, бўйнидан соқит қилмоқ, бўйнига олмоқ, бўйнига қўймоқ сингари фразеологизмлар киради. - Хулоса ва таклифлар. 1. Ҳар қандай илмий тадқиқот бевосита сезги аъзоларимиз орқали идрок қилинган объектни бошқа шунга ўхшаш объектга қиѐслаб, улар ўртасидаги умумий ва ўзига хос белгиларни аниқлаб, шу объект учун муҳим белгилар асосида уни абстрактлаштириш даражасига олиб чиққандагина, объектив ҳақиқатга эришади. Абстрактлаштириш эса объектни моделлаштиришга олиб келади. 2. Турғун бирикмалар ўзининг «тайѐрлик», «барқарорлик» белгиларига кўра эркин бирикмалардан фарқланади ва ўз ичида маълум фарқловчи белгиларига кўра ажратилади. «Турғунлик», «барқарорлик» белгилари турғун бирикмаларнинг бирлаштирувчи, интеграл белгиси саналади. Барқарор бирликлар системасида фразеологизмлар алоҳида ўрин тутади. Улар «барқарорлик», «тайѐрлик», «семантик транспозитивлик», «информатив тугаллик» белгилари орқали парема билан приватив оппозицияга киришиб, парема – гипероним, фразеологизм эса гипоним мақомига эга бўлади. 3. Фразеологизм билан лексема ўртасида изоморфлик мавжуд. Фразеологик бирликлар лексик бирликлар каби шакл ва мазмун муносабатидан ташкил топади ва ҳар икки томон ўз ички тузилишига эга бўлади. Уларнинг мазмуний тузилиши денотатив, коннотатив, прагматик семалар, шунингдек, туркумлик семасини ҳам ўз ичига олиши билан характерланади. Лексемадан фарқли ҳолда, фразеологик бирликнинг мазмуний тузилишида ички шакл фразеологик маънонинг фарқловчи ѐки умумий компоненти сифатида таркибий қисм эмас, умуман бошқа мустақил бўлган этимологик маънони ташкил қилади. 4. Моделлаштириш тилнинг барча сатҳ бирликларига хос универсал ҳодиса сифатида амал қилади. Хусусан, тилнинг қуйи сатҳига тегишли фонологик бирликлардан то юқори сатҳ бирликларига қадар барча сатҳ бирликлари лингвистик тадқиқот объекти сифатида тил-нутқ дихотомияси асосида инвариант-вариант зидланишини ҳосил қилади. Ҳар қандай модель, шу жумладан фразеологик модель ҳам моделлаштирилаѐтган объектнинг энг муҳим белгилари муносабатидан ташкил топган конструкт эканлигига таянган ҳолда ҳосил қилинади. 5. Бир-бири билан парадигматик муносабатда бўлган бирликлар ўзига хос ва умумий белгилар воситасида моделлаштирилади, интеграл белгилар объектни синтезлаш, система ҳосил қилиш учун хизмат қилса, дифференциал белгилар система аъзоларини бир- биридан фарқлаш вазифасини бажаради. Ҳар қайси сатҳ бирлиги ўзидан бир поғона юқори сатҳ бирлиги учун материал сифатида хизмат қилади. 6. Структурал нуқтаи назардан лексемалардан фарқли ҳолда, фразеологизмлар таҳлилида уларнинг таянч компонентларига ҳам эътибор қаратилади. Ўзбек тили- даги инсон аъзолари билан боғлиқ бўлган фразе- ологизмлар соматик фразеологизмлар парадигмасини ҳосил қилади. Бундай фразеологизмларни моделлаш- тиришда соматизмлар таянч нуқта бўлиб хизмат қилади. 7. Лексик-фразеологик контекст сўз билан фразеологизм орасидаги синтагматик муносабат асосида ҳосил бўлади. Фразеологик бирликлар компонентлари деактуализациялашганлиги туфайли улар мустақил қўлланиш хусусиятини йўқотиши натижасида контекст қисми саналмайди. 8. Фразеологизмларнинг синтагматик муносабатида фразеологик қуршов тушунчаси муҳим ўрин эгаллайди. Фразеологизм билан структур ва семантик боғлиқ бўлган сўз фразеологик қуршовни ҳосил қилади. Фразеологик қуршов ҳисобига фразеологик маъно билан лексик маъно ҳамкорлиги майдонга келади ва бу ҳамкорлик уларни моделлаштиришда муҳим роль ўйнайди. 9. Валентлик икки томонлама моҳиятга эга бўлган лингвистик бирликлар орасидаги синтагматик муносабат- ни, тил бирликларининг ўзаро бирикувини таъминлашга хизмат қилади. Фразеологик бирликлар нутқ жараѐнида валент хусусиятлари асосида бошқа бирликлар билан синтагматик муносабатга киришади. Фразеологизм- ларнинг валентлик имкониятлари ҳам моделлаштиришга асос бўлади. 10. Ҳаракат, ҳолат, белги мазмунини англатувчи фраземалар объект, субъект, темпорал, локал, сабаб, мақсад ва миқдор сингари валентликларга эга бўлиб, улар мажбурий (облигатор) ва факультатив турларга бўлинади. Фразеологик бирликларнинг облигатор валентлиги нутқ жараѐнида тўлдирилиши зарур бўлган, факультатив валентлик эса нутқ вазиятига кўра аниқланадиган валентликлар саналади. Фразеологизмларни синтагматик моделлаштириш уларнинг облигатор валентликларига асосланади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling