O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/6 2022 
- 304 - 
олимлар томонидан ѐш даврлари турлича табақалаш-
тирилади. Бунда филогенез ва онтогенез ҳодисаларининг 
хусусиятлари асос қилиб олинади. Филогенез бутун 
инсониятнинг тарихий ривожланиши бўлса, онтогенез 
шахс психологиясининг индивидуал ривожланиши, тирик 
мавжудотнинг пайдо бўлган давридан то охиригача 
бўлган давридаги ўзгаришлар мажмуидир. Психолог 
С.Холл филогенезни психологик ўсишнинг бош қонуни 
деб ҳисоблайди, унга кўра онтегенез филогенезнинг 
муҳим босқичларини такрорлайди. Олимнинг фикрича, 
гўдаклик ҳайвонларга хос ривожланиш босқичидан ўзга 
нарса эмас. Болалик эса асосий машғулоти овчилик ва 
балиқчилик бўлган қадимги кишиларнинг даврига мос 
келади. 8-12 ѐшлардаги ўсиш даври ѐввойиликнинг охири 
ва тараққиѐт бошланишидаги камолотга тенгдир. 
Ўспиринлик эса, жинсий етилишдан (12-13 ѐш) бошланиб 
етуклик давригача (22-25 ѐшгача) давом этади ва бу 
романтизмга баробардир. С.Холл талқинича, бу даврлар 
ички ва ташқи низолардан иборат бўлиб, одамда 
―индивидуаллик туйғуси‖ вужудга келади. Ўз навбатида
инсондаги ривожланиш босқичлари филогенезни айнан 
такрорламайди, деган қарашлар бундай табақаланишни 
рад этади.
Л.Виготскийнинг талқинича, ѐш даврлари 6 қисмга 
ажралади: чақалоқлик даври инқирози, гўдаклик – 2 
ойликдан 1 ѐшгача, илк болалик – 1 ѐшдан 3 ѐшгача, 
мактабгача давр – 3 ѐшдан 7 ѐшгача, мактаб ѐши даври – 8 
ѐшдан 12 ѐшгача, пубертат (жинсий етилиш) даври – 14 
ѐшдан 18 ѐшгача [7]. Бунда олим муайян ривожланишни 
вужудга келтирувчи руҳий янгиланишларга таянади, 
унинг фикрича, маълум ѐшдаги инқироз янги даврга йўл 
очади.
Психология фанидан фарқли равишда бадиий 
адабиѐт боланинг умумий психологик қонуниятларини 
эмас, унинг маълум давр ва вазият (ҳолат)даги руҳиятини 
ва етакчи фаолиятини индивидуаллашган умумлашма 
тарзида тасвирлайди. Турли даврларда яратилган бола 
образларини қиѐслаш натижасида улардаги бадиий 
психологизм руҳшунослик илмидаги фаол ѐш даврлари 
назарияларига асосланганлигини кузатишимиз мумкин. 
Жумладан, ХХ асрда яратилган бола образларида, асосан, 
социогенетик ва психогенетик назариялар устуворлик 
қилади. 
Социогенетик 
назария 
бўйича 
боланинг 
ижтимоийлашиш ҳолати унинг шахс сифатида камол 
топишига хизмат қилади. Бадиий адабиѐтда характер 
муҳит билан узвий боғлиқ ҳолда тасвирланади, яъни 
муҳит қандай бўлса, характер шундай бўлади, деган 
қараш устуворлик қилади. Ҳар бир инсонга муҳит 
таъсирини инкор этиб бўлмайди, бироқ ҳар бир одамнинг 
ҳеч қандай муҳит таъсирисиз бошқариладиган ўз табиати 
борлигини ҳам эътибордан соқит этмаймиз. Айнан бола 
образлари муҳит таъсирида эмас, кўпроқ ўз табиий 
характерлари билан яшайдилар. Бу ҳол кўпинча, муҳитга 
мос келмайди, натижада болалар унинг қурбонига 
айланганини кўришимиз мумкин.
Психогенетик назарияга асосланган образларда 
руҳий жараѐнларнинг ривожланиши биринчи планга олиб 
чиқилади. Бунда бола образининг иррационал хусусият-
лари психодинамик нуқтаи-назардан таҳлил қилинади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling