O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Uzmu-16-2022(3-bolim)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот методологияси
O„ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [1/6] ISSN 2181-7324 FILOLOGIYA https://science.nuu.uz/ Social sciences O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz FILOLOGIYA 1/6 2022 - 303 - кечинма ижодкор руҳини чулғаб, фикри-зикрини банд этган жараѐн сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бадиий кечинманинг ҳам ҳиссий, ҳам ақлий нисбатини қай даражада уйғун қамраб олинишига қараб бадиий образнинг баркамоллик даражаси белгиланади‖[3]. Шу билан бирга ижодкорнинг ўзи яратган характер моҳиятига киргани сари қаҳрамонларига нисбатан ҳиссий муносабатида ўзгаришлар юзага келиши исботланган. Кузатишимизча, асар сўнгида кўпроқ ҳиссий муносабат бирламчилик қилади. Хусусан, бола образи етакчи бўлган қиссаларда бу жиҳат яққол сезилади. Жумладан, ―Шум бола‖да бош қаҳрамоннинг Ғафур Ғулом измидан ―чиқиб кетиши‖, Чингиз Айтматовнинг ―Оқ кема‖ қиссаси сўнгида Боланинг ҳалок қилиниши, Нурали Қобулнинг Норбўтани (―Тубсиз осмон‖) нобуд қилиши воқелигида болага ачиниш, болалик даврига нисбатан ҳиссий қараш мавжуд. Яъни муаллиф образ руҳиятига киргани сари унда ҳиссий муносабат ўзгариб боради. Ёзувчининг бола образига рационал муносабати унинг атрофидаги кишилар ва воқеаларда, муаллифнинг воқеликка болаларча беғубор нигоҳида кўзга ташланади. Шу ўринда яна бир мулоҳаза туғилади, адабий қаҳрамоннинг асар сўнгида муаллифга бўйсунмай қўйиши, яъни характер мантиғи, бадиий ҳақиқатга мос ҳаракат қилиши бу – инсоннинг бора-бора Яратганга итоатсизлиги, илоҳлар истагига қарши боришига ўхшайди. Тадқиқот методологияси. Бадиий адабиѐтда инсон образини яратиш жараѐни конфликт, сюжет, композиция, ижодий метод, типиклаштириш, индивидуал- лаштириш, тарихийлик, бадиий тўқима ва услуб каби омиллар билан боғлиқ. Адабиѐтшуносликда инсон образини бир қатор турларга бўлиб таснифлаш тажрибаси мавжуд. Бунда қайси жиҳатнинг асос қилиб олиниши муҳим саналади. Таснифларга кўра бадиий образлар эстетик идеал билан муносабати, ижодий методи, яратилиш усули, умумлаштириш даражаси, мураккаблик даражаси, эстетик белгисига кўра фарқлаб ўрганилади. Умумлаштириш даражасига кўра бадиий образлар икки жиҳатдан таснифланади. Шулардан асосийси инсон образига татбиқан бўлиб, индивидуал образ, характер ва типга ажратилади. Индивидуал образ ўзига хос феъл- атвори, гап-сўзлари, бетакрор хусусиятлари билан фарқланса, характерда муайян давр ва муҳит кишиларига хос индивидуал хусусиятларни ўзида мужассам этган образ тушунилади. Характер орқали жамиятнинг жорий ҳолати тадқиқ этилади. Характер яратиш ѐзувчидан катта маҳорат талаб этади ва бу бир қанча омилларга боғлиқ. Жон Голсуорсининг фикрича, ―бу дунѐда одамларга кўнгилхушлик бахш этишдан бошқа ҳам ѐзувчининг зиммасида бирон вазифаси бўлса, бу вазифа шундан иборатки, у характер яратиб, одамларни ўйлашга ва ҳис қилишга мажбур қилишдир‖[4]. Шунингдек, характер яратишда биринчи омил сифатида Жон Голсуорси ўткир юморни кўрсатиб, уни ―ҳаѐт нафаси‖ деб атайди. Ана шундай юмор туйғуси кучли ривожланган бола образлари бадиий адабиѐтда кўп учрайди. Ўзбек адабиѐтидаги Шум бола (―Шум бола‖), Ҳошимжон (―Сариқ девни миниб‖), Қўшоқвой (―Икки карра икки – беш‖) каби образларда биз ўткир кулгининг болаларга хос талқинларини кўришимиз мумкин. Шунингдек, жаҳон адабиѐтшунослигида сюжет унутилади, характер қолади, деган қараш ҳам мавжуд. Типик образ эса, муайян ижтимоий-тарихий муҳитга хос умумий хусусиятларни ўзида мужассам- лаштирган умумлашма образ сифатида ўрганилади. ХХ аср ўзбек қиссаларида бола образини жабрдийда, ташқи муҳитдан азият чекувчи сифатида тасвирлаш типик хусусият ҳисобланади. Бу давр қиссаларида беғубор дамларнинг эрта бой берилиши болалик мотивининг характерли жиҳати саналади. Таҳлил ва натижалар. Бадиий адабиѐтнинг доимий ва энг муҳим образларидан бири сифатида бола образи ва болалик тасвири алоҳида аҳамиятга эга. Бола образи ҳақида гапирилганда, унинг бадиий асардаги яхлитлиги ва марказий ўринни эгаллаши назарда тутилади. У умумлашма образ сифатида ўз ичига бола образларининг типологияси, бола дунѐси, болани ўраб турган муҳит ва бола образининг руҳиятини қамраб олади. Образларда болалар характерининг турли кўринишлари намоѐн бўлади. Боланинг дунѐси унинг шахсий майдони билан белгиланади. Боланинг муҳити унинг теграсидаги воқелик (оила, мулоқот ва бошқалар) сифатида талқин этилиб, ана шу муҳит таъсирида унинг табиий, ижтимоий ва индивидуал ривожланишидаги жиҳатлар намоѐн бўлади. Болалик энг қадимги даврлардан бошлаб ҳозирги кунга қадар бадиий адабиѐтда турли шаклларда архетип сифатида яшаб келади. Бунда бадиий образга илк асос, модель бўлишлик хусусияти муҳим саналади. Шунга кўра бола образи бадиий адабиѐтда мотив образ сифатида намоѐн бўлади. Жумладан, воқеабанд асарларда такрорланувчи образ кўринишида тасвирланади, яъни ѐш кўрсаткичи, бадиий мақсади ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда муайян турғунликка эга бўлади. Шу билан бирга бола образи мотив ва унинг турли комбинацияларида ўзига хос сюжет сифатида келиши, даврдан-даврга кўчишда ўзига хосликка эга бўлиши, муайян даврда ижодкор онгида пайдо бўлганда ўзгариб бориши ҳам кузатилади. Шунингдек, бола образига инсон образининг маълум бир даври сифатида, яъни шаклий-мазмуний категория (хронотоп шакли) сифатида ѐндашилади ҳамда у бадиий идрок этилган замон ва макон уйғунлигини ифодалайди. Ёш психологияси фан сифатида ХIХ аср бошларида шаклланган бўлишига қарамай, унинг қарор топиш ва ривожланиш йўли узоқ ўтмишга бориб тақалади. Шарқ мутафаккирларидан Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Синоларнинг таълим-тарбия, педагогика, табобатга оид рисолаларида бола шахсияти ва унинг руҳиятига оид қимматли фикрлар билдирилган. Инсон умрини тўрт фаслга қиѐслаб, унинг ѐш даврларини аниқ чегаралаш Алишер Навоийнинг ―Хазойин-ул- маоний‖ куллиѐтида амалга оширилган. Биринчи девон ―Ғаройиб-ус-сиғар‖да болалик ѐши 7-8-20 ѐш, иккинчи девон ―Наводир-уш-шабоб‖да йигитлик ѐши 20-35 ѐш қилиб белгиланади. Шарқда бола ривожланишига асосан ахлоқий-тарбиявий жиҳатдан ѐндашилгани эътиборга молик. Рус педагогик психологиясининг шаклланиши эса, ХIХ асрнинг 2-ярмига бориб тақалади. Бу даврда маданият, гуманизм шахс ва боланинг ички дунѐсига қизиқиш ғоясига асосланган эди. Бунинг исботини Лев Толстойнинг ―Болалик‖, ―Ўсмирлик‖, ―Ўспиринлик‖[5] асарларида кўришимиз мумкин. ХХ асрга келиб бу соҳада жиддий тадқиқотлар амалга оширилди. Бу даврда бола шахсига эътибор кучайди. Рус руҳшуноси Л.С.Виготский (1896-1934) ѐш даврлари психологиясининг асосий тушунча ва ғояларини яратди. Европада З.Фрейд психоанализ назариясини ишлаб чиқди. Унинг издошлари А.Фрейд ва М.Кляйн [6] эса, болалик психоанализи асосларини яратдилар. Психологияда ѐш тушунчаси индивиднинг маълум аниқ вақтда белгиланган психик тараққиѐтининг босқичи ҳисобланиб, ушбу босқичда унинг шахс сифатидаги физиологик ва психологик ўзгаришлари кузатилади. Болаликни даврларга ажратишда асос қилиб, шартли мезон сифатида ривожланишнинг бирор-бир белгиси олинади. Ёш даврларини табақалаш бўйича бир қатор мустақил назариялар мавжуд. Уларга биогенетик, социогенетик, психогенетик, когнитивистик, психоана- литик каби назарияларни киритиш мумкин. Психолог |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling