O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


БОЛА ОБРАЗИ НАЗАРИЙ МУАММО СИФАТИДА


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/101
Sana24.01.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1116960
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   101
Bog'liq
Uzmu-16-2022(3-bolim)

БОЛА ОБРАЗИ НАЗАРИЙ МУАММО СИФАТИДА 
Аннотация 
Ушбу мақолада бадиий адабиѐтда образ ва унинг табиати назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Образнинг 
индивидуаллаштирилган умумлашма сифатида намоѐн бўлиши, унда нарса-ҳодисанинг умумий жиҳатлари билан бирга 
ўзига хос хусусиятларни мужассамлаштириши тадқиқ этилган. Муаллиф характеристикаси, портрет, бадиий 
психологизм, персонаж нутқи каби тасвир унсурлари бадиий образнинг жонлилигини таъминловчи воситалар сифатида 
ўрганилган. Бола образи ва болалик тасвири бадиий адабиѐтнинг доимий ва энг муҳим образларидан бири сифатида 
талқин қилиниб, у бадиий образ сифатида руҳий поклик, эзгулик, самимийлик рамзи бўлиб ассоциацияланиши ҳамда 
бадиий асарнинг умумий концепцияси учун асос ҳисобланиши хулосаланган.
Калит сўзлар: Бадиий образ, бола образи, тимсол, типик образ, прототип, образ турлари, психогенетик назария, 
социогенетик назария, ѐш психологияси. 
 
Кириш. Образ ҳақидаги дастлабки фикрлар 
Арастунинг ―Поэтика‖ [1] асарида учрайди. Унда ―образ‖ 
ўрнида ―мимесис‖ ибораси ишлатилган. ―Мимесис‖ 
табиатга тақлид, деган маънони англатади. Антик дунѐ 
адабиѐтида айрим шахслардаги умумий томонлар ҳақида 
онгли тасаввур шакллангани кўзга ташланади. Бу 
тасаввурни назарий жиҳатдан асослаган юнон файласуфи 
Арасту юқорида зикр этилган асарида тарихга нисбатан 
поэзия умумийроқ томонларга боғлиқлигини, поэзия 
умумийроқ ҳодисалар ҳақида, тарих эса, айрим воқеалар 
тўғрисида баѐн қилишини ѐзади.
Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили. Бадиий 
образ масаласида ўзбек назариѐтчи олимлари қарашлари 
ўртасида умумийлик кўзга ташланади. Улар орасида 
Б.Саримсоқов ва Д.Қуроновларнинг масалага ѐндашув 
усулларида ўзига хосликни кўришимиз мумкин. Жумла-
дан, Б.Саримсоқов ―образ‖ атамасининг этимологияси 
ҳақидаги Т.Расулов ва Ҳ.Каримов фикрларига ўзининг 
баъзи эътирозларини билдириб, ―образ‖ сўзининг ―пайдо 
қилмоқ, яратмоқ‖ маъноларидан келиб чиққанини исбот-
лайди.
Адабиѐтшунос Д.Қуроновнинг фикрича, кўп 
маъноли ―образ‖ сўзига ―бирор ниманинг онгдаги акси‖ 
маъноси асос бўлиб хизмат қилади [2]. Образни моддий 
оламнинг инсон онгидаги бевосита акси сифатида 
тушуниш бу образни гносеологик тушунилишини 
англатади. Умуман, ўзбек адабиѐтшунослигидаги адабиѐт 
назариясига оид тадқиқотлар ичида Д.Қуронов қарашлари 
илмийлиги, муаммога янгича ракурсларда объектив 
ѐндашганлиги, адабиѐтшуносликка оид жаҳоннинг янги 
назариялари асосида ―тўйинганлиги‖ билан ажралиб 
туради. Жумладан, олимнинг бадиий образ масаласидаги 
қарашлари ҳам бир нуқтада қотиб қолмаган, назарий 
фикрлар у яратган ҳар бир дарсликда ривожлантириб 
борилганини кузатишимиз мумкин. 
Бадиий образнинг руҳий ва ақлий асослари ҳам 
муҳим аҳамиятга эга. Унинг рационал ва эмоционал 
бирлик сифатида тушунилишига сабаб, у ўзида ақл ва 
ҳисни бирлаштиради. Ижодкордаги руҳий ва ақлий 
жараѐнлар 
бадиий 
кечинмани 
юзага 
келтиради. 
Назариѐтчи Б.Саримсоқовнинг фикрича, образнинг дояси 
ҳиссиѐт бўлса, мураббийи ақл ва мантиқдир. Буларнинг 
образ таркибида уйғун бўлиши образлиликнинг бош 
мезони саналади. ―Агар образ таркибида фақат ҳиссий 
меъѐр устун бўлса, у ҳолда унинг ҳаѐтий мантиқ билан 
уйғунлигига путур етади... Агар образ таркибида ақл 
(рацио) устунлик қилса, образнинг таъсирчанлигига, кенг 
маънода бадиийлигига раҳна етади. Мана шу боис 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling